Жиноят-процессуал кодексига
-модда. Процессуал ҳаракатлар ва қарорлар устидан шикоят қилиш ҳуқуқи
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
- Bu sahifa navigatsiya:
- Процесснинг исталган пайтида илтимоснома билдириш ва шикоят бериш мумкин. (ЎзР 14.12.2000 й. 163-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)
27-модда. Процессуал ҳаракатлар ва қарорлар устидан шикоят қилиш ҳуқуқи
Процесс иштирокчилари ва бошқа шахслар, шунингдек, жиноят ишини юритишдан манфаатдор бўлган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг вакиллари ушбу Кодексда белгилаб қўйилган тартибда ва муддатда суриштирувчи, терговчи, прокурор, судья ва суднинг процессуал ҳаракати ёки қарори устидан шикоят беришга ҳақлидир. Маҳкум (оқланган шахс), унинг ҳимоячиси, қонуний вакили, шунингдек, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар, уларнинг вакиллари биринчи инстанция судининг ҳукми (ажрими) устидан апелляция ёки кассация тартибида шикоят беришга, прокурор протест билдиришга ҳақлидир. (ЎзР 14.12.2000 й. 163-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм) Процесснинг исталган пайтида илтимоснома билдириш ва шикоят бериш мумкин. (ЎзР 14.12.2000 й. 163-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм) 1. Процессуал ҳаракатлар ва қарорлар устидан шикоят қилиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикасининг ЖПКда жиноят процесси принципларидан бири даражасига кўтарилган бўлиб, уни амалга ошириш учун қонунда ҳар хил ҳуқуқий таомиллар, чунончи: терговчининг ва прокурорнинг ҳаракатлари ҳамда қарорлари устидан шикоят бериш (ЖПКнинг 358-моддаси); суднинг қонуний кучга кирмаган ҳукми, биринчи инстанция судининг суд муҳокамаси вақтида чиқарган ажрими устидан апелляция тартибида шикоят бериш (ЖПКнинг 4971-моддаси); суднинг қонуний кучга кирган ҳукми ва ажримлари (қарорлари) устидан кассация тартибида шикоят бериш (ЖПКнинг 498-моддаси); суриштирувчининг суриштирув органи бошлиғи (прокурор)нинг кўрсатмаси устидан прокурор(юқори турувчи прокурор)га шикоят қилиши (ЖПК 39-моддасининг бешинчи ва олтинчи қисмлари), шунингдек, терговчининг тергов бошқармаси, бўлими, бўлинмаси, гуруҳи бошлиғининг ва унинг ўринбосарининг иш юзасидан кўрсатмалари устидан прокурорга шикоят қилиши (ЖПК 37-моддасининг тўртинчи қисми) назарда тутилган. Ўз навбатида, бунга давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари ва қарорлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 44-моддасида мустаҳкамланганлиги имконият яратади. 2. Процессуал ҳаракатлар ва қарорлар устидан шикоят қилиш жиноят процессида инсон ва фуқаро ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашнинг муҳим кафолати сифатида жиноят процессида қонунийлик (ЖПКнинг 11-моддаси), шахснинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш (ЖПКнинг 17-моддаси), фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш (ЖПКнинг 18-моддаси), судда ишларни юритишда тортишув (ЖПКнинг 25-моддаси) каби принциплар амал қилишини таъминлайди ва барча принципларнинг ўзаро алоқаси ва муштараклигини мустаҳкамлайди. 3 Процессуал ҳаракатлар ва қарорлар устидан шикоят қилиш принципининг мазмуни икки хил кўринишда: инсон ва фуқаронинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш ҳамда судгача иш юритиш ва суд иш юритуви жараёнида қонунийликни таъминлаш сифатида намоён бўлади. 4. Ушбу модда суриштирув органининг бошлиғи, тергов бошқармаси, бўлими, бўлинмаси, гуруҳининг бошлиғи, прокурор ўринбосари ва ёрдамчисининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан шикоят қилиш ҳуқуқини ҳам тақазо этади. 5. Шикоят бир йўла ҳаракат ёки қароридан норозилик билдирилаётган мансабдор шаҳснинг ўзига ҳам, у тобе бўлганюқоримансабдоршаҳсга ҳам, шунингдек, назорат юритувчи прокурорга ҳам берилиши мумкин. 6. ЖПКда махсус кўрсатилган ҳоллардан ташқари, шикоят бериш ҳуқуқи бирор муҳлат билан чекланмаган. 7. Жиноят процессининг судгача босқичларида суриштирув ва тергов юритишга оид масалалар бўйича шикоятлар фақат тегишинча юқори мансабдор шаҳсларга берилади. Бу ҳақда судга мурожаат қилиш тартиби қонунда белгиланмаган. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling