Жиноят ижроия


&2.Маҳкумларнинг овкати,уларга белгиланган овкат нормаси ва


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet28/38
Sana19.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1613625
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   38
Bog'liq
201-402

 
&2.Маҳкумларнинг овкати,уларга белгиланган овкат нормаси ва 
маълум тоифадагиларга оширилган нормада берилган овкат 
Маҳкумларнинг овкати масаласи Жиноят-ижроия кодексининг 85-
моддаси билан амалга оширилади. Бунда белгиланган озиқ-овқат нормаси 
киши организмининг нормал хаётини таъминлайдиган даражада булиши 
керак. 
Овкат нормаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси 
томонидан маҳкумларнинг соглиги ҳолатига, уларнинг ёши, бажараётган 
ишининг хусусияти ва огирлигига караб белгиланади. Маҳкумларга уларни 
ишга жалб этган корхона, муассаса ва ташкилотлар маблаглари хисобидан 
қўшимча овкат берилиши мумкин.
Маҳкум хомиладор аёллар, эмизикли оналар, вояга етмаганларга, 
шунингдек I ва II гурух ногиронларига бериладиган овкат оширилган 


109
нормаларда белгиланади. Тиббий хулоса асосида уларга қўшимча озиқ-овқат 
махсулотлари олишга рухсат этилиши мумкин. 
Ўзбекистон Республикаси 30.08.2003 й. 535- II-сон Қонунига мувофиқ 
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодекси 85-моддасининг 
туртинчи қисм чикариб ташланган. 
Жазони ижро этиш муассасаларининг интизомий булинмаларига 
киритиб куйиш тариқасидаги жазо чораси ун беш суткагача булган муддатга 
кулланилган маҳкумларга овкат камайтирилган норма бўйича берилади. 
Маълум тоифадаги маҳкумларга оширилган миқдорда овкат берилади
бунинг боиси шуки огир меҳнатга жалб қилинганлигида намоён бўлади. Хар 
бир жазони ижро этувчи муассасада махсус овкат пишириш жойлари бўлади 
ва тегишлича идиш-товок билан таъминланади. Бир кунда маҳкумларга уч 
махал овкат берилиши шарт. Шунингдек, маҳкумларни ишга жалб килган 
корхона ёки муассасалар маблаги қўшимча овкат беришга йул куйилади. 
Маҳкумларнинг 
овкати 
махсус 
ошхоналарда 
ёлланма 
меҳнат
вамаҳкумларнинг узларидан фойдаланган холда пииширилади ва кун 
тартибида белгиланган вақтлардагина маҳкумларни овкатланишларига йул 
куйилади. Маҳкумларга пишириладиган овкат биринчи навбатда сифатли ва 
калорияга бой булиши лозим. Маҳкумларга таркатиладиган овкат маъмурият 
вакили ва тиббиёт ходими томонидан текширилади. Овкат учун хом ашёлар 
махсус сақлаш жойларида сақланади. Колония худудидаги магазиндан 
маҳкумларга белгиланган норма миқдорида қўшимча озиқ-овқат сотиб 
олишларига рухсат берилади. Бундан ташқари, белгиланган миқдор бўйича 
посилкалар олишларига йул куйилганлиги хам уларга қўшимча озиқ-овқат 
олишларига имконият яратади. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling