Жиноят ижроия
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
201-402
7-МАВЗУ Озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилинган шахслар моддий-маиший таъминоти, тиббий хизмат курсатиш ва меҳнати. Рағбатлантириш ва интизомий жазо чоралари Озодликдан маҳрум этилган маҳкумларнинг яшаш жойлари, уларнинг овқати. Ҳар бир маҳкумга белгилангановқат нормаси ва маълум тоифадаги маҳкумларга оширилган нормаларда бериладиган овқат. Маҳкумларнинг тиббий-санитария таъминоти. Озодликдан маҳрум этилган маҳкумларни меҳнатга жалб этишни ташкиллаштириш шартлари ва тамойиллари. маҳкумларнинг баъзи тоифаларини меҳнатга жалб этишнинг ихтиёрийлиги. Иш билан таъминлаш. Иш вақти.Иш вақтидан ташқаридаги ишлар. Дам 107 олиш ва байрам кунларида меҳнатга жалб этиш тартиби. Маҳкумларнинг меҳнат таътили, уларга ҳақ тўлаш тартиби, ижтимоий суғуртаси ва пенсия таъминоти. Рағбатлантириш чоралари ва уларнинг турлари. Интизомий жазо чораларини қўллаш асослари ва тартиби. Интизомий жазонинг амал қилиш муддати. Маҳкумларни интизомий бўлинмаларга киритиб қўйиш шартлари. Изолятор ва карцерлар. Жазони ўташ тартибини қўпол тарзда бузиш тушунчаси. Сақлаш режимини ашаддий бузувчи тушунчаси. Жиноят-ижроия кодексининг 84-моддаси озодликдан маҳрум этилган маҳкумларнинг яшаш жойи ҳақида фикр юритилган. Унда айтилишича, «озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар сақлаш шароитига караб умумий турар жойларда, хоналарда ёки камераларда яшайдилар. Бир маҳкумга тугри келадиган яшаш майдони нормаси куйидаги миқдордан кам булиши мумкин эмас: -умумий турар жойларда-икки квадрат метр; -тергов ҳибсхоналари ва турмаларнинг умумий камераларида-икки ярим квадрат метр; -аёллар ва вояга етмаганлар сақланадиган колониялардаги умумий турар жойларда-уч квадрат метр; -бемор маҳкумлар сақланадиган палаталарда-турт квадрат метр; -интизомий булинмаларнинг камераларида хамда сокчисиз ёки кузатувчисиз юриш ҳуқуқидан фодаланаётган маҳкумлар яшаши учун, шунингдек жазони манзил-колонияларда утаётган шахслар учун мўлжалланган хона типидаги турар жойларда-турт ярим квадрат метр. Маҳкумларга ётиш учун алоҳида жой, курпа-тушак,чойшаб ва керакли инвентар берилади». Бу хилдаги нормаларнинг белгилаб куйилиши маҳкумларнинг яшашидаги асссосий норма ҳисобланади.Хар бир маҳкум узининг содир этган жиноятининг огир ёки енгиллигига караб, муассаса сақлаш шароитига караб жойлаштирилади. Умумий,қаттиқ ва махсус тартибли колонияларда жазони утаётган маҳкумлар умумий турар жойларда яшайдилар. Қонунда озодликдан маҳрум этилган маҳкумларнинг яшаш жойларининг минимал ва максимал улчами курсатиб куйилган,холос. Бирок бу белгиланган норманинг канча булишини муассаса куйидаги хусусиятларга кура белгилаб олади: тиббий мезонларга кура; маҳкумларнинг ёш даражасига кура; Жазони ижро этиш муассасаларида яшаш учун мўлжалланган қисмда яшаш уйларидан овкатланиш хонаси, дам олиш хонаси, шифохона, укиш ва касб-хунар ургатиш хоналари, магазин,клуб, кир ювиш ва хаммом, кутиш ва учрашув хоналари, кир куритиш хонаси, кийим-бош ва пойабзалларни таъмирлаш хоналари, маҳкумларнинг штаблари, камера типидаги хоналари,назорат килиш ва утказиш жойлари, ёз мавсумларида 108 маҳкумларнинг саф тортиши, спорт билан шугулланиши ва тарбиявий тадбирларни утказиш майдони, ибодат килиш учун мўлжалланган хоналари ва бошқа иншоотлар булиши шарт. Макумларни яшаш уйларида ювиниш,хожатхоналар, аёллар колонияларида гигиена хоналари булиши керак. Кишки мавсумда маҳкумлар яшаш жойлари иситилиб, харорат 18- 20даража булиши таъминланади. Хар бир маҳкум узи билан совун, тиш чёткаси, тиш пастаси, тарок, румолча, ручка,китоб ва дафтар сақлашлари мумкин. Жазони ижро этиш муассасаларида назорат-утказиш пункти биноси (КПП) ёки унинг ёнида қисқа ва узок муддатли учрашувлар утказиш, посилка ва йўқловлар бериш, телефон орқали сўзлашувни олиб бориш учун хоналар бир-биридан алоҳида, шунингдек, муассаса худудига кириб келаётган шахсларни хамда уларнинг буюмларини куздан кечириш учун мўлжалланган бино мавжуд бўлади. Бундан ташқари, маҳкумларни тинтув килиш жойлари назорат майдончаси якинида хамда турар-жой ва ёнма-ён булган ишлаб чикариш зоналари уртасидаги ички назорат утказиш пункти курилиб, маъмурий бино колония худудидан ташқарида жойлашган. Маҳкумлар турар жойларидааги шароит ҳақида тухталадиган булсак, уларга алоҳида каравот, курпа-ёстик, икки кишига битта тумбочка, стол билан таъминланади. Хар бир каравотнинг оёк тарафига маҳкум ҳақидаги маълумотлар ёзилган белгилар осиб куйилади. Хафтада камида бир марта маҳкумлар хаммомга туширилиб, урин-курпа жилдлари алмаштирилади. Муассасада тозалик маҳкумларнинг бепул ёрдамларидан фойдаланган холда амалга оширилади. Муассаса худудида маҳкумларнинг қисқа муддатли ва узок муддатли учрашувлари учун мўлжалланган жойлари ташкил этилади.Бундай жой,одатда, маҳкумларнинг яшаш зоналари жойларида ташкил этилади ва маъмурият вакили ва сокчилар билан курикланади. Узок муддатли учрашув жойлари мехмонхона куринишида бўлиб, бу жойларда яшаш пуллик амалга оширилади. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling