Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Айбсизлик презумпцияси


Download 0.79 Mb.
bet24/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

23-модда. Айбсизлик презумпцияси


Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи унинг жи­ноят содир этишда айбдорлиги қонунда назарда тутилган тартибда исботлангунга ва қонуний кучга кирган суд ҳукми билан аниқлангунга қадар айбсиз ҳисобланади.
Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаб бериши шарт эмас.
Айбдорликка оид барча шубҳалар, башарти уларни барта­раф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши лозим. Қонун қўлланилаётганда келиб чиқадиган шубҳалар ҳам гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши керак.

1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26-модда­сида“Жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмайди. Судда айбла­наётган шахсга ўзини ҳимоя қилиш учун барча шароитлар таъминлаб берилади” деб белгиланган.


2. Айбсизлик презумпциясижиноят процессининг муҳим демократик принципларидан бири бўлиб, у шахс ҳуқуқлари­нинг ҳимояланишини таъминлайди, асоссиз айблаш ва ҳукм қилишни истисно этади.
Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаб бериши шарт эмас. Айбдорликка оид барча шубҳалар, башарти уларни бартараф этиш имкониятлари бўлмаса, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши лозим. Қонун қўлланилаётганда келиб чиқадиган шубҳалар ҳам гумон қилинувчининг, айбланувчи­нинг, судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши керак.
3. Айбсизлик презумпцияси принципи инсон ҳуқуқлари соҳасидаги нуфузли халқаро ҳужжатларга асосланади. Масалан, Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакти 14-моддасининг иккинчи қисмида “Жиноят содир этганликда айб­ланаётган ҳар бир шахс қонунга мувофиқ айбдорлиги исботлан­гунга қадар айбсиз ҳисобланади”деб белгиланган.
4. Айбланувчи қонун бўйича айбсиз деб ҳисобланади, уни айбдор деб топиш учун жиноят судлов ишлари шундай тар­тибдаюритилиши лозимки, унда ошкоралик, оғзакилик, торти­шувчиликва процесснинг бошқа демократик принциплари асосидабарча ҳолатлар тўлиқ ва ҳар томонлама тадқиқ этилади. Суд муҳокамаси,айбланувчининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари таъминланган ҳамдаайбдор ёки айбсизликниисботлашнингмаксимал кафолатлари мужассамлашган босқич ҳисобланади. Фақат иш судда кўрилганидан ҳамда суд чиқарган айблов ҳукми қонуний кучга кирганидан кейин судланувчини айбдор деб ҳисоблаш мумкин. Бу тартибдан чекинишга йўл қўйилмайди. Айбсизлик презумпцияси принципининг моҳияти тергов ва суд муҳокамасини олиб борадиган барча шахслар учун, шунингдек, судланувчига оид ишни кўриш ҳуқуқига эга бўлган бошқа барча муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурий бўлган ҳуқуқий ҳолатдан иборатдир.
5. Шахснинг айби тўла исботланганда у айбланувчи сифа­тида ишда иштирок этишга жалб қилиниши мумкин. Бу маж­бурият иш юритишни олиб борадиган, айблов вазифасини амалга оширадиган мансабдор шахслар-суриштирувчи, тергов­чи ва прокурор зиммасига юклатилган.
Шахснинг жиноят содир этганликда айбдорлиги ҳақидаги хулоса тахминларга асосланиши мумкин эмас ва шубҳасиз етар­ли далиллар билан исботланиши лозим. Айбловни тасдиқлайди­ган ишончли далиллар бўлмаган ва янги далиллар тўпланмаган тақдирда иш юритиш тугатилади ёки оқлов ҳукми чиқарилади.
Қонунни қўллашда келиб чиқадиган иккиланишлар ҳам гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг фойда­сига ҳал қилиниши керак
6. Айбсизлик презумпцияси айбланувчи учун нафақат асос­сиз айбланишдан, балки ҳукм қилинишдан ҳимояловчи кафолат бўлиб хизмат қилади. Унинг айби қатъий исботланиши ва бартараф этилиши мумкин бўлмаган шубҳаларни айбланувчи­нинг фойдасига ҳал қилиниши ҳақидаги талаб давлат орган­ларини иш ҳолатларини холисона, ҳақконий аниқлашга ундай­ди, бусиз иш судда асосли ва адолатли ҳал этилиши мумкин эмас. Айбсизлик презумпциясидан озгина бўлсада четга чиқиш одил судловда қонунийликнинг бузилишига ҳамда фуқаролар­нинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари камситилишига олиб келади.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling