Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги топшириқ


Download 0.79 Mb.
bet9/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

7-модда. Жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги топшириқ


Чет эл муассасасининг бошқа давлат ҳудудида жиноят содир этган ва Ўзбекистон Республикасига қайтиб келган Ўзбекистон Республикаси фуқаросига нисбатан жиноят иши қўзғатиш тўғрисидаги топшириғини Ўзбекистон Рес­публикаси Прокуратураси кўриб, иш қўзғатиш тўғрисидаги талабнинг асослилигини текширади. Текширув натижалари тўғрисида топшириқ жўнатган муассасага хабар берилади. Башарти топшириқда кўрсатилган шахс устидан тергов ўтказилиб, ҳукм чиқарилган бўлса, ҳукм қонуний кучга кир­гандан кейин унинг тасдиқланган нусхаси хорижий давлат­нинг тегишли муассасасига хабарнома билан бирга юборилади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жиноят содир этиб, ундан ташқарига чиқиб кетган ажнабий фуқарога нисбатан суриштирув ва дастлабки тергов органлари тўплаган барча материаллар Ўзбекистон Республикаси Прокуратурасига тақдим этилади, у иш қўзғатиш ҳақидаги талабномани хорижий давлатнинг тегишли муассасасига жўнатиш тўғрисидаги масалани ҳал этади.

1. Ўзбекистон Республикасининг фуқароси ажнабий давлат ҳудудида жиноят содир этган ва ўз ватанига қайтиб келганидан сўнг унга нисбатан жиноят иши қўзғатиш тўғрисида ажнабий давлатнинг ваколатли органи ёхуд мансабдор шахсининг топшириғи, фақат бу ҳақда келган материалларни текшириб, уларнинг асосли эканлиги аниқлангач, бажарилиши мумкин. Ушбу масалани Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурату­раси ҳал қилмоғи лозим. Текширув натижалари жиноят иши қўзғатиш учун асослар йўқлиги ёхуд етарли эмаслигидан дарак берса, бу ҳақда топшириқ юборган ажнабий давлат органи ёки мансабдор шахси хабардор қилинади.


Агар мазкур шахс устидан топшириқда кўрсатилган қилмиш бўйича тергов юритилган ва суд ҳукми чиқарилган бўлса, ҳукмнинг нусхаси, у қонуний кучга киргач, топшириқ юборган ажнабий давлат муассасасига ёки мансабдор шахсига юбори­лади.
2. Ажнабий давлат фуқароси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жиноят содир этгани тўғрисида тўпланган текширув материаллари асосида жиноят иши қўзғатиш ва таъқиб қилиш масаласи амалдаги жиноят-процессуал қонун нормаларига мувофиқ ҳал қилинади. Агар шахс Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига чиқиб кетган бўлса, суриштирув ва даст­лабки тергов органлари тўплаган материаллар Ўзбекистон Рес­публикаси Бош прокуратурасига тақдим қилинади ва текшириб кўрилгач, Бош прокурор томонидан жиноят ишини қўзғатиш ва таъқиб қилиш тўғрисида талабнома ажнабий давлатнинг тегиш­ли муассасаси ёки мансабдор шахсига юборилади.
3. Талабномага қуйидаги маълумотлар илова қилинади:

  • талабнома берган муассасанинг номи;

  • талабнома юборилишига сабаб бўлган қилмишнинг тавсифи;

  • жиноят содир этилган вақт ва жой;

  • жиноятни назарда тутувчи ЖК моддасининг матни;

  • гумон қилинган шахснинг фамилияси, исми, ёши, фуқаролиги ва шахсига оид бошқа маълумотлар;

  • жабрланувчининг аризаси;

  • жиноят оқибатида етказилган зиённинг миқдори ва қопланиши.

Талабномага иш материаллари, шунингдек, далиллар илова қилинади. Ҳар бир юборилаётган ҳужжат ва унинг халқаро тиллардан биридаги таржима матнининг барча саҳифалари гербли муҳр билан тасдиқланган бўлиши лозим.
4. Шахс ёки гуруҳ бир қанча жиноятларда айбланаётган бўлса ва бу жиноятлар учун Ўзбекистон Республикаси ва бир неча ажнабий давлат қонунлари бўйича жавобгарлик кўзда тутилган бўлса, иш дастлабки тергов тамомланган давлатнинг судида, шу давлатнинг жиноят ишларини юритиш ҳақида қонун ҳужжатларига риоя қилиб кўрилмоғи даркор. Бинобарин, айбланувчи шахснинг ўзи ҳам ана шу давлатга келтирилиши лозим. Жиноят иши бўйича охирги қабул қилинган қарор ёки ҳукмнинг нусхаси тегишли манфаатдор давлатга юборилиши шарт.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling