Жиноят иши рақами № 1-1002-2005/210
Маърузачи судья – О.Арабов
| Биринчи инстанцияда ишни кўришда раислик қилган судья – С.Хожамкулова
Апелляция инстанциясида маърузачи бўлган судья – З.Нурматов
| ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ А Ж Р И М И
2022 йил июль ойининг 7 куни, Ўзбекистон Республикаси Олий суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи судья: О.Арабов,
ҳайъат судьялари: Ш.Шеркулов ва А.Утаевдан иборат таркибда, С.Эрназаровнинг котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма прокурори С.Юлдашев, судланган Б.Исламбековнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилувчи адвокат У.Хусановнинг иштирокида, Б.Исламбековга оид жиноят ишини ҳимоячи У.Хусанов томонидан келтирилган шикоят асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг 2021 йил
21 январдаги ҳукмига кўра, Исламбеков Бехзод Улугбекович Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 246-моддаси 2-қисми ва 273-моддаси 5-қисми билан ЖКнинг 59-моддаси тартибида 12 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланган.
Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича апелляция инстанциясининг 2021 йил 15 апрелдаги ажрими билан ҳукм ўзгаришсиз қолдирилган.
Мазкур ҳукм ва ажрим устидан ҳимоячи У.Хусанов томонидан кассация тартибида шикоят келтирилган бўлиб, ушбу шикоят кассация тартибида расмийлаштирилиб, жиноят иши Олий суд жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида кўриш учун тайинланган.
Суд мажлиси жараёнида 2022 йил 7 июль куни судланган Б.Исламбеков ва унинг ҳимоячиси У.Хусанов томонидан кассация инстанцияси суд мажлисида суднинг ҳукми ва ажрими устидан келтирган шикоятини қайтариб олиши ҳақида ариза тақдим қилди.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5093-моддасида, кассация шикояти берган шахс уни қайтариб олишга ҳақли эканлиги белгиланган.
Шу сабабли, судлов ҳайъати юқоридаги қонун талабларидан келиб чиққан ҳолда судланган Б.Исламбеков ва унинг ҳимоячиси У.Хусанов томонидан келтирилган шикоят қайтариб олинганлиги муносабати билан кассация инстанцияси тартибида иш юритишни тугатишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5093, 50910-моддаларига амал қилиб, кассация инстанцияси суди
а ж р и м қ и л д и:
Судланган Исламбеков Бехзод Улугбековичга нисбатан чиқарилган жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг 2021 йил 21 январдаги ҳукми ҳамда Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича апелляция инстанциясининг 2021 йил 15 апрелдаги ажримидан норози бўлиб ҳимоячи У.Хусанов томонидан келтирган шикоят қайтариб олганлиги сабабли кассация инстанцияси иш юритуви тугатилсин.
Раислик қилувчи:
Ҳайъат судьялари:
|
(имзо)
(имзо)
(имзо)
|
О.Арабов
Ш.Шеркулов
А.Утаев
|
Ажрим аслига тўғри, судья О.Арабов
Do'stlaringiz bilan baham: |