Жиноят-процессуал кодексига
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
- Bu sahifa navigatsiya:
- 36-модда. Терговчининг ваколатлари
- Терговчи терговнинг йўналиши ва тергов ҳаракатларини юритишга оид барча қарорларни, прокурор рухсатини олиш қонунда назарда тутилган ҳолларни истисно этганда, мустақил равишда қабул қилади.
35-модда. Терговчи
Жиноят иши бўйича дастлабки терговни прокуратура, ички ишлар органларининг ва миллий хавфсизлик хизматининг терговчилари олиб борадилар. 1. Жиноят ишларини тез ва тўла очишайбланувчини фош этиш, айбсиз шахсларни жиноий жавобгарликка тортмаслик вазифаларни ҳал қилишда ҳамда жиноятчиликни олдини олишда терговчи ўз фаолиятини фақат қонунга асосан амалга оширади. 2. Прокуратура терговчилари, ички ишлар органларининг терговчилари ва миллий хавфсизлик хизматининг терговчилари ўзларига тегишли бўлган жиноят ишлари бўйича процессуал қонунга бир хилда амал қиладилар.Терговчилар ўз фаолиятларини амалга оширишида айрим тафовутлар бор. Масалан, прокуратура терговчиларини Республика Бош прокурорининг розилигисиз хибсга олиш мумкин эмас. Милиция терговчилари, тергов бўлими бошлиғига бўйсунишиданташқари уларнинг қонунларга риоя қилишлари устидан прокурор назорати амалга оширилади. Қамоққа олиш, қамоқда сақлаб туриш муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимосномага прокурорнинг розилиги ва суднинг рухсатини олиш ҳамда айрим тергов ҳаракатларига прокурорнинг рухсатини олишдан ташқари барча процессуал ва тергов ҳаракатларини мустақил амалга оширадилар. 36-модда. Терговчининг ваколатлари Терговчи: жиноят ишини қўзғатишга ва тугатишга, ишни қўзғатишни рад этишга; жиноятни содир этишда гумон қилинаётган шахсларни ушлаш ва сўроқ қилишга; ушбу Кодексда назарда тутилган тергов ҳаракатларини олиб боришга; шахсни ишда айбланувчи тариқасида иштирок қилиш учун жалб этиш тўғрисида ва унга нисбатан эҳтиёт чорасини танлаш ҳақида қарор қабул қилишга, қамоққа олиш бундан мустасно; ўз юритувига қабул қилган ишлар бўйича суриштирув органларига қидирув ва тергов ҳаракатларини бажариш тўғрисида ёзма топшириқлар беришга; суриштирув органларидан айрим тергов ҳаракатларини юритишда кўмаклашишни талаб қилишга; қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида илтимоснома беришга, шунингдек, эҳтиёт чорасини ушбу Кодекснинг 240-моддасига мувофиқ бекор қилиш ёки ўзгартиришга ҳақлидир. (ЎзР 11.07.2007 й. ЎРҚ-100-сон Қонуни таҳриридаги қисм) Терговчи терговнинг йўналиши ва тергов ҳаракатларини юритишга оид барча қарорларни, прокурор рухсатини олиш қонунда назарда тутилган ҳолларни истисно этганда, мустақил равишда қабул қилади. Терговчи прокурорнинг шахсни ишда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш ҳақидаги, жиноятни тавсиф қилиш ва айблов ҳажми ҳақидаги, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги ишни судга юбориш ёки ишни тугатиш ҳақидаги, тугалланган ишни қўшимча терговга қайтариш ҳақидаги кўрсатмаларига рози бўлмаса, ўз эътирозларини ёзма равишда баён қилган ҳолда ишни юқори турувчи прокурорга тақдим этишга ҳақлидир. Бундай ҳолларда қуйи турувчи прокурорнинг кўрсатмасини юқори турувчи прокурор ўз қарори билан ё бекор қилади ёки иш бўйича тергов юритишни бошқа терговчига топширади. (ЎзР 11.07.2007 й. ЎРҚ-100-сон Қонуни таҳриридаги қисм) Терговчининг ўз юритишидаги иш юзасидан қонунга мувофиқ берган ёзма топшириқлари ва чиқарган қарорлари барча корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан ижро этилиши мажбурийдир. 1. Дастлабкитерговда терговчи жиноят судлов ишларини юритишни амалга оширувчи мустақил иштирокчи бўлгани учун жиноят процессуал қонуни унга кўплаб ваколатларни берган. Терговчи: 1) жиноят ишини қўзғатиш, рад этиш ва тугатиш; 2) гумон қилинувчи шахсни ушлаб туриш, сўроқ қилиш; 3) айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш; 4) барча тергов ва процессуал ҳаракатларни олиб бориш; 5) гумон қилинувчи ва айбланувчига нисбатан эҳтиёт чорасини танлаш; 6) ўз юритувига олган ишлар юзасидан суриштирув органларига қидирув ва тергов ҳаракатларини бажариштўғрисида ёзма топшириқлар беришга ва айрим тергов ҳаракатларини ўтказишда кўмаклашишни талаб қилишга ҳақли. 2. Терговчи прокурорнинг розилиги талаб қилинадиган тергов ҳаракатларини амалга оширишда унинг рухсатини олиши шарт. Кечиктириб бўлмайдиган ҳолатларда ўтказилган тергов ҳаракати ҳақида йигирма тўрт соат мобайнида терговчи прокурорга хабар бериши лозим. Қолган барча ҳолатларда жумладан терговнинг йўналишини белгиловчи қарор ва тергов ҳаракатларини мустақил амалга оширади. Терговчи қамоққа олиш ёки қамоқда сақлаб туриш муддатиниузайтириш кўриб чиқиладиган суд мажлисида ёки шикоят ёки протест асосида ушбу масалани апелляция тартибида кўришда иштирок этишга ҳақли. 3. Терговчи прокурорнинг кўрсатмаларига рози бўлмаса, уларни бажармай, юқори турган прокурорга ўз эътирозларини ёзма равишда баён этишга ҳақли. Бундай масалаларга қуйидагилар тааллуқли: 1) айбланувчи тариқасида ишдаиштирок этишга жалб қилиш; 2) жиноятнитавсиф қилиш; 3) айблов ҳажмини белгилаш; 4) жиноят ишини судга юбориш; 5) жиноят ишини тугатиш; 6) тамомланган жиноят ишиниқўшимча терговга қайтариш. Юқори турувчи прокурор терговчининг ёзма эътирози билан танишиб, ё қуйи прокурорнинг кўрсатмаларини маъқул деб ҳисоблаши ва жиноят ишини юритишни бошқа терговчига топшириши мумкин. 4. Терговчининг топшириқлари қарорлари, тақдимномалари ёзма равишда тузилади. Бундай ҳужжатларни олган барча корхона, ташкилот, муассаса, мансабдор шахслар ва фуқаролар ҳужжатда белгиланган муддатга риоя қилиб, терговчининг топшириқлари, қарорлари ва тақдимномаларининг бажарилмаслиги ёки етарли даражада бажарилмаганлиги ҳуқуқий оқибатларга сабаб бўлади. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling