Жиноят ижроия
&3.Маҳкумларнинг тиббий санитария таъминоти
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
201-402
&3.Маҳкумларнинг тиббий санитария таъминоти Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 87-моддаси бўйича маҳкумлар тиббий-санитария хизматидан фойдаланади. Маҳкумларга курсатиладиган тиббий хизмат барча фуқароларга курсатилган бепул ва чеклашларсиз тиббий хизматдан фарқ килмайди. Маҳкумларга курсатиладиган тиббий хизмат Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қонунчилиги ва узаро Ички ишлар вазирлиги билан кабул қилинган махсус буйрук, инструкция ва фармойишлар билан тартибга солинади. Жазони ижро этиш муассасалари маъмуриятига маҳкумлар тиббий хизмат курсатиш учун махсус вазифалар билан белгилаб берилади. Бу вазифаларни амалга ошириш учун маъмурият таркибида махсус тиббий хизмат бўлимлари ташкил этилади. Маҳкумларнинг тиббий- санитария хизмат бўлимлари узига хос хусусиятларга эга.Бу хусусиятлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги кошида махсус тиббий бошқарма тузилганки, бу бошқарма жазони ижро этиш муассасаларининг тиббий санитария хизматларини хам тартибга солади. Маҳкумларга тиббий- санитария хизмати курсатиш учун жазони ижро этиш муассаси кошида даволаш бўлими мавжуд. Бу бўлимлар маҳкумларга тиббий хизмат курсатиш вазифасини амалга оширади. Бу хилдаги бўлимлар жумласига тиббий 110 марказлар, шифохоналар, қисқа муддатли туберкулёз I ва II гурух ногиронлари учун тиббий руйхатга олиш учун махсус колониялар ташкил этилган. Юкумли касалликлар, таносил ва орттирилган иммунитет хасталиги касаллиги,гиёҳванд ва алкогол касалларни сақлаш ва даволаш учун махсус муассаса ташкил этилади. Таносил касалликлари билан огриган маҳкумлар даволаниш жараёнида колониянинг тиббий бўлимларида бошқа маҳкумлар билан бирга сақланадилар. Орттиирилган иммунитет хасталиги гиёҳванд ав алкоголларни алоҳида сақлаш учун махсус колония ёки булинмаларда назарда тутилмаган. Бундай маҳкумлар бошқа маҳкумлар билан биргаликда сақланадилар, лекин улар тиббий руйхатга олинадилар, зарур ҳолларда эса уларга тегишли даволаниш ёрдамлари қилинади.Жумладан, суд томонидан тайинланган мажбурий гиёҳвандлик ёки ичкилибозлик бўйича даволаниш чоралари бундай даволанишнинг тури ҳисобланади. Маҳкумларни айрим зарур ҳолларда соғлиқни сақлаш тизими тиббий хизматларидан фойдаланишларига ха мйул куйилиши мумкин. Манзил колонияларида жазони утаётган маҳкумлар эса соғлиқни сақлаш тизими хизматларидан навбати билан фойдаланишларига йул куйилади. Озодликдан маҳрум қилинган маҳкумлар учун тиббий-санитария хизматлари давлат хисобидан амалга оширилади, лекин шундай холлар хам учрайдики, бунда маҳкумларга курсатиладиган тиббий хизмат уз хисоб варакларидан амалга оширилади. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling