9-модда. Ушлаб берилган шахснинг жавобгарлик доираси
Ўзбекистон Республикасига хорижий давлат ушлаб берган шахс ўзи ушлаб берилгунига қадар содир этган ва ушлаб берилишига сабаб бўлмаган жинояти учун ушлаб берган давлатнинг розилигисиз жиноий жавобгарликка тортилиши, жазоланиши, шунингдек, учинчи бир давлатга ушлаб берилиши мумкин эмас.
1. Ўзбекистон Республикасининг талабномаси асосида ажнабий давлат муассасаси томонидан ушлаб берилган шахс фақат талабномада кўрсатилган жинояти учун жавобгарликка тортилиши ва жазоланиши мумкин. Ушлаб берилган шахсни бошқа жинояти учун жавобгарликка тортиш лозим бўлса, уни ушлаб берган давлат муассасасининг розилиги олиниши лозим.
2. Бир давлат томонидан ушлаб берилган шахсни бошқа ажнабий давлат ихтиёрига топшириш мумкин эмас. Бундай зарурат юз берса, масалани ҳал этиш шахсни ушлаб берган давлатнинг хоҳишига боғлиқ. Жиноий таъқиб қилиш хоҳишини ва айблов ҳажмини ҳам шу давлат белгилайди.
3. Ажнабий давлат ушлаб берган шахснинг жиноят иши тамомлангандан сўнг, тергов ниҳоясида қабул қилинган қарор ёки суд чиқарган ҳукм нусхаси шахсни ушлаб берган давлатнинг тегишли муассасаси ёки мансабдор шахсига юборилади.
4. Ажнабий давлат томонидан ушлаб берилган шахснинг шикоятларини кўриб чиқиб ҳал қилиш, жазони ижро этиш ва уни ўтаган шахсни ўз мамлакатига қайтариш тартиби ўзаро ҳуқуқий ёрдам бериш ҳақида шартнома ёки битим асосида ёхуд дипломатик йўл билан ҳал этилади.
10-модда. Бошқа давлатга шахсни ушлаб беришни рад этиш
Башарти:
1) ушлаб берилиши талаб қилинаётган шахс Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлса ва Ўзбекистон Республикаси бошқа давлатлар билан имзолаган шартномалар ва битимларда ўзгача қоидалар назарда тутилмаган бўлса;
2) жиноят Ўзбекистон Республикаси ҳудудида содир этилган бўлса;
3) жиноят содир этгани учун ушлаб берилиши талаб қилинаётган шахсга нисбатан ўша жинояти бўйича ҳукм чиқарилган ва бу ҳукм қонуний кучга кирган ёки шу айблов бўйича жиноят ишини тугатиш тўғрисида қарор чиқарилган бўлса;
Do'stlaringiz bilan baham: |