Жиноят ижроия


Вояга етмаган шахсларга нисбатан мажбурлов чораларини


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet37/38
Sana19.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1613625
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   38
Bog'liq
201-402

 
Вояга етмаган шахсларга нисбатан мажбурлов чораларини 
қўллаш 
Амалдаги жиноят қонунида вояга етмаган шахсларга нисбатан 
қуйидаги мажбурлов чоралари қўлланилади: 
1. 
суд белигланган шаклда айбдорга жабрланувчидан узр сўраш 
мажбуриятини юклаш; 
2. 
ўн олти ёшга тўлган шахс зиммасига етказилган зарарни ўз 
маблағи ҳисобидан ёки меҳнати билан тўлаш ёки батараф қилиш 
мажбуриятини юклаш; 
3. 
вояга етмаган шахсни махсус ўқув тарбия муассасасига 
жойлаштириш.
Жабрланувчидан узр сўраш. Вояга етмаган шахс жабрланувчидан 
оғзаки ёки ёзма равишда, кўпчиликнинг олдида ёки якка тартибда узр 
сўрайди. Узр сўраш жойи, вақти ва тартибини суд белгилайди. Тарбиявий 
мақсадларда суд вояга етмаганлар ишлаётган ёки ўқиётган жойда узр 
сўрашни белгилаши мумкин. Узр сўраш мажбуриятини юклаш тариқасидаги 
мажбурлов чораси ижро этилганлиги тўғрисида тегишли ҳужжат тузилади.
Агар узр сўраш кўпчиликнинг олдида ўтказилаётган бўлса, маҳалла 
қўмитасининг вакили ва участка нозирининг иштирок этиши мақсадга 
мувофиқ. Якка тартибда узр сўралганда эса жабрланувчи судга бўлиб ўтган 
кечирим ҳақида хабар бериши шарт. Бундай хъабар оғзаки ёки ёзма бўлиши 
мумкин. Вояга етмаганлар томонидан узр сўраш амалиёти ҳали етарлича 
ривожланмаган. Шунинг учун суд вояга етмаганлар комиссияси ёрдамида бу 
йўналишда ижодий ёндашиши мумкин.
Етказилган зарарни тўлаш ёки бартараф этиш. Вояга етмаган шахснинг 
етказилган зарарни ўз маблағлари ҳисобидан ёки ўз меҳнати билан тўлаши 
ёҳуд бартараф этиши суд томонидан белгиланган тартибда ва муддатларда 
амалга оширилади.
Етказилган зарарни ўз маблағлари ҳисобидан ёки ўз меҳнати билан 
тўлаш ёҳуд бартараф этишмажбуриятини юклаш тариқасидаги мажбурлов 
чораси ижро этилганлиги тўғрисида тегишли ҳужжат тузилади.
Агар зарар бир неча вояга етмаганлар томонидан етказилган бўлса, 
улар етказилган зарар учун биргаликда жавобгар бўладилар. Вояга етмаган 
шахснинг ота-оналари, васий ва ҳомийлари жиноят ишида фуқаровий 
жавобгар ёки уларнинг вакиллари сифатида жалб этилишлари мумкин. Бу 
ҳақда суд ажрим чиқаради.
Вояга етмаган шахсга нисбатан жиноят иши бўйича етказилган зарарни 
бартараф этиш мажбурияти айбланувчига юклатилган бўлсада, ота-оналар 
ёки қонуний вакиллар суд ёки прокурорнинг ташаббуси билан ишга жалб 


144
қилинмаган бўлса ҳам, мустақил даъво бўйича уларни ишга жалб қилиши 
мумкин.
Маҳкумларни ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш. Вояга етмаган 
шахслар халқ таълими органларининг махсус ўқув-тарбия муассасаларига 
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жойлаштирилади.
Вояга етмаган шахсларнинг махсус ўқув-тарбия муассасаларида 
бўлиши тартиби ва шароити, ўқув жараёни ва тарбиявий таъсирига оид ишни 
ташкил қилиш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан 
белгиланади.
Махсус ўқув-тарбия муассасаларида жойлаштирилган ва рўйхатда 
турган вояга етмаганларнинг аксариятини 11 ёшдан 16 ёшгача бўлган 
ўсмирлар ташкил қилади. Бу ёшдаги ўсмирлар ҳамма нарсага таъсирчан ва 
қизиқувчан бўладилар. Бу ёшдагиларда оилада тарбия бўш бўлса, катталар 
таъсирига тез тушиб қолади ва албатта, ўз навбатида оддий шўхлик уни 
қониқтирмасдан ўсмир жиддийроқ ишларга, масалан жиноятга ҳам қўл 
уриши мумкин. Шуларни ҳисобга олган ҳолда юқорида кўрсатилган 
муассасаларга 
юбориш 
учун 
ҳужжатларни 
расмийлаштириш 
вояга 
етмаганлар иши билан шуғулланувчи инспекцияга юклатилган. 
Махсус ўқув-тарбия муассасасига жойлаштирилган вояга етмаганларга 
аксарият ҳолларда илгари уларга тарбиявий ва бошқа турдаги чоралар 
қўлланилган бўлади. Шунинг учун вояга етмаганлар иши билан 
шуғулланувчи инспекция вояга етмаганлар билан чуқурроқ ва қаттиқроқ 
йўналишда тарбиявий чоралар қўллаши лозим.


145
М У Н Д А Р И Ж А
КИРИШ
..........................................................................................
УМУМИЙ ҚИСМ 
1. Жиноят-ижроия ҳуқуқининг асосий қоидалари, фан 
тушунчаси, 
предмети 
ва 
тизими. 
Жиноят-ижроия 
қонунчилиги.............................................................................. 
2. Маҳкумларнинг ҳуқуқий ҳолати............................................ 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling