Жиноят-процессуал кодексига
-модда. Ҳақиқатни аниқлаш
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
22-модда. Ҳақиқатни аниқлаш
Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд жиноят юз берганлигини, унинг содир этилишида ким айбдорлигини, шунингдек, у билан боғлиқ барча ҳолатларни аниқлаши шарт. Иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун фақат ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда топилган, текширилган ва баҳоланган маълумотлардан фойдаланиш мумкин. Гумон қилинувчидан, айбланувчидан, судланувчидан, жабрланувчидан, гувоҳдан ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслардан зўрлаш, қўрқитиш, ҳуқуқларини чеклаш ва қонунга хилоф бўлган ўзгача чоралар билан кўрсатувлар олишга ҳаракат қилиш ман этилади. Иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилиши керак. Ишда юзага келадиган ҳар қандай масалани ҳал қилишда айбланувчини ёки судланувчини ҳам фош қиладиган, ҳам оқлайдиган, шунингдек, унинг жавобгарлигини ҳам енгиллаштирадиган, ҳам оғирлаштирадиган ҳолатлар аниқланиши ва ҳисобга олиниши лозим. 1. Ушбу принципга мувофиқ, суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд жиноят юз берганлигини, унинг содир этилишида ким айбдорлигини, шунингдек, у билан боғлиқ барча ҳолатларни аниқлаши шарт. Иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун фақат ЖПКда назарда тутилган тартибда тўпланган, текширилган ва баҳоланган маълумотлардан фойдаланиш мумкин. Мазкур принципнинг моҳияти шундан иборатки, гумон қилинувчидан, айбланувчидан, судланувчидан, жабрланувчидан, гувоҳдан ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслардан зўрлаш, қўрқитиш, ҳуқуқларини чеклаш ва ўзга ноқонуний чоралар билан кўрсатувлар олишга ҳаракат қилиш ман қилинади. 2. Ишнинг исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлари синчковлик билан ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилиши керак. Ишда юзага келадиган ҳар қандай масалаларни ҳал қилишда айбланувчини ёки судланувчини ҳам фош қиладиган, ҳам оқлайдиган, шунингдек, унинг жавобгарлигини ҳам енгиллаштирадиган, ҳам оғирлаштирадиган ҳолатлар аниқланиши ва ўрганилиши лозим. Бу ҳолат кўриб ўтилаётган принцип ишнинг барча ҳолатларини ва далилларини текширишга қаратилганлигини англатади. Ишнингҳолатларини ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона тадқиқ этишга оид талаблар ўзаро узвий боғланган, айни вақтда уларнинг ҳар бири мустақил аҳамиятга эга. 3. Ҳолатларни ҳар томонлама тадқиқ этиш деганда, исботлаш фаолияти йўналишини белгилайдиган, бир ёқламаликни ва субъективликни бартараф этадиган ҳамда исботлаш тўғри боришини таъминлайдиган барча эҳтимол бўлган холисона тахминларни ўз вақтида тадқиқ этиш ва синчковлик билан далиллар тўплаш, текшириш ва баҳолаш тушунилади. Ҳолатларни тўлиқ тадқиқ этиш деганда, исботланиши лозим бўлган барча ҳолатларни аниқлаш тушунилади. Ҳолатларни холисона тадқиқ этиш деганда, суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд томонидан исботлаш мазмуни бўлган барча ҳолатларни аниқлаш учун зарур далилларни йиғишда, текширишда ва баҳолашда ҳар қандай юзаки, шубҳали фикр бўлмаслиги тушунилади. Дастлабки тергов ва суд терговининг бирёқлама олиб борилганлиги ва тўлиқ эмаслиги апелляция, кассация ҳамда назорат тартибида ҳукмни бекор қилиш учун асос бўлади. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling