Жиноят ижроия


-МАВЗУ  Колония ва турмаларда жазони ўташ


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet22/38
Sana19.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1613625
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   38
Bog'liq
201-402

5-МАВЗУ 
Колония ва турмаларда жазони ўташ 
Колония ва турмаларда жазони ўташ тушунчаси ва асослари. манзил 
колонияда жазони ўташ шартлари. Маҳкумларнинг ҳуқуқий ҳолатлари ва 


75
имтиёзлари. Манзил колонияларида маҳкумлариннг меҳнати, таълими. 
Умумий тартибли колонияларда жазони ўташ тартиби ва шартлари. 
Умумий тартибли колонияларда маҳкумлар шароитини енгиллаштириш 
тартиби ва асослари. Қаттиқ тартибли колонияларда жазони ўташ 
тартиби ва шартлари. Қаттиқ тартибли колонияларда маҳкумлар 
шароитини енгиллаштириш тартиби ва асослари. Махсус тартибли 
колонияларда жазони ўташ тартиби ва шартлари. Махсус тартибли 
колонияларда маҳкумлар шароитини енгиллаштириш тартиби ва асослари. 
Турмаларда жазони ўташ тартиби ва шартлари. Турмаларда маҳкумлар 
шароитини енгиллаштириш тартиби ва асослари. Тарбия колонияларда 
жазони ўташ тартиби ва шартлари. Тарбия колонияларда вояга етмаган 
маҳкумларни қўшимча рағбатлантириш, уларга нисбатан инизомий жазо 
чораларини қўллаш шартлари. Ҳибсхонага киритиш тариқасидаги 
интизомий жазо чорасини қўллашнинг хусусиятлари. Ўн саккизга тўлган 
маҳкумларни тарбия колонияларида жазони ўташни давом эттириш учун 
қолдириш тартиби ва шартлари. Маҳкумларни тарбия колонияларидан 
жазони ижро этиш колонияларига ўтказиш. Айрим тоифадаги маҳкумлар 
томонидан жазони ўташ хусусиятлари. Ҳомиладор аёллар ва ёш боласи бор 
аёллар учун қўшимча ҳуқуқ ва имтиёз бериш шартлари ва тартиби. 
Маҳкума аёлларнинг вояга етмган болалари билан узоқ муддатли учрашувга 
рухсат бериш тартиби. Маҳкума аёлларнинг муассаса ҳудуди доирасидан 
ташқарида яшаш ҳуқуқи ва бунинг бекор бўлиш асослари. Болаларни жазони 
ижро этиш колониялари ҳузуридаги болалар уйига жойлаштириш. Болани 
онанинг розилиги билан қариндошларга ёки бошқа шахсларга бериш ёҳуд 
болалар уйига ўтказиш шартлари. Маҳкума аёлларнинг муассаса доирасидан 
четга қисқа муддатли чиқиш тартиби ва асослари.
 
Маълумки, Жиноят Кодексининг 50-моддаси ва Жиноят-ижроия 
кодексининг 45-моддасида жазони ижро этиш колонияларининг 4 тури 
курсатилган. Булар: 
-манзил-колониялари; 
-умумий колониялар; 
-қаттиқ тартибли колониялар; 
-махсус тартибли колониялар; 
Ўзбекистон Республикасида озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони 
ижро этиш муассасалари бўлиб, мазкур муассасалар ўзларига хос бўлган 
ички тартиб қоидаларга эга бўлиб ҳисобланади. 
2001 йил 18 июндан эътиборан кучга кирган, Ўзбекистон Республикаси 
ИИВнинг 298-сонли буйруғига асосан, барча жазони ижро этиш колониялари 
икки хил шаклга эга бўлиб, улар: 
-маҳкумлар 
қўриқлов 
ва 
назорат 
остида 
сақланадиган 
ёпиқ 
турдаги(умумий, қаттиқ ва махсус тартибли); 


76
-маҳкумлар соқчисиз,аммо назорат остида сақланадиган ярим очиқ 
турдаги (манзил-колониялар)дан иборат
28

Бундан ташқари, маҳкумларнинг ижтимоий хавфлилиги, жиноятлариинг 
огирлиги ва огир жазо тайинланганлиги такдирда уларни жазонинг муайян 
қисмини турмада утказишликка юборилиши белгиланади. Турма камоғи 
узига хос хусусиятга эга бўлиб, маҳкумларнинг ижтимоий хавфлилиги, 
жиноятларнинг огирлиги ваогир жазо тайинланганлиги такдирда уларни 
жазонинг муайян қисмини турмада утказишликка юборилиши белгиланган. 
Турма камоғи колониядан фарқ килиб, эркаклар алоҳида, аёллар алоҳида 
сақланади, шунингдек, турма камоғида маҳкумлар фақат алоҳида-алоҳида 
камераларда сакланишлигини инобатга олган холда эркаклар хам,аёллар хам 
битта турмада сакланиши мумкин. Албатта, тарбия колонияларида хам 
маҳкумларни енгиллаштирилган имтиёзли ва оддий шароитлар мавжуд. 
Маҳкумларни озодликдан маҳрум этилганида уларни тарбия колониялари 
билан вояга етганларнинг колониялардаги шароитлари бир-биридан фарқ 
килади. Албатта, вояга етмаганлар тарбия колонияларда шароитнинг 
енгиллаштирилганлигини 
куриш 
мумкин. 
Маҳкумнинг 
ахлоқан 
тузалганлиги, колония мехнтига урганганлиги ёки вояга етмаганларнинг 
вояга етганлиги муносабати билан бошқа колонияга ёки бошқа жазо тури 
билан алмаштирилишига колонияларда йул куйилади. Шартли равишда 
озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўташ жойларини 3-турга булиш 
мумкин: 
1. жазони ижро этиш колониялари; 
2. турмалар; 
3. тарбия колониялари.
Колония ва турмаларда жазони ўташ билан боғлиқ қонун-кодалар 60-90 
йиллар бошларида Ахлоқ тузатиш қоидаларига таянади.Бу хил қоидаларга 
маҳкумларни кандай типдаги камераларга жойлаштириш ва ўзгартириш 
курсатилган. 
Қоидаларда 
шу 
хилдаги 
тартибларнинг 
урнатилиши 
ва 
жойлаштирилиши билан боғлиқ тартиблар тарихига эътибор каратадиган 
булсак, колония ва турмаларда жазони ўташ нормалари 60-90 йилларда 1961 
йилда кабул қилинган Ахлоқ тузатиш ҳужжати бўйича амалга оширилган. 
Унда колония ва турмалардаги барча шарт-шароитлар кандай булишлиги, 
маҳкумларни сақлаш шароитлари курсатилган. Ҳужжатарда барча аспектлар, 
яъни хусусиятлар тулик курсатилмаганлиги туфайли норматив ҳужжатлар 
тулдириб берган.
Бу ҳужжатда куйидагилар курсатилган эди: 
1)жазони ижро этувчи муассасасининг ҳуқуқий мақоми; 
2)маҳкумларни кўчириш тартиби; 
3)маҳкумларнинг 
ҳуқуқ 
ва 
мажбуриятлари, 
овкатланиш 
аник 
нормаларини белгилаб берган; 
28
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг «Озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш 
муассасаларининг ички тартиб қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 1039-сонли буйруғи. 
08.06.2001 йил Тошкент 


77
Собик ССР тузумида жазони ўташ тартибида «режим» тушунчасига 
қонуний тус берилмаган, у фақат бир институт мажмуасига киритилган
холос. 
Хозирги кунда мустақиллик шарофати билан жазони ижро этувчи 
муассасалардаги тартиб-интизом, уларни жиҳозланиши ва энг асосийси, 
маҳкумларни кайта тарбияланишига алоҳида эътибор каратилмокда, хаттоки, 
бунга қонунан тус берилмокда. Масалан: колония ва турмаларда 
сакланаётган маҳкумларнинг шароити,уларнинг ҳуқуқлари ва мажбурловчи 
ҳолатлари қонун билан белгиланиб, бу тартибни хеч кимнинг,хатто колония 
маъмуриятининг хам бузишга ҳуқуқи йук. 
Умумий килиб олганда, озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўташ 
жойларини 3 қисмга булиш (бу хакда олдинги параграфларда айтиб утилган) 
мумкин.
I.Жазони ижро этиш колониялари: 
1)мазил-колониялари; 
2)умумий тартибли колониялар; 
3)қаттиқ тартибли колониялар; 
4)махсус тартибли колониялар; 
II.Турма камоғи. 
III.Тарбия колониялари. 
Жазони ижро этиш муассасаларининг бу хилдаги таснифланиши бежизга 
эмас, албатта. Биринчи навбатда, жазони ижро этиш колонияларининг 
турларига караб у ердаги шароит, маҳкумларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари 
бир-биридан фарқ килади. Бундай фарқни белгилашда, суд маҳкумнинг 
шахси, ижтимоий хавфлилиги, жиноятнинг огирлиги, унинг хулқи 
масалаларига адолатли ёндаша билиши, тугри бахо бериши даркор.

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling