Жиноят ижроия
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
201-402
8.Маҳкумларни кўчириш Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 60-моддасига мувофиқ, «озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларни жазони ижро этувчи бир муассасадан бошқасига кўчириш ушбу кодекснинг 58- моддаси талабларига риоя этган холда амалга оширилади. 72 Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар қамоқ жазосига ҳукм қилинган ва тергов килинаётган шахслардан алоҳида кўчирилади. Хомиласи йигирма турт хафталикдан ошган ёки уч ёшга тулмаган боласи бор аёллар бошқа маҳкумлардан алоҳида кўчирилади. Маҳкум беморлар, хомиладор аёллар ва боласи бор аёллар, зарурат булганда, тиббий ходимлар кузатувида кўчирилади. Маҳкумларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида уларни бошқа ҳолларда хам ажратилган тарзда кўчиришга йул куйилади. Кўчириш чогида маҳкумлар зарур моддий-маиший ва санитария- гигиена шароитлари билан таъминланади, уларга пойабзал, белгиланган норма бўйича озиқ-овқат махсулотлари берилади. Маҳкумларни кўчириш давлат хисобидан, Ўзбекистон Республикаси Ички иишлар вазирлиги томонидан белгиланган тартибда сокчи кузатувида амалга оширилади». Маҳкумларни кўчириш билан боғлиқ муаммолар жиноят-ижроия ҳуқуқининг узига хос объект дастури ҳисобланади. Маҳкумларни бир жазони ижро этувчи муассасадан бошқасига кўчириш билан боғлиқ муаммолар давлат бюджети хисобидан амалга оширилади ва конвойда амалга оширилади. Маҳкумларни кўчириш билан боғлиқ тартиб-қоидалар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг норматив ҳуқуқий ҳужжатлари асосида тартибга солинади. Маҳкумларни кўчириш билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда куйидагилар маҳкумларни зудлик билан кўчириш учун асос бўлиб хизмат килади деб курсатилган. Булар: -сил касаллиги билан огриган маҳкумлар; -тери таносил касаллиги билан огриган маҳкумлар; -асаб касаллиги билан огриган беморлар, тузалиши катта муддатни талаб килувчи беморлар; -ОИТС касаллиги билан касалланган беморлар; Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг норматив- ҳуқуқий ҳужжатларига кура, маҳкумларни кўчириш камида 4та сокчи назорати остида амалга оширилади. Сокчилар гурухи, одатда, оддий ва кучайтирилган булиши мумкин. Кучайтирилган сокчилар гурухи ута огир турдаги жиноят содир этган маҳкумлар, рецидивистларни кўчиришда тайинланади. Амалдаги қонун нормаларига мувофиқ, сокчилар гурухи тартиб қоидани бузган маҳкумларга нисбатан жисмоний куч ишлатиш, турли хил тинчлантирувчи воситаларни куллаш ҳуқуқига эга. Маҳкумларни кўчиришда маҳкумлар қонун нормаларида кўрсатилган нормалар бўйича озиқ-овқат билан таъминланади. Кўчирилаётган маҳкум узи билан озиқ-овқат махсулотлари, кийим-кечак олиши; бемор маҳкумлар эса узига керакли булган тиббий дори-дармонлар олиши, ёш боласи бор аёллар эса бола учун керакли булган буюмларни олишга хакли. Кўчирилаётган маҳкумга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг норматив ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ, мавсумга мос кийим-кечак ва пойабзал берилади. 73 Куйидаги маҳкумлар бир жазони ижро этувчи муассасадан бошқасига утказишга йул куйилмайди: -узининг шахсий анкетасига эга булмаган маҳкумлар; -мавсумга мос кийинмаган маҳкумлар; -озиқ-овқат махсулотлари билан таъминланмаган маҳкумлар; Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг норматив ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ, баъзи ҳолларда маҳкумнинг қўлларига кишан солиниши мумкин: -самолётда ёки вертолётда; -узоқ йўлга чиққан автотранспорт воситаси ёки поездда кўчирилаётганда; -жазони ижро этувчи муассасадан қочиш ниятида бўлган маҳкумни бошқа муассасага кўчиришда; -умрбод озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилинган маҳкумлар; Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling