Жиноят-процессуал кодексига
-модда. Судьялар ва халқ маслаҳатчилари
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
30-модда. Судьялар ва халқ маслаҳатчилари
Жиноят ишини кўришда ушбу суд таркибига тайинланган ёки сайланган судьялар ва халқ маслаҳатчилари қатнашадилар. 1. Жиноят ишини кўришда суд таркибига беш йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланган ёки унинг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан сайланган судьялар қатнашади. Қорақалпоғистон Республикасида жиноят ишини кўришда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган тақдимномасига биноан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан ушбу суд таркибига шу муддатга сайланган ёки тайинланган судьялар қатнашади. 2. ЎзР Конституциясининг 112- моддасида «Судьялар мустақилдирлар, фақат қонунга бўйсунадилар. Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашув қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади» деб белгиланган. 3. Судьялар қонунга мувофиқ одил судловни амалга оширишга ваколат берилган шахслардир. Судьялар жиноят ишларини кўриш чоғида Конституциява қонунларга сўзсиз риоя қилишлари, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, шаъни, қадр-қиммати ва мол-мулки, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашлари, беғараз ва адолатли бўлишлари шарт (ЎзР «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 60,66-моддалари). 4. Ўзбекистон Республикаси фуқароси йигирма беш ёшдан кичик бўлмаганда яшаш ёки иш жойидаги йиғилишлардаикки ярим йилга, ҳарбий хизматни ўтаётган бўлиб, сайлов кунига ўн саккиз ёшга тўлган бўлса бир ярим йил муддатга халқ маслаҳатчиси бўлиб сайланиши мумкин (ЎзР «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 62-моддаси). 5. Халқ маслаҳатчиларисудлардаги вазифаларни бажариш учун йилига кўпи билан икки ҳафтага навбатма-навбат чақирилади, уларнинг иштирокида бошланган суд ишини кўришни тугаллаш зарурати бу муддатни узайтиришни тақозо этган ҳоллар бундан мустасно. Шу даврда уларнинг иш жойидаги ўртача иш ҳақисақланиб қолади (ЎзР «Судлар тўғрисида» ги Қонунининг 62-моддаси). 6. ЖК 15-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган жиноятлар тўғрисидагиишлардан ташқари ишлар биринчи инстанция суди томонидан кўрилаётганда халқ маслаҳатчилари иштирок этадилар ва улар одил судловни амалга оширишда судьянинг барча ҳуқуқларидан фойдаланадилар, суд мажлисида ишни кўриб чиқиш жараёнидакелиб чиқадиган ҳамма масалаларни ҳал қилишда ва ҳукм чиқаришда раислик қилувчи билан тенг ҳуқуққа эгадирлар. Шунингдек, уларга судья билан тенг мажбурият юклангандир. Ўзбекистон Республикаси Олий суди бундан мустасно тарзида биринчи инстанцияда ишларни уч нафар судьядан иборат таркибда кўриб чиқади (ЖПКнинг 13-моддаси шарҳига қаранг). Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling