Жиноят-процессуал кодексига
-модда.Жиноят ишлари юритиладиган тил
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
20-модда.Жиноят ишлари юритиладиган тил
Жиноят ишларини юритиш ўзбек тилида, қорақалпоқ тилида ёки муайян жойдаги кўпчилик аҳоли сўзлашадиган тилда олиб борилади. Иш юритилаётган тилни билмайдиган ёки етарли даражада тушунмайдиган процесс иштирокчиларига ўз она тилида ёки ўзи биладиган бошқа тилда оғзаки ёки ёзма арз қилиш, кўрсатув ва тушунтиришлар бериш, илтимоснома ва шикоятлар билан мурожаат қилиш, судда сўзлаш ҳуқуқи таъминланади. Бундай ҳолларда, шунингдек, иш материаллари билан танишиш вақтида процесс иштирокчилари қонунда белгиланган тартибда таржимон хизматидан фойдаланишлари мумкин. Айбланувчига, судланувчига ёки процессда иштирок этувчи бошқа шахсларга тақдим этилиши лозим бўлган тергов ва суд ҳужжатлари уларнинг она тилига ёки улар биладиган бошқа тилга таржима қилиб берилиши лозим. 1. Мазкур принцип Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 115-моддасига асосланган бўлиб,унга мувофиқ жиноят ишларини юритиш ўзбек тилида, қорақалпоқ тилида ёки муайян жойдаги кўпчилик аҳоли сўзлашадиган тилда олиб борилади. 2. Иш судда кўрилаётган тилни билмаслик тарафларнинг ишда иштирок этиши учун тўсқинлик қилолмайди: тарафларнинг ҳар бири таржимон ёрдамидан фойдаланиши мумкин. Иш юритилаётган тилни билмайдиган ёки етарли даражада тушунмайдиган процесс иштирокчиларига ўз она тилида ёки ўзи биладиган бошқа тилда оғзаки ёки ёзма арз қилиш, кўрсатув ва тушунтиришлар бериш, илтимоснома ва шикоятлар билан мурожаат қилиш, судда сўзлаш ҳуқуқи таъминланади. 3. Мазкур принципни амалга ошириш иш судда кўрилаётган тилни билмайдиган процесс иштирокчиларининг ҳуқуқларини ва миллий манфаатларини кафолатлайди. Бу ҳуқуқлар процесс иштирокчиларига тушунтирилиши ва уларни қўллаш имконияти таъминланиши лозим. Хусусан, айбланувчига, судланувчига ёки процесснинг бошқа иштирокчиларига шахсан тақдим этилиши лозим бўлган тергов ва суд ҳужжатлари уларнинг она тилига ёки улар биладиган бошқа тилга таржима қилиб берилиши лозим. 4. Ушбу принцип муайян бир ҳудуд доирасида тергов ва суд муҳокамаси бир тилда олиб борилишини талаб қилади. Шахс судда иш кўрилаётган тилни билмаса, бундай шахс иштирокида бажариладиган барча процессуал ҳаракатларда қатнашишга таржимон мажбурий тартибда жалб қилинади. Таржимон иштироки судда иш кўрилаётган тилни билмайдиган шахснинг ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини нафақат таъминлайди, балки далилларни мустаҳкамлашга кўмаклашади, терговчи ва судда сўроқ қилинаётганлардан ҳамда ёзма ҳужжатларда бўлган тўлиқ ахборотни олишга имкон беради. Иш юритаётган шахслартаржимон вазифасини бажаришга ҳақли эмаслар. Иш судда кўрилаётган тилни билмайдиган гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг таржимон ёрдамида ҳимояланиш ҳуқуқини амалга ошириши мураккаблигини инобатга олиб, қонун дастлабки тергов босқичида ва ишни судда кўришда ҳимоячи қатнашиши шартлигини белгилайди. 5. Гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг, ҳимоячининг ҳуқуқларини иш судда кўрилаётган тилни билмаслиги сабабли ҳар қандай чеклаш ҳамда процесснинг барча босқичларида бу шахсларни она тилидан фойдаланиш имконияти билан таъминламаслик жиноят процессуал қонунининг жиддий бузилишидир . 6. Жиноят ишлари юритиладиган тил принципи жиноят судлов ишларини фуқаролар учун тушунарли қилади, суд процессииштирокчиларининг, миллатидан қатъи назар, қонун ва суд олдида тенглигини кафолатлайди, ишга доир ҳолатларни ҳар томонлама, тўла ва холисона текширилиши учун шарт-шароитлар яратади, ошкораликни ва процесснинг бошқа асослари татбиқ этилишини таъминлайди, манфаатдор шахсларга қонун томонидан берилган ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш воситаларидан фойдаланиш имконини беради. Шу боисдан жиноят ишлари юритиладиган тил ҳақидаги қоидаларнинг бузилиши иш юзасидан чиқариладиган ҳукм ва бошқа процессуал қарорларнинг бекор қилиниши учун асос ҳисобланади. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling