Жиноят ижроия
Озодликдан маҳрум этиш жойларида жазо ижросини ташкил этишнинг
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
201-402
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маҳкумларни жазони ўташ учун жунатиш, маҳкумларни жазони ижро этиш муассасаларига қабул қилиш тартиби
Озодликдан маҳрум этиш жойларида жазо ижросини ташкил этишнинг
узига хос хусусиятлари Юридик адабиётларда, озодликдан маҳрум этиш жойларида жазо ижросини ташкил этишнинг узига хос хусусиятлари сифатида куйидагиларни курсатиб утишни лозим деб эътироф этилади: -ижтимоий-тарбиявий доменанталик вазифасини утайди; -жиноятчининг янги жиноят содир этишининг махсус огохлантирувчи, олдини олувчи хусусият ҳисобланади; -озодликдан маҳрум этиш жойларида жазо узининг коралаш хусусияти орқали узлуксиз хусуиятда мужассамлаштиради; -жазонинг огохлантириш маҳкумнинг руҳий механизмини чукур урганишни такозо этади; -озодликдан маҳрум этиш жойларида жазонинг таъсир кучи шахсга маълум муддатга ижобий таъсир курсатади; -жазо узининг ҳуқуқий табиатига кура, маҳкумларнинг содир этган жиноят турига караб огир ёки ута огир сифатида каралади; Маҳкумларни жазони ўташ учун жунатиш, маҳкумларни жазони ижро этиш муассасаларига қабул қилиш тартиби Жиноят ижроия кодексининг 54-моддасида озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар тергов ҳибсхонасининг маъмурияти ҳукм қонуний кучга кирганлиги тўғрисида суд хабарномасини олган кундан бошлаб ун кунлик муддат ичида жазони ўташ учун жунатади. Маҳкумларни жазони ижро этиш муассасасига жунатиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади. Ўзбекистон республикаси Жиноят Кодексининг 50-моддасига мувофиқ, озодликдан маҳрум қилиш маҳкумни жамиятдан ажратиб жазони ижро этиш колонияси ёки турмага жойлаштиришдан иборат. Шунингдек, Жиноят кодексининг 85-моддасига мувофиқ, ҳукм чикариш пайтида ун саккиз ёшга тулмаган шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазосини умумий ёки кучайтирилган тартибли колонияларида ўташ тайинланади. Юкорида айтиб утилганидек, Жиноят ижроия кодекига мувофиқ жазони ўташ учун маҳкумни жунатиш ҳукм қонуний кучга кирганлиги тўғрисида суд хабарномаси олинган кундан бошлаб ёки Ўзбекистон 66 Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 528-моддасига мувофиқ, ҳукм апелляция ёки кассация тартибида мурожаат килиш муддати утгандан бошлаб қонуний кучга киради деб белгилаб куйилган. Маҳкумни жазони ижро этиш муассасига юборилишини таъминлаш муаммолари ҳукм чикарган суд томонидан амалга оширилиши лозим. Ун кунлик муддатнинг белгиланиши маҳкумни вақтида ижро муассасасига жунатиш муаммосини хал килади. Бу муддатнинг белгиланишида асосий омил – маҳкум жунатилаётган ижро этиш муассасида маҳкум билан боғлиқ муаммоларни, яъни кандай транспорт воситасида етказилиши, кайси муассасага етказилиши хал этилиши билан чамбарчас боғлиқ бўлиб ҳисобланади. Маҳкумлар жазони Ўзбекистон республикасининг худудида жазони ўташади, айрим хилдаги жазоларни ўташ худудийлик асосида маҳкумнинг хухий жазони ижро этиш муассасасида хам уталиши мумкин. Маҳкумни уз худудидан узок булмаган муассасада жазони ўташи кўплаб муаммоларни ижобий хал килинишига имкон яратади: бу маҳкумнинг оила аъзолари билан учрашув утказишида моддий харажатларнинг камлиги, бандерол ва посилкалар юборилишида камхаржлик бўлиб ҳисобланади. Шунингдек, муассасанинг тиббиёт ходимлари инсонпарварлик тамойилига мувофиқ,маҳкумнинг соглиги ҳақида кайгуришади. Республикамизнинг айрим вилоятларида манзил колонияларнинг, тарбия муассасаларининг мавжуд эмаслиги баъзи бир муаммоларни келтириб чикараётганлиги сир эмас. Маҳкум соглиги ёмонлашган ҳолларда жазони утаётган муасссасада унга профилактик хизмат курсатиш иложи булмаган ҳолларда муассаса тиббиёт ходимларининг берган хулосасига мувофиқ, маҳкум бошқа вилоятда ги жазони ўташ муассасига кўчирилиши мумкин. Озодликдан маҳрум қилиш жазосининг ижро этилиши Ички ишлар вазирлигининг жазоларни ижро этишнинг Бош бошқармаси томонидан ташкил этилади. Бош бошқарма жазоларни ижро этиш муассасаларини ташкил этади, уларни бошқаради, узгартиради ва тугаллаш вазифаларини амалга оширади. Озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этиш жараёнида муассаса маъмурияти қонун нормаларининг бажарилишини таъминлайди. Бу борада маҳкумларни ахлоқан тузатиш ва кайта тарбиялаш учун меҳнат жамоаларидан, мураббий ва иш ургатувчи мухандислик фаолиятларидан хам фойдаланишлари мумкин. Муассаса маъмурияти ходимлари иш хизмати ходимлари ҳисобланади. Маҳкум ҳукм қонуний кучга кирганидан сунг, жазони ўташ учун жунатилганига кадар яқин қариндошлари ёки оила аъзолари билан қисқа муддатли дийдор куришишига рухсат берилади. Маҳкумнинг каерга жунатилаётганлиги унинг оила аъзоларига хабар қилинади. Хабар бериш маҳкум тегишли жойга жунатилганидан сунг, уч кунлик муддат ичида амалга оширилади. Хабарда муассаса манзили ва качон жунатилганлиги маълум килиниши лозим. Маҳкумни жазони ўташ жойларига жунатиш Ички ишлар вазирлигининг махсус йурикномаларига биноан амалга оширилади. 67 Жумладан, конвой белгиланади, бу конвой маҳкумни, унинг шахсий ҳужжатларини кабул килиб олади, белгиланган колонияларга олиб бориб топширади. Маҳкумларни ижро этиш колонияларига жунатиш, асосан, темир йул ёки автотранспортда амалга оширилади. Эътиборли жихати шундаки, маҳкумларни жазони ижро этиш колонияларига жунатиш уларнинг содир этган жиноят тури, огирлилик даражаси , жинси хисобга олинган холда алоҳида-алоҳида жунатилади. Зарур бўлиб колган ҳолларда касал маҳкумлар махсус тиббиёт ходими назоратида булишлари мумкин. Маҳкумларни зарур ҳолларда хавфсизлиги таъминланади ва кочиб кетиши мумкинлигини олдини олиш мақсадлари амалга оширилади. Маҳкумларни колонияга олиб боришда улар махсус мавсумга мувофиқ кийим-бош билан таъминланади ва махсус таъминот белгиланади. Барча сарфланадиган харажатлар давлат бюджети хисобидан амалга оширилади. Маҳкумларни қабул қилиш амалга оширилгандан сунг унинг отряди,бригадаси, манзили ҳақида шунингдек, унга берилган имтиёзлар ҳақида маълумотлар берилади. &6. Маҳкумлар жазони ўташ учун жунатилганлиги ва етиб келганлиги тўғрисида хабар. Жиноят-ижроия кодексининг 55-моддасига мувофиқ, тергов ҳибсхонасининг маъмурияти маҳкум жазони ўташ учун жунаб кетганлиги тўғрисида унингоиласига уч кунлик муддат ичида хабар юбориши шарт. Жазони ижро этиш муассасасининг маҳкум етиб келган кундан бошлаб уч кунлик муддат ичида бу хакда ҳукм чикарган судни хабардор килиши, шунингдек маҳкумнинг оиласига муассаса манзилини курсатиб хамда маҳкумнинг ёзишма олиб бориш, учрашув, посилка , йўқлов ва бандероллар олиш. Телефон орқали сўзлашув ҳуқуқларини тушунтириб, хабарнома юбориши шарт. Маҳкумни жазони ўташ муассасаларига қабул қилиш жазосини ижросини ташкил этишнинг махсус боскичи бўлиб ҳисобланади. Амалиётда баъзан шундай ҳолатлар хам руй берадики, маҳкумнинг оила аъзоларигача маҳкумнинг жазони ўташ жойи ҳақидаги маълумот етиб бормайди, кандай ҳолат руй беришидан катъи назар, муассаса маъмурияти маҳкумнинг кайси жазони ижро этиш муассасасида жазони утаётганлиги ҳақидаги хабарни унинг кариндошларига етказиши шарт бўлиб ҳисобланади. Маҳкумларни жазони ижро этувчи муассасаларга қабул қилиш Ички ишлар вазирлигининг тегишли норматив ҳужжатларига асосан белгиланади. Қабул қилишнинг асосини суднинг айблов ҳукми ташкил этади. Айнан муассаса маъмурияти томонидан маҳкумнинг кариндошларига юбориладиган хабарномада маҳкум жойлашган муассаса манзилини тулик курсатиши лозим. Шунингдек, маҳкумнинг кариндошлари муассасада сакланаётган маҳкумга турли хилдаги ноқонуний нарсалар етказиб беришга ҳуқуқлари йуклиги ҳақида огохлантиради. Маҳкумнинг шахси, хулқ-атворини, шахсий ҳужжатларини, содир этган жиноятининг ижтимоий хавфлилигини урганиш учун унинг келиб тушганидан бошлаб ун беш суткагача вақт белгиланади. Бу давр юридик адабиётларда маҳкумнинг коронтин даври деб юритилади.Эслатиб утиш лозимки, бу қоида манзил колониялардаги, тергов 68 ҳибсхоналарнинг хўжалик хизматига колдирилганларга ва турмага юборилганларга татбик этилмайди. Муассаса рахбарининг ёрдамчиси муассасага келувчи маҳкумларнинг шахсий карточкаларини кабул килади. Белгиланган тартиб қоидага риоя килинмагна ҳолларда муассаса рахбарияти маҳкумни кабул килмаслик ҳуқуқига эга. Бундай холлар куйидагилар бўлиб ҳисобланади: маҳкум жазони ижро этиш режимини кай тартибда ўташи курсатилмаган такдирда; суд томонидан чикарилган ҳукм ижро этиш колонияси режимига мос тушмаган такдирда; ҳукм қонуний кучга кирмаган пайтда ёки ҳукмнинг қонуний кучга кириши ҳақидаги маълумот ( кай пайтдан бошланиши) булмаган такдирда; маҳкум шахсига доир маълумотлар мавжуд булмаган такдирда; маҳкум муассаса маъмуриятига наряд ёки муассаса маъмурияти қоидаларини бузиб келтирилган такдирда; вояга етмаган маҳкум жазони ижро этувчи муассасага юборилган такдирда ёки вояга етган маҳкумни тарбия муассасига юборишган такдирда; маҳкумнинг шахсий карточкасида етарли маълумотлар булмаган такдирда; Юкорида курсатилган ҳолатлардан биронтаси мавжуд булмаган такдирдагина муассаса рахбарияти маҳкумни курсатилган режим бўйича жойлаштириб, муассаса низоми билан таништириб утади. Муассасада бирор бир қоида бузилиш ҳолатлари кайд этилган пайтда, муассаса маъмурияти бу хакда зудлик билан юкори турувчи органларга хабар бериши шарт. Бундан ташқари муассада жазони ижро этилиши қонуний хал этилаётганлигини назорат килувчи прокурорга хам маълумот етказилиши шарт. Муассасага етиб келган маҳкум кийимлари тинтув қилинади , хар бир узи билан олиб келган нарсаси хам текшириб курилади, бу ҳолатларнинг барчасига қонуний тус бериш мақсадида Жиноят-ижроия Кодексининг 67- моддасида белгилаб куйилган. Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган маҳкумнинг шахси, буюм ва кийимлари тинтув қилинганлиги ва куздан кечирилганлиги ҳақида, ким томонидан амалга оширилганлиги тўғрисида акт ёки протокол ҳужжати тузилади. Маҳкумнинг узи билан пул, турли хил кимматли буюмлар олиб юришига жазони ижро этувчи муассасаларда ( манзил-колониялардан ташқари) йул куйилмайди. Шунинг учун, маҳкумга тегишли булган тилла такинчоклар, пул ва бошқа ашёлар олиб куйилади. Олиб куйилган буюмлар ҳақида квитанция берилиши шарт. Маҳкум муассасага етиб келган куни тулик равишда комплекс тиббий курикдан утказилади, уларга тиббий ҳолати тўғрисида маълумотнома такдим қилинади, шунингдек мавсумга мос кийим-кечак билан таъминланади. Маҳкум тиббий курикдан утказилгач 15 кундан кечикмаган холда муассасага жойлаштирилади. Муассасага етиб келган маҳкум муассаса томонидан урнатилган қонун-қоидалар бўйича хар бир маҳкумнинг шахсини урганиб чикади. Шунингдек, маҳкум кандай иш билан шугулланиши, кайси отрядда 69 жазони ўташлиги, турмаларда эса кандай изоляторларда жазони ўташлиги белгиланади. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling