Ўйин қоидалари 2022/23 The International Football Association Board


Download 1.12 Mb.
bet57/80
Sana27.12.2022
Hajmi1.12 Mb.
#1068984
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   80
Bog'liq
ЎЙИН ҚОИДАЛАРИ 2019-2020 якуний 71

Other match officials Учрашувнинг бошқа расмий шахслари
On-field' match officials
Учрашувнинг «майдондаги» расмий шахслари — мусобақаларда ҳакамга ёрдам бериш учун учрашувнинг бошқа расмий шахслари тайинланиши мумкин.
Assistant referee
Ёрдамчи ҳакам — ўйиндан ташқари ҳолат (offside) вазиятларида ва дарвоза майдонидан зарба/бурчак зарбаси/тўпни ён чизиқдан ташлаб бериш каби қарорларда ҳакамга ёрдам бериш мақсадида ён чизиқнинг ҳар бир ярмида жойлашган қўлида байроқ тутган учрашувнинг расмий шахси.
Fourth official
Захирадаги ҳакам — майдонда ва унинг ташқарисида, жумладан, техник ҳудуд, ўйинчи алмаштиришни назорат қилиш масалаларида ҳакамга ёрдам берадиган учрашувнинг расмий шахси.
Additional assistant referee (AAR)
Ҳакамнинг қўшимча ёрдамчиси — жарима майдони ичидаги/атрофидаги ва “гол/гол эмас” каби вазиятларда ҳакамга ёрдам бериш учун дарвоза чизиғида жойлашган учрашувнинг расмий шахси
Reserve assistant referee
Захирадаги ёрдамчи ҳакам — ўз вазифасини давом эттиришга қодир бўлмаган ёрдамчи ҳакам (агар мусобақалар регламенти ижозат берса, захирадаги ҳакам ва/ёки ҳакамнинг қўшимча ёрдамчиси)нинг ўрнини эгаллайди.
Video' match officials
Учрашувнинг «видео» расмий шахслари
VAR баённомасига мувофиқ ҳакамга ёрдам берадиган VAR ва AVAR.
Video assistant referee (VAR)
Видео ёрдамчи ҳакам — кўриб чиқиладиган кўнгилсиз ҳодисалар тоифаларидан бирида “яққол ва очиқ-ойдин хато” ёки “жиддий кўнгилсиз ҳодисани назардан қочириш”гагина тааллуқли видеотакрорлардан олинган ахборотни ҳакамга етказиш учун унга ёрдамчи сифатида тайинланган амалдаги ёки собик ҳакам.
Assistant video assistant referee (AVAR)
Видео ёрдамчи ҳакам ассистент — видео ёрдамчи ҳакамга ёрдам учун тайинланган амалдаги ёки собик ҳакам/ёрдамчи ҳакам
УЧРАШУВНИНГ РАСМИЙ ШАХСЛАРИ УЧУН АМАЛИЙ ТАВСИЯЛАР
Кириш
Ушбу тавсиялар учрашувнинг расмий шахслари учун амалий маслахатларни ўз ичига олган бўлиб, улар ўйин қоидалари бўлимларидаги маълумотларни тулдиради.
5-Қоидада урҳу ўйин қоидаси ва ўйин "руҳияти" асосида ҳаракат килувчи ҳакамларга берилган. Ҳакамлар қоидаларни қўллар экан, айникса, учрашувни ўтказиш ва/ёки уни давом эттириш масаласида ўйин "руҳияти"дан келиб чиқиб оқилона қарор қабул қилишади деб кўзда тутилади.
Бу айникса, қоидаларни доим ҳам катъий қўллаб бўлмайдиган қуйи табакадаги футболга тааллуқли. Масалан, хавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ масала юзага чиқмаса, ҳакам ўйинни бошлаши/давом эттириши керак агар:

  • Бир ёки бир нечта бурчакдаги байроқлар бўлмаса;

  • Бурчак майдони, марказий айлана ва хоказолар каби майдондаги белгилар буйича кичик ноаниқликлар мавжуд бўлса;

  • Дарвоза устунлари / тўсини ок рангда бўлмаса.

Бундай ҳолатларда ҳакам жамоалар билан келишган ҳолда ўйинни бошлаши/давом эттириши керак ва тегишли ташкилотларга билдирги тақдим этиши лозим.
Шартли белгилар:
AR (assistant referee) = ёрдамчи ҳакам
AAR (additional assistant referee) = ҳакамнинг қўшимча ёрдамчиси
ЖОЙЛАШУВ, ҲАРАКАТЛАНИШ ВА ЖАМОАВИЙ ҲАРАКАТ

  1. Жойлашув ва ҳаракатланишнинг асосий принциплари

Энг яхши жойлашув — ҳакам қарорни тўғри қабул қилиши мумкин бўлган жой. Майдонда жой танлаш буйича барча тавсиялар жамоалар, ўйинчилар ва ўйин давомида юз берадиган вокеаларнинг ўзига хослиги хақидаги маълумотларни инобатга олган ҳолда тузатилиши керак.
Қуйидаги схемаларда жой танлаш буйича тавсия қилинувчи асосий вариантлар келтирилади. "Ҳудуд" тушунчаси тавсия қилинган жойлашув — ҳакам энг самарали ҳаракат қилиш эхтимолини берадиган макон эканини таъкидлашга каратилган. Ҳудуд ўйиндаги алоҳида вазиятлардан келиб чиқиб, катта, кичик ёки турли шаклда бўлиши мумкин.
Тавсиялар:

  • Ўйин ҳакам ва "етакчи" ёрдамчи ҳакам оралиғидаги маконда ўтиши керак.

  • «етакчи» ёрдамчи ҳакам ҳакамнинг назари доирасида бўлиши керак бунинг учун ҳакам кенг диагонал тизимдан фойдаланиши зарур.

  • Ўйиндан четрокда жойлашиш ўйинни осон назорат қилиш ва «етакчи» ёрдамчи ҳакамни назарда ушлаб туришга имкон беради.

  • Ҳакам ўйинга халал бермаган ҳолда, уни кўриш учун етарлича яқин жойлашиши керак.

  • «кўриши керак бўлган» - бу ҳамиша ҳам тўпга бевосита яқин жой бўлмаслиги мумкин. Ҳакам, шунингдек қуйидагиларга ҳам эътибор каратиши лозим:

o Тўп билан муомалада бўлмаётган ўйинчилар ўртасидаги зиддиятларга;
o Ўйин борадиган ҳудуддаги эхтимолий қоидабузарликларга;
o Узатма берилганидан кейин содир этилган қоидабузарликларга.


Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling