R
Reckless
Эҳтиётсизлик — Рақиб учун хавфни ёки унинг оқибатларини ҳисобга олмасдан (инкор этиб) қилинадиган ҳар қандай ҳаракат (одатда подкат ёки рақибга ташланиш)
Restart
Давом эттириш — ўйин тўхтагандан кейин уни давом эттиришнинг ҳар қандай услуби.
S
Sanction
Интизомий чора — ҳакам томонидан амалга ошириладиган интизомий ҳаракат.
Save
Кутқариш — дарвоза ёки унга жуда яқин йўналтирилган тўпни, ўйинчининг қўлидан ташқари (ўз жарима майдони ичидаги дарвозабон бундан мустасно) танасининг ҳар қандай қисмидан фойдаланиб, тўхтатиши ёки тўхтатишга ўриниши.
Sending-off
Четлатиш — четлатиш билан жазоланадиган (қизил карточка кўрсатган ҳолда) қоидабузарлик содир этган ўйинчининг ўйин охирига қадар майдонни тарк этишга мажбур қиладиган интизомий чора; агар ўйин бошланган бўлса, унинг ўрнига бошқа ўйинчи туширилмайди. Жамоанинг расмий шахси ҳам четлатилиши мумкин.
Serious foul play
Жиддий қоидабузарлик — хаддан ортиқ куч ишлатиб ёки шафкатсизлик қилиб, рақибнинг хавфсизлигига тахдид соладиган подкат ёки тўп учун яккакураш услуби. Четлатиш билан жазоланади.
Signal
Ишора — ҳакам ёки учрашувнинг ҳар қандай расмий шахси томонидан кўрсатиладиган жисмоний белги. Одатда бу кафтлар, қўллар ёки байроқ билан ҳаракатни ёхуд ҳуштакдан фойдаланишни (фақат ҳакам томонидан) ўз ичига олади.
Simulation
Симуляция — ғирром устунликни қўлга киритиш учун ўйинчи томонидан юз бермаган нарсани содир бўлгандек кўрсатилиб, нотўғри/хато таассурот хосил қиладиган хатти-ҳаракат (шунингдек “Deceive/ Муғомбирлик"га ҳам ғаранг)
Spirit of the game
Ўйин руҳияти — ҳам спорт тури сифатида, ҳам, хусусан муайян бир учрашувда футболнинг бош/асосий принципи/ахлоқий киёфаси (қаранг. 5-қоида)
Suspend
Тўхтатиб туриш — кейинчалик давом эттиришни кўзлаган ҳолда учрашувни маълум вақтга тўхтатиш, жумладан, туман, кучли ёмғир, момакалдироқ жиддий жароҳат пайтида.
Do'stlaringiz bilan baham: |