Жиноят-процессуал кодексига


ИККИНЧИ БЎЛИМ. ЖИНОЯТ ПРОЦЕССИ ИШТИРОКЧИЛАРИ


Download 0.79 Mb.
bet29/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

ИККИНЧИ БЎЛИМ. ЖИНОЯТ ПРОЦЕССИ ИШТИРОКЧИЛАРИ


3-БОБ. ЖИНОЯТ ИШИНИ ЮРИТИШГА МАСЪУЛ БЎЛГАН ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ВА МАНСАБДОР ШАХСЛАР


28-модда. Суд


Ўзбекистон Республикасида жиноят ишлари бўйича одил судловни Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Қорақалпо­ғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди, жиноят ишлари бўйича вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) судлари ва ҳарбий судлар амалга оширади.
Биринчи инстанция суди жиноят иши бўйича ҳукм ёки ажрим чиқариш ҳуқуқига эга. Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирмаган ҳукмлари ва ажримлари устидан берилган шикоят ва про­тестлар бўйича ишларни кўриб, ажрим чиқаради. Кассация инстанцияси суди биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирган ҳукмлари ва ажримлари устидан берилган шикоят ва протестлар бўйича ишларни кўриб, ажрим чиқаради. Назорат инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳукмлари ва ажримлари устидан берилган про­тестлар бўйича ишларни улар апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқилганидан кейин кўриб, қарор (ажрим) чиқаради. (ЎзР 14.12.2000 й. 163-II-сон Қонуни таҳриридаги модда матни)

1. Шарҳланаётган моддада одил судловни фақат суд амалга ошириши белгиланган.


2. Суд, давлат ҳокимиятининг мустақил тармоғидир. Суд­нинг қарорлари қонун кучига эга ва улар фақат юқори инстанция суди томонидан ЖПКда кўзда тутилган тартиб ва асосларга кўра бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин. Ҳеч бир мансабдор шахс суднинг фаолиятига аралашиш, суд томонидан қабул қилинадиган қарорлар мазмунига таъсир этиш, уларни бекор қилиш ёки ўзгартириш ҳуқуқига эга эмас.
3. Жиноят ишлари бўйича одил судлов шарҳланаётган модданинг биринчи қисмида кўрсатилган судлар томонидан суд мажлисларида жиноят ишларини кўриш ва жиноят содир қилганликда айбдор деб топилган шахсларга нисбатан қонунда белгиланган жазо чораларини қўллаш ёки айбсиз деб топил­ганларни оқлаш йўли билан амалга оширилади.
4. Дастлабки тергов чоғида гумон қилинган шахс ва айбла­нувчини эҳтиёт чораси тарзида қамоққа олиш ва қамоқ муд­датини узайтириш ҳақида туман(шаҳар) судининг судьяси ажрим чиқаради.
5. Ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра жиноят иши бўйича биринчи инстанция суди ҳукм ва ажрим чиқаради, шикоят ва протест бўйича -апелляцияинстанцияси суди – қо­нуний кучга кирмаган ҳукм ва ажрим бўйича - ажрим, кассация инстанцияси суди - улар қонуний кучга киргандан кейин кўриб, - ажрим,назорат инстанцияси судиэсапротест бўйича кўриб, - қарор (ажрим) чиқаради.
6. Суд муҳокамаси давомида ушбу иш бўйича судга қадар иш юритишда ёки уни қуйи судда кўрилгандақонун бузилиш­лари юз берганлиги аниқланган ҳар бир ҳолат бўйича, суд ҳайъат тартибида хусусий ажрим чиқаради. Бу қоида дастлабки тергов ҳамда қуйи суд органларининг фаолиятлари устидан суд назоратини амалга ошириш усули ҳисобланади.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling