Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Судлар, прокурорлар ва терговчиларнинг хорижий


Download 0.79 Mb.
bet7/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

5-модда. Судлар, прокурорлар ва терговчиларнинг хорижий
давлатларнинг тегишли муассасалари билан алоқада
бўлиш тартиби


Судлар, прокурорлар ва терговчиларнинг хорижий давлатларнинг тегишли муассасалари билан айбланувчини ушлаб бериш ва айрим процессуал ҳаракатларни ўтказиш ҳақидаги топшириқларни ижро этиш масалалари бўйича алоқада бўлиш тартиби Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлатлар билан ўзаро ҳуқуқий ёрдам бериш тўғрисида тузган шартнома ва битимларига биноан белгиланади.

1. Ажнабий давлатларнинг судлари, жиноятчиликка қарши курашни амалга оширувчи давлат органлари ва муассасалари билан Ўзбекистон Республикаси судлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўзаро ҳуқуқий ёрдам масалаларида фаол ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиши замон талабидир. Ай­ниқса, халқаро жиноятчиликнинг олдини олиш икки томонлама, минтақавий ва кўп томонлама жиддий чора-тадбирни режалаш­тириш ва амалга ошириш имкониятларидан муттасил ва кенг фойдаланишга боғлиқ. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси­нинг 1993 йил 22 январда Россия Федерацияси, Арманистон, Белорус, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон ва Украина билан Минскда имзолаган фуқаролик, оила ва жиноят ишлари бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида Конвенцияси бу борада илк қадам бўлди. Ҳозирда бундай ҳамкорлик Ўзбекистон билан ўнлаб давлатлар ўртасида ўрнатилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 1994 йил 29 ноябрда Интерполнинг миллий бюросини очди ва унинг Низомини тасдиқлади.


2. Жиноятчиликка қарши кураш соҳасида давлатларнинг ўзаро ҳамкорлиги: жиноят ишлари бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам, жиноятчиларни аниқлаш ва ушлаб бериш, амалий ва илмий ахборотларни айирбошлаш, биргаликда тадқиқотлар ўтказиш, касбий, услубий за техникавий муаммоларни муҳокама қилиш ва ўзаро фаолиятни мувофиқлаштиришдан иборат.
3. Жиноят ишлари бўйича ўзаро ёрдам ва ҳамкорлик деганда, турли процессуал, хусусан тергов ҳаракатларини ўтказиш, жиноят ишини қўзғатиш, далилларни ва шахсларни қидириб топиш, фуқаровий даъвони қўллаш каби муайян ишларни бажариш тушунилади.
4. Терговчи ажнабий мамлакатга юбориши лозим бўлган топшириқ ва сўровларни тегишлича Ички ишлар вазирлиги ёки Миллий хавфсизлик хизмати орқали Бош прокуратурага, судлар – Олий судга юборадилар. Бош прокуратура ва Олий суд топшириқ ва сўровларни Ташқи ишлар вазирлиги орқали ажнабий давлатнинг тегишли идораларига етказади. Бу ҳақда хат-ёзишмалар халқаро тиллардан бирида баён этилмоғи шарт.
5. Ажнабий давлат органи ёки муассасасига йўналтирилади­ган топшириқ ёки сўровда мазмунан ва шаклан қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
- топшириқ ёки сўров юбораётган давлат органи, унинг аниқ манзили, телефони, факси ва интернет манзили;
- жиноят ишининг ва топшириқ ёки сўровнинг мазмуни;
- топшириқ ёки сўровга алоқадор шахс тўғрисида маълумот­лар: фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган вақти ва жойи, фуқаролиги, касби, яшаш жойи;
- аниқланиши лозим бўлган ҳолатлар, сўралаётган ҳужжат­лар, ашёвий далиллар;
- содир этилган жиноятга оид ҳолатлар, жиноят тавсифи, ЖК моддасининг матни, жиноят оқибатида етказилган зиённинг миқдори.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling