Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Шахснинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш


Download 0.79 Mb.
bet18/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

17-модда. Шахснинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш


Судья, прокурор, терговчи ва суриштирувчи ишда қатнашаётган шахсларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишлари шарт.
Ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон шаъни ва қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмас.
Инсон шаъни ва қадр-қимматини камситадиган, унинг шахсий ҳаётига тааллуқли маълумотлар тарқалиб кетиши­га олиб келадиган, соғлиғини хавф остига қўядиган, асоссиз равишда унга жисмоний ва маънавий азоб-уқубат етказа­диган ҳаракатлар қилиш ёки қарорлар чиқариш тақиқ­ланади.

1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26-моддаси иккинчиқисмига мувофиқ ҳеч ким қийноққа солиниши, зўра­вонликка, шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчибошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмас. Бундан жиноят ишини юритишга оид бир қатор муҳим, қатъий қоида­лар келиб чиқади.


2. Суриштирув, тергов, прокуратура органлари ва суд содир этилган жиноятни очиш ва айбдорларни фош этиш учун кўпинча айрим шахсларнинг иродаси ҳамда хоҳишидан ташқа­ри процессуал мажбурлов воситаларини қўллаш орқали жиноят процессуал фаолиятни амалга оширадилар. Мазкур процессуал мажбурлов воситалари нафақат гумон қилинаётган ва айбла­наётган шахсларга нисбатан эмас, балки жиноят процессуал фаолият доирасига жалб этиладиган жабрланувчига, гувоҳга ва бошқаларга нисбатан ҳам қўлланилиши мумкин. Барча маж­бурлов чоралариишда иштирок этаётган шахсларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш асосида амалга оширилиши керак. Инсон шаъни ва қадр-қимматини камситадиган, унинг шахсий ҳаётига тааллуқли маълумотлар ошкор бўлишига олиб келадиган, соғлигини хавф остига қўядиган, асоссиз равишда унга жисмоний ёки маънавий азоб-уқубат етказадиган ҳаракат­лар қилиш таъқиқланиши шахснинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш принципининг моҳиятини ташкил қилади.
3. Кўриб чиқилаётган принцип давлат органлари билан ишда иштирок этадиган шахслар ўртасидаги ўзаро муносабатларни шундай белгилайдики, давлат органлари ишда иштирок этади­ган шахсларнинг шаъни ва қадр-қимматини муҳофаза қилиши шарт, ишда иштирок этадиганлар эса инсон қадр-қимматини камситувчи ҳаракатлардан ҳимоя қилиш воситалари мажмуига эгадирлар. Жумладан, уларнинг манфаатларини чеклаш ёки бузишга олиб келадиган мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракат­лари ва қарорлари устидан шикоят аризаси беришлари мумкин. Мазкур принцип шахсга жисмоний ва маънавий азоб-уқубат етказадиган ҳаракатлар қилиш учун тўсиқ бўлиб хизмат қилади. Эксперимент, гувоҳлантириш, шахсий тинтув ўтказилганда иш­тирок этадиган шахсларнинг шаъни, қадр-қимматини камситув­чи, соғлиғини хавф остига қўядиган ҳаракатларга йўл қўйил­майди. Суд муҳокамасида иштирок этадиган бирон-бир шахс устида, хусусан, далиллар олиш учун унинг розилигисиз тиббий ёки илмий тажрибалар ўтказилиши мумкин эмас. Агар иш юри­тилишида процессда иштирок этадиган шахсларнинг шахсий ҳаётига, фарзандликка олиш, тиббий сирлар ва бошқаларга тааллуқли маълумотлар аниқланса, давлат органлари мазкур маълумотларни тарқалиб кетишига йўл қўймаслик чораларини кўришлари шарт.
4. Шахснинг шаъни ва қадр-қимматини хурмат қилиш принципи реабилитация қилинган шахсга етказилган мулкий зарарни ундириш ҳақидаги қонун талабларида ҳам ўз аксини топади.
Агар айбсиз шахсга ноқонуний равишда жиноий жавоб­гарликка тортиш, ноқонуний ушлаб туриш, ноқонуний эҳтиёт чорасини қўллаш, ноқонуний ҳукм қилиш натижасида зарар етказилса, оқлов ҳукми эълон қилинган ёки реабилитация қилиш асосларига кўра иш тугатилган тақдирда, бундай зарар, суриштирув органлари, терговчи, прокурор ва суднинг айбидан қатъи назар, тўлиқ ҳажмда ундирилади. Бунда реабилитация қилинган шахс меҳнат қилиш, нафақа олиш, уй-жойдан фойдаланиш ва бошқа муносабатларга боғлиқ бўлган нафақат мулкий зарарни ҳамда бошқа зарарни ундириш, балки маънавий зиён бартараф этилишини талаб этиш ҳуқуқига эга.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling