Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши


Download 0.79 Mb.
bet20/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

19-модда. Судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши


Барча судларда, давлат сирларини қўриқлаш манфаат­ларига зид келадиган, шунингдек, жинсий жиноятлар тўғри­сидаги ишлар кўриладиган ҳолларни истисно қилганда, жи­ноят ишлари ошкора кўрилади.
Бундан ташқари ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг жиноятлари тўғрисидаги ишларни, шунингдек, фуқаролар­нинг шахсий ҳаётига оид маълумотларни ёки уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситадиган маълумотларни ошкор қилмаслик мақсадида жабрланувчининг, гувоҳнинг ёки ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг, худди шунинг­дек, уларнинг оила аъзолари ёки яқин қариндошларининг хавфсизлигини таъминлаш тақозо этган ҳолларда бошқа ишларни ҳам суд томонидан ажрим чиқариб, ёпиқ суд маж­лисида кўришга йўл қўйилади.
Шахсий ёзишма ва шахсий телеграф хабарномалари очиқ суд мажлисида фақат бу хат ва хабарларни жўнатган ҳамда олган шахсларнинг розилиги билан ошкор қилиниши мумкин. Акс ҳолда улар ёпиқ суд мажлисида ўқиб эшит­тирилади ва текширилади.
Ишни ёпиқ суд мажлисида кўриш барча процессуал қоидаларга риоя қилган ҳолда ўтказилади. Ишни ёпиқ мажлисда кўриш тўғрисидаги суднинг ажрими буткул муҳокамага нисбатан ёки унинг алоҳида бир қисмига нисбатан чиқарилиши мумкин. Бу ажрим суд мажлисига йиғилганларга тааллуқли бўлиб, процесс иштирокчиларига дахли йўқ.
Суд судланувчининг ва жабрланувчининг яқин қариндош­ларини, шунингдек, бошқа шахсларни мазкур мажлисда тек­шириладиган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилганлик учун жавобгарлик ҳақида огоҳлантириб, уларнинг ёпиқ мажлисда иштирок этишларига рухсат беришга ҳақлидир.
Суд залида тартибни сақлаб туриш учун зарур бўлган ҳолларда суд айрим шахсларнинг суднинг очиқ мажлислари­да қатнашишларини тақиқлаб қўйишга ҳақлидир.
Суд залида овозларни ёзиб олиш, фотосуратга, видеоёзув­га, кинога олишга фақат суд мажлисида раислик қилувчи­нинг рухсати билан йўл қўйилади.
Суд ҳукмлари, ажримлари ва қарорлари барча ҳолларда ошкора эълон қилинади.
Судлов фаолиятида ошкораликни кенгайтириш учун зарур ҳолларда судлар оммавий ахборот воситалари ходим­ларига, тегишли жамоат бирлашмалари ва жамоаларга бўладиган процесслар тўғрисида хабар бериши, шунингдек, процессларни бевосита корхоналар, муассасалар ва таш­килотларда ўтказиши мумкин.

1. Ҳамма судларда ишларнинг ошкора кўрилиши Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 113-моддасида белгилаб қўйилган. Ишлар ёпиқ суд мажлисида қонунда белгиланган ҳоллардагина кўрилади.


Судда ишларнинг ошкора кўрилиши деганда шундай суд процесси назарда тутиладики, унда ишлар қонунда белгиланган ёшда бўлган ва суд залига келишни истаган фуқаролар иштиро­кида кўрилади, процесснинг бориши ва натижалари матбуотда эркин эълонқилиниши, радиода эшиттирилиши ёки бошқа воситалар ёрдамида кенг оммага етказилиши мумкин.
2. Ушбу принципга кўра, барчасудларда давлат сирларини қўриқлаш манфаатларига зид келадиган, шунингдек, жинсий жиноятлар тўғрисидаги ишлар кўриладиган ҳолларни истисно қилганда, жиноят ишлари ошкора кўрилади. Бундан ташқари 18 ёшга тўлмаган шахсларнинг жиноятлари тўғрисидаги ишлар бўйича, шунингдек, фуқароларнинг шахсий ҳаётига оид маълу­мотларни ёки уларнингшаъни ва қадр-қимматини камситадиган маълумотларни ошкор қилмаслик мақсадида ҳамда жабрланув­чининг, гувоҳнинг ёки ишда иштирок этувчи бошқа шахслар­нинг, уларнинг оила аъзолари ёки яқин қариндошларининг хавфсизлигини таъминлаш тақозо этган ҳолларда бошқа ишлар­ни ҳам ёпиқ суд мажлисларида кўришга суд ажрими билан йўл қўйилади. Ушбу ишлар бўйича суд ишни тўлиқ ёки қисман ёпиқ мажлисда кўриш зарурати борлигини аниқлайди. Бундай ҳолат­лар мавжуд бўлганда суд ишни буткул ёки маълум қисмини ёпиқ суд мажлисида кўриши шарт. Бунда суд ажрими фақатмажлисга йиғилганларга тааллуқли бўлиб, процесс иштирок­чиларига нисбатан татбиқ этилмайди.
3. Шахсий ёзишма ва шахсий телеграф хабарномалари очиқ суд мажлисида фақат ушбу хат ҳамда хабарларни жўнатган ва олган шахсларнинг розилиги билан эълон қилиниши мумкин. Акс ҳолда улар ёпиқ суд мажлисида ўқиб эшиттирилади ва текширилади.
Агар бу нарса суд мажлиси залида тартибни сақлаш учун зарур бўлса, суд айрим шахсларга суд залида очиқ мажлислар вақтида ҳозир бўлишни ман этишга ҳақли. Суд залида овоз­ларни ёзиб олиш, фотосуратга, видеоёзувга ва кинога олишга фақат суд мажлисида раислик қилувчининг рухсати билан йўл қўйилади.
4. Суд ҳукми барча ҳолларда ошкора эълон қилинади. Унда ишни ёпиқ суд мажлисида кўриш учун сабаб бўлган маълу­мотлар ошкор этилмаслиги лозим.
Суд фаолиятида ошкораликни кенгайтириш мақсадида омма­вий ахборот воситалари ходимларига, жамоат бирлашмаларига ва жамоаларга бўлажак процесс ҳақида хабар берилиши мумкин.
5. Қонун ошкораликни талаб этадиган ишлар доираси кенг. Шахс, жамият, давлат манфаатларига путур етказадиган ҳол­ларда ошкораликдан фойдаланишга йўл қўйилмаслиги керак. У шахс шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилишга қаратилгандир.
6. Жиноят ишлари судда ошкора кўрилишининг сиёсий ва амалий аҳамияти ниҳоятда катта. Ишларнинг судда ошкора кўрилиши фуқароларни қонунни ҳурмат қилиш ҳамда қонун­бузарликка нисбатан муросасизлик руҳида тарбиялаш вазифа­сини таъсирлироқ ва кенгроқ ҳал қилишга имкон беради, айни вақтда суд органлари фаолиятини халқ оммасининг доимий назорати остига олишни таъминлайди. Қонуний асослар бўлма­ган тақдирда ишни ёпиқ суд мажлисида кўриш – қонуннинг қўпол равишда бузилишидир



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling