Жиноят-процессуал кодексига


Download 0.79 Mb.
bet3/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

ТДЮИ ректори
профессор М.Ҳ. Рустамбоев
Мазкур Кодексга қўшимча ва ўзгартишлар киритилган:

ЎзР 22.12.1995 й. 179-I-сон Қонуни,


ЎзР 27.12.1996 й. 357-I-сон Қонуни,
ЎзР 30.08.1997 й. 485-I-сон Қонуни,
ЎзР 01.05.1998 й. 621-I-сон Қонуни,
ЎзР 29.08.1998 й. 681-I-сон Қонуни,
ЎзР 25.12.1998 й. 729-I-сон Қонуни,
ЎзР 15.04.1999 й. 772-I-сон Қонуни,
ЎзР 20.08.1999 й. 832-I-сон Қонуни,
ЎзР 26.05.2000 й. 82-II-сон Қонуни,
ЎзР 31.08.2000 й. 125-II-сон Қонуни,
ЎзР 14.12.2000 й. 163-II-сон Қонуни,
ЎзР 15.12.2000 й. 175-II-сон Қонуни
ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Қонуни,
ЎзР 30.08.2001 й. 271-II-сон Қонуни,
ЎзР 30.08.2002 й. 405-II-сон Қонуни,
ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонуни,
ЎзР 12.12.2003 й. 568-II-сон Қонуни,
ЎзР 27.08.2004 й. 671-II-сон Қонуни,
ЎзР 31.12.2005 й. ЎРҚ-19-сон Қонуни,
ЎзР 22.06.2006 й. ЎРҚ-37-сон Қонуни,
ЎзР 25.04.2007 й. ЎРҚ-93-сон Қонуни,
ЎзР 11.07.2007 й. ЎРҚ-99-сон Қонуни,
ЎзР 11.07.2007 й. ЎРҚ-100-сон Қонуни,
ЎзР 24.09.2007 й. ЎРҚ-115-сон Қонуни,
ЎзР 13.12.2007 й. ЎРҚ-123-сон Қонуни,
ЎзР 13.12.2007 й. ЎРҚ-124-сон Қонуни,
ЎзР 25.12.2007 й. ЎРҚ-137-сон Қонуни
ЎзР 07.04.2008 й. ЎРҚ,
ЎзР 10.04.2008 й. ЎРҚ.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ЖИНОЯТ-ПРОЦЕССУАЛ КОДЕКСИ


УМУМИЙ ҚИСМ


БИРИНЧИ БЎЛИМ
АСОСИЙ ҚОИДАЛАР


1-БОБ. ЖИНОЯТ-ПРОЦЕССУАЛ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ


1-модда. Жиноят ишларини юритиш тартиби


ЎзбекистонРеспубликасиҳудудидажиноятишлариниюритиштартибиЖиноят-процессуалкодексибиланбелги­ланади.
ЖиноятишлариниюритишнингушбуКодексдабелгилан­гантартибибарчасудлар, прокуратура, тергов, суриштируворганлари, адвокатура, шунингдек, фуқароларучунягона ҳамдамажбурийдир.

1. Жиноятишлариниюритиш ҳуқуқнимуҳофаза қилувчидавлаторганларигабироржиноийвоқелик ҳақидаахбороткелибтушганпайтданбошланибжиноятниочиш, айбдорнифош қилишва қонунийжавобгарликкатортишгачадаврдаамалгаошириладиганфаолиятданиборат. УшбуфаолиятЖиноят-процессуалкодексинормаларибиланбелгиланган қатъийтартибдаюритилади.


Жиноятишлариниюритиштартибибарчасудлар, прокура­тура, терговвасуриштируворганлари, адвокатура, шунингдек, фуқароларучунягонавамажбурий қоидаларданиборат.
2. Давлат органи ва мансабдор шахс жиноят ишининг тергови ва суд муҳокамаси чоғида фақат қонунда кўрсатилган ҳуқуқ ва ваколатлар доирасида ҳаракат қилади ва уларга тўла риоя қилиб қарорлар чиқаради. Жиноят процессида иштирок этадиган шахслар эса қонунда тақиқланмаган ҳар қандай восита ва усуллардан фойдаланишлари мумкин.
3. Жиноят қаерда содир этилганидан қатъи назар, уни тергов қилиш ва судда кўриш чоғида Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида ушбу Кодексда кўрсатилган меъёрлар қўлла­нилади.
Хорижий давлат муассасаларининг жиноят ишини юритишга оид процессуал ҳаракатларни бажариш ва жиноят иши қўзға­тиш тўғрисида топшириқлари ҳам ушбу Кодекс нормаларидаги тартиб ва шартларга риоя қилиб амалга оширилади (ЖПК 6-7-моддаларининг шарҳларига қаранг).
4. Жиноят процессуал меъёрларига риоя қилишда Ўзбе­кистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Раёсати томонидан чиқарилган қарорлардаги қонунга мувофиқ берилган тушунти­ришлар ва йўл-йўриқлар ҳам инобатга олинади.
5. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ЖПК меъёр­ларига, улардаги процессуал талабларга аниқ ва тўла риоя эти­лишини таъминлаш мақсадида прокуратура органлари учун мажбурий буйруқлар чиқаради ва йўл-йўриқлар беради. Ўзбе­кистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавф­сизлик хизмати, шунингдек, суриштирув олиб бориш ваколати­га эга бўлган давлат органларининг раҳбарияти жиноят процес­суал меъёрлар доирасида ва уларни бажаришни таъминлашга йўналтирилган низомлар, дастурлар ва буйруқлар чиқариши мумкин. Бу қонуности меъёрий ҳужжатлари тегишли тизим­нинг мансабдор шахслари учун мажбурийдир. Лекин улар фуқа­ролар зиммасига қонунда бевосита кўзда тутилмаган мажбу­риятларни юклаши мумкин эмас.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги ва бошқа ижроия органлари судлар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига жиноятларнинг олдини олиш, тергов юритиш ва судда кўриш билан боғлиқ ҳамкорлик қилишга қаратилган бошқарув ҳужжатлари чиқарганда жиноят- процессуал меъёрларга риоя қиладилар, лекин уларни тўлдирмайдилар ва ўзгартирмайдилар.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling