14-қоида. – Пенальти зарбаси: дарвозабоннинг жойлашуви (117-бет)
1. Тартиб-таомил
Ўзгартириш киритилган матн
(...) Пенальти зарбаси тепилаётганда, дарвозабон ҳеч бўлмаганда битта оёғининг бир қисми дарвоза чизиғи билан бир қаторда ёки орқасида бўлиши керак.
Тушунтириш
Илгари пенальти (ёки пенальти тепиш) амалга оширилганда дарвозабондан камида бир оёғининг бир қисми дарвоза чизиғида/устида бўлиши талаб қилинган. Демак, агар дарвозабоннинг бир оёғи дарвоза чизиғи олдида ва бир оёғи унинг орқасида бўлса, бу техник жиҳатдан қоидабузарлик бўлган. Бундай жойлашувни жазоламаслик учун матнга ўзгартиришлар киритилди.
Ушбу ўзгартиришни тушунтиришда шуни таъкидлаши керакки, қоиданинг "руҳи" дарвозабондан зарба амалга оширилгунга қадар иккала оёғи чизиқ устида бўлишини талаб қилар эди, яъни пенальти зарбаси ижро этилаётганда дарвозабон дарвоза чизиғининг ортида (ёки унинг олдида) турмаслиги мумкин.
Қоидалардаги ўзгартиришлар
2021/22
Қоидаларга киритилган ўзгартиришларнинг қисқача мазмуни
Асосий ўзгартиришлар/тушунтиришларнинг қисқача мазмуни қуйида келтирилган.
Бир нечта қоидаларга таъсир қилувчи ўзгартиришлар
Қоидаларга (барча қоидалар) эслатмалар – ўлчов бирликлари
Метрик ва империал ўлчов тизимлари ўртасида номувофиқлик бўлса, метрик тизимга риоя қилиш кераклигига аниқлик киритилди.
4, 5,12-қоидалар ва VAR баённомаси – зўравонлик хусусияти бўлмаган номақбул хулқ-атвор
Зўравонлик хусусияти бўлмаган номақбул хулқ-атворнинг айрим турлар: “ҳақоратли, ранжитувчи ёки беҳаё" деб ҳисобланувчи "имо-ишора(лар)" сўз бирикмаси олиб ташланди ва “ҳаракат (лар)” сўзи билан алмаштирилди.
1, 2 ва 4-қоидалар – FIFA Сифат дастури
FIFA Сифат дастури ҳақидаги маълумотлар VAR баённомасининг сўнгида жойлаштирилганлиги сабабли, улар Қоидалар матнидан олиб ташланди.
Қоидалардаги алоҳида ўзгартиришлар (тартиб бўйича)
Do'stlaringiz bilan baham: |