32-модда. Суд мажлиси котиби
Суд мажлиси котиби раислик қилувчининг топшириғига биноан жиноят ишини суд мажлисида кўриш учун тайёрлайди; суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида процесс иштирокчиларига хабар беради; судга чақирилган процесс иштирокчиларининг келган-келмаганлигини текширади ва ҳозир бўлмаган шахсларнинг келмаганлиги сабабини аниқлаб, бу ҳақда судга маълум қилади;суд мажлислари баённомасини ёзиб боради; раислик қилувчининг суд муҳокамасини тайёрлаш ва ўтказиш билан боғлиқ бошқа топшириқларини бажаради.
Котиб баённомада суднинг ҳаракатлари ва қарорларини, шунингдек, суд мажлиси барча иштирокчиларининг ҳаракатлари, ариза, илтимос ва кўрсатувларини тўла ва тўғри баён қилиб бориши шарт.
1. Суд мажлисининг котиби раислик этувчининг топшириғига кўра жиноят ишини суд мажлисида кўрилиши учун ушбу моддада кўрсатилган вазифалардан ташқари халқ маслаҳатчиларини таклиф этади, шунингдек, жабрланувчиларни, гувоҳларни, экспертларни, таржимонларни чақиради, прокурор ва адвокатларга хабарнома юборади.
2. Суд мажлиси котибининг энг асосий ва муҳим вазифаларидан бири суд мажлисинитўлиқ ва ҳар бир суд ҳаракатини холис ва аниқифода этувчибаённомани юритиш ҳисобланади.Баённоманинг ўз вақтида ва сифатли юритилиши учун раислик этувчи билан бирга суд мажлисининг котиби ҳам масъулдир. ЖПКнинг 426-моддаси бешинчи қисмига биноан баённоманинг мазмуни бўйичараислик қилувчи билан ўрталарида келишмовчилик бўлган тақдирда, котиб ўз мулоҳазаларини ёзма тарзда баённомага илова қилиши шарт. Бу мулоҳазалар суд таркиби томонидан кўриб чиқилади. Мазкур масала юзасидан ажрим чиқарилиб, баённомага илова қилинади. Агардасуд мажлиси жараёнида бир нечта котиб қатнашган бўлса, ҳар қайси котиб ўзи юритган баённома қисмини имзолаши шарт.
3. Суд мажлиси котибининг ўз процессуал мажбуриятини бажариши, башарти ушбу ишсудда янгидан кўриш учун юборилган бўлса, у томонидан суд мажлиси баённомасини яна тузишига монелик қилмайди (ЖПКнинг 76-моддаси шарҳига қаранг).
4. Суд мажлиси котибини рад қилиш ҳақидаги масала суд томониданҳал қилинади (ЖПКнинг 76,80-моддалари шарҳига қаранг).
Do'stlaringiz bilan baham: |