Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Жиноят ишини қўзғатишнинг муқаррарлиги


Download 0.79 Mb.
bet17/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

15-модда. Жиноят ишини қўзғатишнинг муқаррарлиги


Суд, прокурор, терговчи ва суриштирувчи жиноят ало­матлари топилган ҳар бир ҳолда, ўз ваколатлари доирасида жиноят ишини қўзғатишлари, жиноий ҳодисани, жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсларни аниқлаш ва уларни жазолаш учун қонунда назарда тутилган барча чораларни кўришлари шарт.

1. Таҳлил қилинаётган принцип мазмунига кўра, суд, прокурор, терговчи ва суриштирувчи жиноят аломатлари ҳамда асослари мавжуд бўлган тақдирда ўз ваколатлари доирасида жиноят ишини қўзғатишлари, бирон-бир муассаса, ташкилот, фуқароларнинг хоҳиш-иродасидан қатъи назар, унинг қонуний ҳал этилиши учун барча зарур чораларни кўришлари шарт.


2. ЖПКнинг 322-моддасида жиноят ишини қўзғатиш сабаблари кўрсатилган бўлиб, улар суд, прокурор, терговчи ва суриштирувчи учун мажбурийдир. Унга кўра:
1) шахсларнинг аризалари;
2) корхона, муассаса, ташкилот, жамоат бирлашмаси ва мансабдор шахслар берган хабар;
3) оммавий ахборот воситалари берган хабар;
4) жиноят содир этилганлигини кўрсатувчи маълумотлар ва изларни, суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судьянинг бевосита ўзи аниқлаши;
5) айбини бўйнига олиш ҳақидаги аризалар жиноят ишини қўзғатиш учун сабаб бўлади.
Жиноят белгилари мавжудлигини кўрсатувчи маълумотлар жиноят ишини қўзғатиш учун асос бўлади.
3. Жиноят ишлари жабрланувчининг ва иш натижасидан манфаатдор бўлган бошқа шахсларнинг ёки суд, прокурор, терговчи ҳамда суриштирувчининг субъектив фикри билан қўзғатилиши мумкин эмас. Улар ўзларининг жиноят иши қўзғатиш ҳақидаги ҳужжатларидаҳар томонлама ва холисона тадқиқ қилинган далилларга асосланишлари керак.


16-модда. Одил судловни фуқароларнинг қонун ва суд олдида
тенглиги асосида амалга ошириш


Жиноят ишлари бўйича одил судлов фуқароларнинг, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқи­ши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи на­зар, қонун ва суд олдида тенглиги асосида амалга оширилади.

1. Барча фуқароларнинг қонун ва суд олдида тенглиги принципи, ҳаётнинг барча соҳаларида бўлганидек, жиноят процессида ҳам амал қилади. Унинг моҳияти шундан иборатки, ишда иштирок этаётган ҳар қандай шахснинг мансаб мавқеи, жинси, ирқи ва миллати, маълумоти, тили, динга муносабати, яшаш манзили, эътиқодлари ҳамда жамоат ташкилотларига мансублиги, бошқа ҳар қандай ҳолатлар бирор-бир имтиёзлар берилиши ёки унинг камситилиши учун асос бўла олмайди ва процесснинг боришига ҳамда натижасига таъсир этмайди. Бу талаблар нафақат суд босқичларига, балки бутун иш юритили­шига нисбатан татбиқ этилади, чунки қонун меъёрлари суд муҳокамасининг биронта босқичида фуқаронинг ҳуқуқий мав­қеини кўрсатиб ўтилган белгилар билан боғлаб қўймайди.


Фуқароларнинг қонун ва суд олдида тенглиги бир-бири билан узвий боғлиқ бўлган қоидалардир. Лекин бу ҳолат уларнинг мустақил мазмунини инкор этмайди.
2. Фуқароларнинг қонун олдида тенглиги шуни англатадики, ягона моддий ҳамда процессуал қонунлар мавжуд бўлиб, улар фуқароларнинг ирқи ва миллати, ижтимоий, мулкий ҳамда ман­сабга доир ҳолати ёки динга эътиқод қилишига кўра имтиёзлар бермайди ёхуд, аксинча, уларнинг ҳуқуқларини чекламайди.
3. Фуқароларнинг суд олдида тенглиги шуни англатадики, судланувчи ва жабрланувчига нисбатан ирқи, миллати ва диний эътиқодлари, ижтимоий, мансабга доир ва мулкий ҳолатидан қатъи назар, ишлар барча судлар томонидан кўриб чиқилиши айнан бир хил процессуал тартибда амалга оширилади. Шу­нингдек, бу фаолият тартиби ва принциплари юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолатларга боғлиқ бўлган ирқий, табақавий ва махсус судлар давлатда мавжуд эмаслигини билдиради.
4. Фуқароларнинг қонун ва суд олдида тенглиги барчанинг жиноят қонунларига бўйсунишида ҳамда уни бузганлик учун тенг жавобгар бўлишида намоён бўлади. Жиноят содир этган шахслар, эгаллаган лавозими, машғулот тури ва бошқа омил­лардан қатъи назар, жиноий жавобгарликка тортилади ҳамда уларга нисбатан айнан ягона жиноят қонуни татбиқ этилади.
5. Депутат, судья, прокурор каби масъул шахсларни лавози­мидан вақтинча четлатиш, ушлаб туриш ва эҳтиёт чораси тарзида қамоққа олишнинг алоҳида тартиблари ЖПКнинг 223, 239 ва 259-моддаларида баён этилган. Уларга кўра,муайян тоифадаги шахсларни ҳамманинг қонун олдида тенглиги принципининг умумий талаблари доирасидан ташқарига чиқаради, лекин бундай дахлсизлик кафолатлари бўлмаганида, депутатлар ва судьялар ўз вазифаларини лозим даражада амалга ошира олмаган, демакким ўзларига инсон ҳуқуқ ва эркинлик­ларини ҳимоя қилиш борасида юклатилган вазифаларни бажара олмаган бўлар эдилар.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling