Жиноят ижроия
Маҳкумларни ажратилган холда сақлаш ва турли тоифадаги
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
201-402
Маҳкумларни ажратилган холда сақлаш ва турли тоифадаги маҳкумларни бирга сақлаш Жиноят-ижроия кодексининг 57-моддасида: «озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахс бутун жазо муддатини, одатда, битта муассасада утайди. Маҳкумни бир колониядан айни шу турдаги бошқа колонияга жазони ўташ ни давом эттириш учун утказишга унинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида унинг розилигини олган холда, шкнингдек маҳкумнинг мазкур муассасада колишига тускинлик килувчи бошқа ҳолларда йул куйилади. Маҳкум касал бўлиб колган такдирда уни колониядан ёки турмадан ихтисослашган даволаш муассасасига утказишга тиббий хулоса асосида йул куйилади. Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларни жазони ижро этувчи бир муассасадан бошқасига утказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади» деб ёзиб куйилган. ЖИКнинг 57- моддаси ва жиноят-ижроия қонунчилиги маҳкумлар учун ягона қоида, яъни жазони фақатгина битта ижро колониясида ўташни шарт килиб куяди.Бу хил шарт-шароитлар жазоларни самарадорлиги ва маҳкумнинг кайта тарбияланишида катта ижобий роль уйнаши шубхасиз. Акс холда бунинг акси уларок, маҳкумнинг жазони турли колонияларда ўташлиги жамият учун хавфли тус олиши мумкин. Буни бир неча асосларда салбий ҳолатларига олиб келишини курсатиш мумкин: маҳкумнинг жазони турли колонияларда ўташи унинг кайта тарбияланишида самарасизлик белгиси бўлади; унинг характери, кизикиши ва шу каби омилларнинг пасайишига олиб келади; унинг рухиятига кучли таъсир утказади; яқин қариндошларига жуда кўплаб мушкулотлар орттиради. Хар бир жазони ижро этувчи муассаса узига кабул килаётган маҳкумнинг шахсий карточкасидаги маълумотлардан ташқари унинг кизикиши, табиати ҳақида етарли маълумотга эга булишлиги даркор. Жиноят-ижроия Кодекси 57-моддаси 2-қисмида курсатилган қоида жиноят-ижроия қонунчилигига истисно ҳолат сифатида бахоланади. Бундай ҳолатлар жумласига, маҳкумнинг шахсий хавфсизлиги, тиббий беморлиги ва бошқа омилларда намоён бўлади. Маҳкумни бошқа жазони ижро муассасага утказиш биринчи навбатда унинг розилиги билан амалга оширилади. Маҳкумнинг хаётига тахдид солувчи ҳаракатлар унинг жазони ижро этувчи муассасасидаги маҳкумлар томонидан, ижро колонияси ходимлари томонидан ёки шу муассаса билан боғлиқ бошқа шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин. 70 Шахсни тиббий муассасага утказиш билан боғлиқ ишлар фақатгина тиббий хулоса асосида амалга оширилиши мумкин, сабаби хар кандай кассаллик маҳкумни тиббий муассасага уткаиш учун хизмат кила олмайди. Маҳкумни тиббий муассасага утказиш учун асос бўлиб хизмат киладиган тиббий хулосани Ўзбекистон Республикаси ИИВ тиббий муассасалари, Қорақалпоғистон республикаси ИИВ тиббий муассасалари, вилоятлардаги жазоларни ижро этиш билан боғлиқ ички ишлар бошқармасларининг тиббий муассасалари бериш ҳуқуқига эга. Шунингдек, маҳкум кайси холда зудлик билан тиббий муассасага жойлаштирилиши керак деган муаммо хам барча кизикарли булиши табиий. Маҳкумга жазони ижро этиш колониясида тиббий ёрдам курсатиш иложи булмаган такдирда у зудлик билан тиббий муассасага жойлаштирилади. Маълумки, қонунчилик маҳкумни бошқа муассасага утказиш билан боғлиқ барча ҳолатларни узида камраб ола олмайди. Бунга мисол килиб куйидаги омилларни курсатиш мумкин: -турли хилдаги табиий офатлар ( бурон, ер кимирлаши, ва хок.); -маҳкумлар уртасидаги узаро нифок бўладиган холлар; -маҳкумнинг яқин қариндошлари билан учрашувлар утказишда манзилнинг узоглиги ёки маҳкумнинг яқин қариндошлари ночор булган ҳолларда; Юкорида таъкидлаб утилганидек, маҳкумни бир муассасадан бошқасига утказиш Ўзбекистон республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан амалга оширилади, суд томонидан эмас. Шунингдек, маҳкумни бошқа муассасага утказиш ташаббуси билан куйидагилар чикишга хакли: -жазони ижро этувчи муассаса маъмурияти; -жазони ижро этувчи муассасада қонунларни бир хиллиги устидан назорат килуччи прокурор; -маҳкумнинг якин каридошлари илтимос ва аризалари бўйича; -маҳкум яшайдиган махалла кумитаси тавсифномаси ёки меҳнат бошқармаси; Жиноят-ижроия Кодексининг 58-моддаси маҳкумларни ажратилган холда сақлашга қонуний тус берган. Унга кура, «куйидагилар бошқа маҳкумлардан батамом ажратилиб, алоҳида-алоҳида сақланади: -ута хавфли рецидивистлар; -умрбод озодликдан маҳрум қилиш авф этиш тартибида озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштирилган маҳкумлар; -маҳкум ажнабий фуқаролар ва фуқаролиги булмаган шахслар; -суд ва ҳуқуқ-тартиботни мухофаза килувчи органларнинг собик ходимларига мансуб маҳкумлар; -турли юкумли кассалликларга чалинган маҳкумлар;» Маълумки, ахлоқ тузатиш воситалари жазо турини, содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, шунингдек маҳкумнинг шахси ва хулқ-атворини инобатга олган холда қўлланилади.(ЖИК 7-м). 71 Маҳкумларни бир-биридан ажратилган холда сақлаш уларнинг турли хил хусусиятларига кура хал этилиши хам мумкин: а) биринчи марта эхтиётсизликдан жиноят содир этган маҳкумлар алоҳида ажратилади; б) биринчи марта касддан ижтимоий хавфи катта булмаган ёки огир булмаган жиноятни содир этган маҳкумлар; в) биринчи марта касддан огир жиноятни содир этган маҳкумлар; г) биринчи марта касддан огир жиноятни содир этган маҳкумлар алоҳида ажратилади; д)илгари хам озодликдан маҳрум қилиш жазосини утаб чикканлар алоҳида ажратилади; е)алоҳида хавфли рецидивистлар хам алоҳида-алоҳида сақланадилар; ж) умрбод озодликдан маҳрум қилиш озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштирилганда хам улар хам алоҳида сақланади; з) фуқаролиги булмаган ва чет эл фуқаролари хам озодликдан маҳрум қилинганида алоҳида, ажратилган холда сакланишлари лозим. Лекин бундай шахслар купинча бошқа шахслар билан бирга сакланганликларини курсак хам, лекин уларнинг ҳуқуқий ҳолатлари тамомила бошқача тус олган. Эркак жинсдаги маҳкумлар аёллар ва вояга вояга етмаган маҳкумлардан кура огиррок даражада жазоланади. Вояга етмаган маҳкумларда маҳкумларнинг таснифланиши уларнинг жинсига караб хам фарқланади. Жумладан, илгари озодликдан маҳрум қилиш жазосини утаб чиккан маҳкумларнинг эркак жинсидагилар, яна озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинганларида, кучайтирилган тарбия колонияларида саклансалар, вояга етмаган кизларга эса бу қоида тадбик этилмайди. Кизлар нечанчи марта озодликдан маҳрум қилинган булишларидан катъи назар умумий тартибли колонияларга юбориладилар. Вояга етмаганларнинг таснифланиши аксарият ҳолларда ёшига нисбатан татбик этилади. Жумладан, ун олти ёшгача булганлар алоҳида ва ун олти ёшдан ошганлар алоҳида ажратилади. Аёлларни таснифлашда колония тартиб туридан ташқари хомиладор ёки эмизикли ёш боласи бор аёллар озодликдан маҳрум қилинганида улар учун махсус имтиёзлар яратилади. Маҳкумларнинг жинси, ёшига караб ажратиш юридик адабиётларда,одатда, ҳуқуқий таснифлаш деб юритилади. Шунингдек, маҳкумларни таснифлашда уларни жазони ўташ жараёни хам мухим роль уйнайди. Маҳкумлар билими, дунёкараши, руҳий муносабатлари бўйича таснифланади. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling