Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Одил судловнинг фақат суд томонидан амалга оширилиши


Download 0.79 Mb.
bet14/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

12-модда. Одил судловнинг фақат суд томонидан амалга оширилиши
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ жиноят ишлари бўйича одил судловни фақат суд амалга оширади.

1. Юқоридагимоддава Ўзбекистон Республикасининг “Суд­лар тўғрисида”ги Қонунининг 3-моддасига кўра, «Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади»


Одил судлов – давлат фаолиятининг,фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, корхона, муассаса ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилишга йўналтирилган, турли хил низоларни ҳал қиладиганҳокимия тормоғидир.
2. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 107-модда­сида одил судловни амалга оширувчи судларнинг тўлиқ рўй­хати белгиланган. Унга кўра «Ўзбекистон Республикаси суд тизими 5 йил муддатга сайланадиган Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди, Қорақалпоғис­тон Республикасининг фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича Олий судлари, Қорақалпоғистон Республикасининг хўжалик суди, шу муддатга тайинланадиган, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича туманлараро, туман(шаҳар) судлари, ҳарбий ва хўжалик судларидан иборат. Судларнинг ташкил этилиш ва фаолият кўрсатиш тартиби қонун билан белгиланади.
3. Жамоатчилик тартибида фаолият кўрсатадиган ўртоқлик судлари ва хўжалик юритишга оид низоларни ҳал қилишга кўмак берадиган ҳакамлик судлари давлат суд тизимига кир­майди ва одил судловни амалга оширолмайди.
4. Жиноят процессида одил судловнинг фақат суд томонидан амалга оширилиши шуни англатадики, суднинг Конституция ва қонунларда белгиланган ваколатлари ҳеч бир давлат ёки жамоат органи томонидан амалга оширилиши мумкин эмас ва бундай ҳаракат жавобгарликка сабаб бўлади.
5. Айнан одил судловни амалга оширувчи суд органлари жиноятни содир қилишда айбланаётган маълум бир шахсни айбдор деб топиш ва унга жазо чораси ёки қонунда кўрсатилган бошқа таъсир чораларини тайинлаш, шунингдек, ноқонуний ва асоссиз жавобгарликка тортилган шахсларни жавобгарликдан озод қилиш масалаларини ҳал қилади.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling