Жиноят ижроия


Шартли ҳукм қилинган шахсларнинг мажбуриятлари


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet35/38
Sana19.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1613625
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   38
Bog'liq
201-402

Шартли ҳукм қилинган шахсларнинг мажбуриятлари. Шартли 
ҳукм 
қилинган 
шахслар 
суд 
томонидан 
зиммаларига 
юкланган 
мажбуриятларни бажариши, шунингдек, чақирувга биноан жазоларни ижро 
этиш инспекциясида ҳозир бўлиши шарт. Узрли сабабсиз ҳозир бўлмаган 
маҳкум белгиланган тартибда мажбуран келтирилиши мумкин.
Шу билан бирга шартли ҳукм қилинган шахслар мажбуриятларига яна 
қуйидагилар ҳам тааллуқлидир: 
а) синов муддати давомида тузалганлигини исботловчи хулқ-атворда 
бўлиш; 


136
б) юкланган мажбуриятларни (масалан, ижро этиш инспекциясини 
хабардор қилмасдан ўқиш, иш, яшаш жойини ўзгартирмаслик, алкоголизм
гиёҳвандлик, заҳарвандлик ёки таносил касаллигини даволатиш, оиласини 
моддий жиҳатдан қувватлаш) виждонан бажариш. 
Юқорида кўрсатилган мажбуриятларни бажармаслик қуйидаги ҳуқуқий 
оқибатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади: 
1) маҳбусга суд томонидан қўшимча мажбурият юклаш; 
2) синов муддати узайтирилади; 
3) шартли ҳукм бекор қилиниб, жазо ижро этилади.
Шартли ҳукм қилинганлар устидан назорат қилиш жиноят ва жиноят 
ижроия қонун ҳужжатлари принципларига риоя қилган ҳолда амалга 
оширилади ва инсонга жисмоний азоб бериш ёки унинг қадр-қимматини 
камситишга йўл қўймайди.
Жазони ижро этиш инспекцияси айрим мажбурлов характеридаги 
ваколатларга ҳам эга, жумладан, улар маҳбусларни суҳбатга таклиф қилиш; 
маҳбуслар хулқ-атвори ҳақида исбот талаб қилиш; узрсиз сабабларга кўра 
келмаган бўлса, мажбурий келтириш; турар жойи маълум бўлмаган ёки 
жазони ўташдан бош тортган маҳбусларга нисбатан қидирув ишларини олиб 
бориш ваколатига эга.
Шартли ҳукм қилинган шахсларнинг чекланишлари тўлиқ ёки қисман 
бекор қилиш ҳақида судга тақдимнома киритиш. Шартли ҳукм қилинган 
шахс хулқ-атвори устидан назоратни амалга оширувчи орган синов муддати 
мобайнида белгиланган чеклашларни тўлиқ ёки қисман бекор қилиш 
тўғрисида судга тақдимнома киритишга ҳақли.
Маҳкум зиммасига юкланган мажбуриятларни бажаришдан бўйин 
товлаган ёки маъмурий ёҳуд интизомий жавобгарликка тортилган ҳолларда 
маҳкум хулқ атвори устидан назоратни амалга оширувчи орган жиноят-
ҳуқуқий таъсир чорасини бекор қилиш ҳамда тайинланган жазони ижро этиш 
тўғрисида судга тақдимнома киритади.
Жазони ижро этиш инспекциясини шартли ҳукм қилинганликни бекор 
қилиш ҳақидаги тақдимномаси қуйидаги ҳолатларда киритилади: 
а) агар маҳбус унга юклатилган вазифани бажаришдан бош тортса; 
б) агар у маъмурий ёки интизомий жавобгарликка тортилса.
Иккала ҳолда ҳам шартли ҳукм қилинганни ғайриқонуний хулқ-
атворини тасдиқловчи ҳужжатлар тўлдирилиши лозим.
Синов муддатини ҳисоблаш. Синов муддати суднинг ҳукми қонуний 
кучга кирган пайтдан бошлаб ҳисобланади. Синов муддатини ҳисоблаш 
тартиби ЖПКга кўра аниқланади. Жиноят кодекси 72-моддасига биноан 
шартли ҳукм қилинган шахга нисбатан синов муддати белгиланади, бу 
муддат 
давомида 
маҳкум 
ўзининг 
хулқ-атвори 
билан 
ахлоқан 
тузалганлигини исботлаши керак.
Синов муддати Ўзбекистон Республикаси жиноят қонунчилигига 
мувофиқ, жиноят ишини кўриб чиққан суд томонидан бир йилдан уч йилгача 
муддатга белгиланши мумкин. Агар иш кассация инстанциясида кўриб 
чиқилиб, қайтарилганда суд уч кундан кечиктирмай, ҳукм нусхасини ички 


137
ишлар органларига юбориши лозим. Маҳкумга юклатилган мажбуриятларни 
бажариш муддати – жазони ижро этувчи инспекция ҳукм нусхасини олиб, 
маҳкумни ҳисобга олган кундан бошланади. Маҳкум ҳисобга олингандан 
сўнг жазони ижро этиш инспекцияси тегишли бўлган ички ишлар органи 
бошлиғи ёки унинг ўринбосарининг олдига суҳбат учун таклиф қилинади. Бу 
суҳбатда унга синов муддатининг ҳуқуқий мақоми, унинг хусусиятлари, 
синов муддати давомида инспекция олдидаги мажбуриятлари ва уларни 
бузганлик учун жавобгарлик масалалари тушунтирилади. Вояга етмаган 
шахс рўйхатга олинганида у билан суҳбатда унинг ота-оналари ёки улар 
ўрнини босувчи шахслар иштирок этишлари мумкин.
Шартли ҳукм қилинган шахсни жазони ижро этувчи инспекция ҳисобга 
олганлиги тўғрисида ҳукм чиқарган судга, шунингдек, маҳкум ишлаётган ёки 
ўқиётган жой маъмуриятига хабар берилади. Агар маҳкум ҳарбий хизматни 
ўташ ёшига етган бўлса, мудофаа ишлари бўйича ҳудудий бўлинма хабардор 
қилиниши лозим.
Шартли ҳукм қилинган шахс хулқ-атвори устидан назоратни тугатиш. 
Шартли ҳукм қилинган шахс хулқ-атвори устидан назорат синов муддати 
тамом бўлиши билан тугатилади ва маҳкум жазоларни ижро эиш 
инспекциясида ёки ҳарбий қисм (муассаса) қўмондонлиги рўйхатидан 
чиқарилади.
Жиноят ижроия қонунчилигида синов муддатининг тугатилиши 
ҳисобдан чиқарилишнинг ягона асоси қилиб белгиланган. Лекин бошқа 
асосларга кўра ҳам ҳисобдан чиқариш мумкин. Буларга қуйидагилар яққол 
мисол бўла олади: 
- янги жиноят содир қилганлиги учун озодликдан маҳрум этилганда; 
- маҳкум ўзининг муносиб хулқ-атвори туфайли муддатидан илгари 
шартли ҳукмни олиб ташлашга сабаб бўлганида; 
- шартли ҳукм бекор қилиниб, маҳкум ҳукмда кўрсатилган жазони 
ўташ учун колонияга юборилганида; 
- маҳкум вафот этганида; 
- суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилганда; 
- маҳкумнинг яшаш манзили ўзгарганда ҳам ҳисобдан чиқарилиши 
мумкин. 
Сўнгги ҳолатда ҳисобдан чиқариш назоартни тугатилишига сабаб 
бўлмайди. Маҳкумнинг ҳужжатлари янги яшаш жойидаги жазони ижро этиш 
инспекциясига юборилади.

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling