Жиноят ижроия


Маҳкумлар сақлаш шароитларини ўзгартириш ва


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet21/38
Sana19.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1613625
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   38
Bog'liq
201-402

Маҳкумлар сақлаш шароитларини ўзгартириш ва
енгиллаштириш тартиби 
Маҳкумлар енгиллаштирилган шароитга утказишга, узининг хулқ-
атвори билан урнак бўладиган шахслар жазонинг камида олти ойи 
уталганидан кейин йул куйилиши мумкин. Енгиллаштирилган шароитга 
утказилган мах кум ички тартиб-қоидани ашшадий бузувчи деб топилганида 
уни умумий ёки огирлаштирилган шароитга утказишлари мумкин,лекин 
бундай узгаришга хам яна олти ойдан кейин йул куйилади. Тарбия 
колонияларида хам маҳкумларни енгиллаштрилган имтиёзли ва оддий 
шароитлар мавжуд. Бундан ташқари, маҳкумларнинг интизомсизлиги, ички 
тартиб-қоидани домий бузувчиларга нисбатан қўлланиладиган ҳибсхоналар 
хам мавжуд. Бу хилдаги ҳибсхоналарга киритиб куйилган маҳкумларнинг 
шароити албатта огирлаштирилади. Енгиллаштирилган шароитга утказиш 
маҳкумнинг ижобий хулқи, меҳнатга халол муносабати, интизомий жазо 
чорасининг булмаслиги ва жазонинг камида туртдан бир қисми утаганидан 
сунг қўлланилади.
Маҳкумларнинг сақлаш шароитини узгартирилиши Жиноят-ижроия 
кодексининг 61-моддасига асосан амалга оширилади. Унга кура, «жазони 
ўташ даврида озодликдан маҳрум этишга маҳкум қилинган шахсларнинг 
сақлаш шароити бир муассаса доирасида ёки бошқа турдаги муассасага 
утказиш йули билан енгиллаштирилиши мумкин». 
Маҳкумларни сақлаш шароити рағбатлантириш тарзида куйидагича 
енгиллаштирилиши мумкин: 
-муассаса бошлигининг қарорига биноан-ушбу кодекснинг 102, 104-
моддаларига мувофиқ, масалан, ташаккур эълон килиш, ёрлик, кимматли 
совга ёки пул мукофоти билан такдирлаш, қўшимча посилка, йўқлов ёки 
бандерол олишга рухсат этиш ва хоказо; 
-суд томонидан Жиноят процессуал Кодексининг 537-моддасига 
мувофиқ, яъни маҳкумни жазони ижро этишнинг бир тартибли колониясидан 
бошқа тартибли колониясига, турмадан колони яга ва колониядан турмага 


74
утказиш жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг такдимномасига 
биноан мах кум ёки химоячисининг илтимосномасига кура судья томонидан 
амалга оширилади ёки яна бир қоида бу, Жиноят процессуал кодексининг 
537-моддаси 4-бандига мувофиқ, 18 ёшга тулган маҳкумни табия 
колониясидан жазони ижро этиш колониясига утказиш масаласини хал 
этишда судья унинг тузалиш даражасини хисобга олиш лозим. Шунингдек, 
юкоридаги моддага кура, мах кум тарбия колониясида жазони ўташ 
муддатини давом эттириш учун узоги билан 20 ёшга тулгунча кадар 
колдирилиши мумкин. 
Маҳкумларни саклак шароити Жиноят-ижроия кодексининг 61-
моддасига кура, интизомий жазо тарзида куйидагича огирлаштирилиши 
мумкин:
-муассаса бошлигининг қарорига биноан шубу кодекс 105, 16-
моддаларига мувофиқ,интизомий жазо чоралари сифатида маҳкумларга 
нисбатан куйидаги жазо чоралари кулланилиши мумкин: 
-огохлантириш; 
-хайфсан; 
-енгиллаштирилган сақлашт шароитини бекор килиш; 
-интизомий булинмага киритиб куйиш ва хоказо; 
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 106-моддасига 
мувофиқ эса «интизомий жазо ҳуқуқбузарликнинг огирлиги ва хусусиятига 
мос булиши керак» деб ёзиб куйилган. Шунингдек,интизомий жазонинг амал 
килиши муддати жазо кулланилган кундан бошлаб бир йилдан ошмаслиги 
керак. 
Маҳкумларни сақлаш шароити интизомий жазо тарзида суд томонидан 
хам Жиноят процессуал кодексининг 537-моддаси 3-бандига мувофиқ 
огирлаштирилиши мумкин: 
Маҳкумни тарбия колониясидан жазони ижро этиш колониясига ва 
умумий тартибли тарбия колониясидан кучайтирилган тартибли тарбия 
колониясига утказиш тарбия колонияси маъмуриятининг вояга етмаганлар 
иши билан шугулланувчи коми сси билан келишилган такдимномасига 
биноан судьятомонидан амалга оширилади.
Бу хилдаги маҳкумларни сақлаш шароитини ўзгартириш жиноят-
ижроия қонунчилигининг 2 тамойилига асосан амалга оширилади : 
1)дифференциация ва индивидуализм жазоларни ижро этишда; 
2) маҳкумларни қонунга итоаткор хулқ-атворини рағбатлантириш 
принципларига; 
Шунингдек, мах кум жазони ижро этишда саклак шароитини 
ўзгартириш шу ижро муассасаси бошлги розилиги билан амалга оширилади. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling