Ўйин қоидалари 2022/23 The International Football Association Board


Download 1.12 Mb.
bet63/80
Sana27.12.2022
Hajmi1.12 Mb.
#1068984
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   80
Bog'liq
ЎЙИН ҚОИДАЛАРИ 2019-2020 якуний 71

«Гол/гол эмас» вазияти
Тўп Яққол дарвозага кирганида (дарвоза чизиFини тўлиқ кесиб ўтганида), ёрдамчи ҳакам ҳеч қандай қўшимча ишоралар бермасдан ҳакам билан визуал контакт ўрнатиши керак.
Гол урилган бўлсаю, аммо тўп дарвоза чизиFини кесиб ўтгани яққол кўринмаган бўлса, ёрдамчи ҳакам ҳакамнинг эътиборини жалб қилиш учун дастлаб байроғини кўтариши, сўнгра голни тасдиқлаши керак.
Ўйиндан ташқари ҳолат (offside)
Ўйиндан ташқари ҳолат (offside)ни аниқлаш учун ёрдамчи ҳакамнинг биринчи ҳаракати — байроқни кўтариш (унг қўл билан, бу ёрдамчи ҳакамга энг яхши кўриш имконини беради), шундан сўнг эса, агар ҳакам ўйинни тўхтатган бўлса, майдоннинг қоидабузарлик содир этилган қисмини кўрсатиш мақсадида байроқдан фойдаланиш. Агар ҳакам байроқни дарҳол пайкамаган бўлса, ҳакам унга аҳамият бермагунча ёки тўп ҳимояланувчи жамоа назоратига якдол ўтмагунча ёрдамчи ҳакам байроқни кўтарган ҳолда ушлаб туриши керак.
Пенальти зарбаси
Агар зарба берилгунга қадар дарвозабон дарвоза чизиғидан яққол сурилган бўлса ва гол урилмаса, ёрдамчи ҳакам байроғини кўтариши лозим.
Ўйинчи алмаштириш
(Захирадаги ҳакам ёки жамоанинг расмий шахси томонидан) ёрдамчи ҳакамга ўйинчи алмаштирилиши хақида хабар берилган захоти у кейинги тўхталишда бу ҳақда ҳакамга ишора бериши керак.
Тўпни ён чизиқдан ташлаб бериш
Тўп ён чизиқни тўла кесиб ўтганида:

  • ёрдамчи ҳакам ёнидан — у тўп ташлаб бериладиган йўналишни кўрсатувчи бевосита ишора бериши керак.

  • ёрдамчи ҳакамдан ўзокда ва қарор яққол бўлса — ёрдамчи ҳакам тўп ташлаб берадиган йўналишни кўрсатувчи бевосита ишора бериши керак.

  • ёрдамчи ҳакамдан ўзокда ва тўп кайси томонга ташлаб берилишига шубхаланаётган бўлса — ёрдамчи ҳакам тўп майдондан чиқгани хақида ҳакамга хабар бериш мақсадида байроғини кўтариши, у билан визуал контакт ўрнатиши ва унинг қарорига мос ишорани кўрсатиши керак.

  1. Ҳакамнинг қўшимча ёрдамчилари

Ҳакамнинг қўшимча ёрдамчилари ҳакам билан ҳамкорлик учун радиокоммуникация тизимидан фойдаланади (байроқлардан эмас). Агар радиокоммуникация тизими ишламай қолса, ҳакамнинг қўшимча ёрдамчилари бип-сигналли байроқлар учун мулжалланган электрон дасталардан фойдаланади. Ҳакамнинг қўшимча ёрдамчилари одатда қўл билан яққол ишоралар қилишмайди, лекин баъзи вазиятларда қўл билан берилган яширин ишоралар ҳакамга қўл келиши мумкин. Қўл билан бериладиган ишора яққол тушунарли бўлиши керак ва бундай ишоралар ўйиндан олдин келишиб олиниши зарур.
Ҳакамнинг қўшимча ёрдамчилари тўп дарвоза чизиғини дарвоза ичида тўла кесиб ўтганини аниқлаганидан сўнг:

  • гол инобатга олиниши учун коммуникация тизими орқали дарҳол ҳакамга хабар бериши керак.

  • чап қўли билан майдон марказини кўрсатган ҳолда дарвоза чизиғига перпендиқўляр ишорани кўрсатиши керак (шунингдек чап қўлдаги байроқ дастаси ҳам ишлатилади). Тўп дарвоза чизиғини яққол кесиб ўтганида бундай ишора талаб этилмайди.

Ҳакам якуний қарорни қабул қилади.

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling