Ўйин қоидалари 2022/23 The International Football Association Board
Download 1.12 Mb.
|
ЎЙИН ҚОИДАЛАРИ 2019-2020 якуний 71
- Bu sahifa navigatsiya:
- ҚОИДАЛАРДАГИ ЎЗГАРИШЛАР 2019/20 Қоидалардаги ўзгаришларнинг қисқача баёни Қуйида асосий ўзгаришлар / аниқликлар санаб ўтилади. 1-қоида
Учрашувнинг қонунийлиги
Учрашув қуйидаги сабабларга кўра катъиян хакикий эмас деб топилмайди: VAR технологиясининг ишламай қолиши (гол-чизиғи технологияси каби); VAR билан боғлиқ хато қарор(лар) (зеро, VAR - учрашувнинг расмий шахси ҳисобланади); Вазиятни кўриб чиқмаслик хақидаги қарор (лар); Видеокўрик мезонларига тааллуқли бўлмаган вазият / қарорнинг кўриб чиқилиши. VAR, AVAR ёки видео такрорлар операторининг қобилиятсизлиги 6-қоида "ўйинниг бошқа расмий шахслари ҳақида шундай дейилган”: Мусобақа қоидаларида учрашувни бошлай олмайдиган/давом еттира олмайдиган расмий шахсни ким алмаштириши ва шу билан боғлиқ ҳар қандай ўзгаришлар аниқ белгиланиши керак. VAR ёрдамидаги ўйинларда, бу, шунингдек, video такрорлар операторлари учун ҳам амал қилади. "Video" нинг ўйин (VAR) расмийси сифатида ишлаши учун махсус тайёргарлик ва малака талаб қилинганлиги сабабли [видео такрорлар оператори танлов қоидаларига қуйидаги принципларни киритиш керак: VAR, AVAR ёки ўйинни бошлай олмайдиган ёки ишлашни давом еттира олмайдиган video replay оператори фақатгина ушбу ролда ишлаш учун зарур малакага ега бўлган киши билан алмаштирилиши мумкин * Агар VAR ёки video replay оператори учун малакали алмаштириш топилмаса, учрашув VARдан фойдаланмасдан ўтиши / давом этиши керак Агар AVAR учун малакали алмаштириш топилмаса, ўйин VARдан фойдаланмасдан ўтиши/давом этиши керак, фақатгина истисно ҳолатда иккала жамоа ҳам ўйиннинг фақат VAR ва видеони такрорлар оператори билан ўтиши/ давом этиши учун ёзма розилик бермаса ҚОИДАЛАРДАГИ ЎЗГАРИШЛАР 2019/20 Қоидалардаги ўзгаришларнинг қисқача баёни Қуйида асосий ўзгаришлар / аниқликлар санаб ўтилади. 1-қоида Жамоанинг расмий шахси VORга киргани учун огохлантириш (СК) олади ва VORга киргани учун четлатилади (ҚК). қоида Агар ҳакам бошқача кўрсатма бермаган бўлса, алмаштириладиган ўйинчи майдон четини белгиловчи чизиқда энг яқин нуқтадан майдонни тарк этиши керак. қоида Ички майкалар ранг-баранг / накшли бўлиши мумкин, агар худди асосий футболканинг енги каби бўлса. қоида Ўйин давом эттирилганидан кейин ҳакам ўйинни давом эттириш услуби хақидаги қарорини ўзгартириши мумкин эмас, аммо алоҳида вазиятларда аввалги кўнгилсиз ҳодиса учун СК/ҚК кўрсатиши мумкин. Агар ҳакам VAR-кўрик учун ёки бўлим сўнгида ўйинчиларни қайтадан майдонга чақириш учун майдонни тарк этса, бундай ҳолатда қарор хали ўзгартирилиши мумкин. Интизомсизликда айбдор деб топилган жамоанинг расмий шахсларига СК/ҚК кўрсатилиши мумкин; агар қоидабузарни аниқлашнинг имкони бўлмаса, техник ҳудуддаги мураббийларнинг лавозим буйича каттаси СК/ҚК олади. Агар пенальти белгиланган бўлса, зарба берувчи ўйинчи кўрикдан ўтказилиши ва тиббий ёрдам олиши, шундан сўнг у майдонда қолиши ва зарбани ижро этиши мумкин. Download 1.12 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling