Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Судда ишларни юритишда тортишув


Download 0.79 Mb.
bet26/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

25-модда. Судда ишларни юритишда тортишув


Биринчи инстанция судининг суд мажлисида, шунингдек, ишлар юқори судларда кўрилаётганда иш юритиш тараф­ларнинг ўзаро тортишуви асосида амалга оширилади.
Иш судда кўрилаётганда айблаш, ҳимоя қилиш ва ишни ҳал қилиш вазифалари бир-биридан алоҳида бажарилиб, айнан бир орган ёки айнан бир мансабдор шахс зиммасига юклатилиши мумкин эмас.
Биринчи инстанция судида иш юритиш фақат айблов хулосаси ёки тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш учун ишни судга юбориш тўғрисидаги қарор мавжуд бўлганда бошланиши мумкин.
Давлат ва жамоат айбловчилари, судланувчи, вояга етмаган судланувчининг қонуний вакили, ҳимоячи, жамоат ҳимоячиси, шунингдек, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари суд мажлисида тарафлар сифатида иштирок этадилар ва далиллар тақдим этиш, уларни текширишда қатнашиш, илтимос билан мурожаат қилиш, ишнинг тўғри ҳал этилиши учун аҳамиятга молик ҳар қандай масала бўйича ўз фикрларини билдиришда тенг ҳуқуқлардан фойдаланадилар.
Суд айблов ёки ҳимоя тарафида турмайди ҳамда уларнинг бирон-бир манфаатларини ифодаламайди. Суд холислик ва беғаразликни сақлаган ҳолда тарафлар процессуал мажбу­риятларини бажаришлари ва берилган ҳуқуқларини амалга оширишлари учун зарур шароитлар яратиб беради.

1. Жиноят процессида тортишув принципи қуйидагиларда намоён бўлади:


- айбловнинг суддан ажратилганлиги;
- суднинг процессдаги мустақил, фаол ҳолати ва иш юзаси­дан қарор қабул қилиш ҳуқуқининг фақат судга берилиши;
- ўз функцияларини бажаришлари учун тарафларнинг тенг процессуал ҳуқуқларга эга бўлиши;
- айблов ва ҳимоялаш функцияларининг одил судлов вазифа­сидан ажратилганлиги ҳамда уларнинг ўзаро бир-биридан ажратилганлиги.
2. Айблов ва ҳимоялашнинг мустақил функция сифатида ажратилганлиги ҳамда уларнинг ўзаро бир-биридан ҳамда суд фаолиятидан ажратилганлиги тортишув принципи таянадиган ва амал қиладиган асосдир. Айблов, ҳимоялаш ва одил судлов функцияларининг ўзаро қандай ажратилганига кўра суд процес­сининг турлари тавсифланади. Қонун айблов, ҳимоялаш ва одил судлов вазифаларини қатъий фарқлаб ишни талаб қилади ҳамда ҳукмнинг сўзсиз бекор қилиниши хавфи остида уларнинг бир-бирига қўшилиб кетишини истисно этади.
3. Тортишув ҳуқуқи бу– тортишаётганларнинг ўз талаблари­ни асослашлари учун бир хил воситалардан ва имкониятлардан фойдаланиш, шунингдек, бошқа тарафларнинг фикрларига эътироз билдириш ҳуқуқидир.
Давлат ва жамоат айбловчиси, судланувчи, вояга етмаган судланувчининг қонуний вакили, ҳимоячи, жамоат ҳимоячиси, шунингдек, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жа­вобгар ва уларнинг вакиллари суд мажлисида тарафлар сифа­тида иштирок этадилар ва далиллар тақдим этиш, уларни тадқиқ этишда қатнашиш, илтимосномалар киритиш, ишнинг тўғри ҳал этилиши учун аҳамиятга молик ҳар қандай масала бўйича ўз фикрларини билдиришда тенг ҳуқуқлардан фойдала­надилар.
4. Процессуал тенг ҳуқуқлилик тамойили бошқа ҳуқуқлардан анча кенгроқ бўлиб, ишнинг нафақат амалий жиҳатига, балки юридик жиҳатига ҳам тааллуқлидир. Айбланувчи, шунингдек, судланувчи ҳимоячиси билан бирга суриштирув, дастлабки тергов ва суд мажлисида вужудга келадиган ҳамда ҳукм билан ҳал қилинадиган барча масалалар юзасидан, шу жумладан жиноятни тавсифлаш ва жазони қўллаш юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини баён қилиш ҳуқуқига эгадир.
5. Тортишув принципини амалга ошириш жараёнида суд ишни ҳар томонлама, тўла ва холисона тадқиқ этиш учун зарур шарт-шароитлар яратиши лозим: тарафлардан қайси бири тақдим этганидан қатъи назар, мақбул бўлмаган далилларнинг ишда кўрилишига йўл қўйилмайди; иш муҳокамаси чоғида дастлаб чиқариб ташланган далилларнинг тадқиқ этилиши масаласини ҳал этади; тарафларнинг илтимосномаларига муво­фиқ янги далилларни кўриб чиқади; суд муҳокамасига раҳбарлик қилади.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling