Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Жиноят-процессуал қонун ҳужжатларининг


Download 0.79 Mb.
bet5/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

3-модда. Жиноят-процессуал қонун ҳужжатларининг
вақт ва ҳудуд бўйича амал қилиши


Жиноят ишларини юритиш, жиноят содир этилган жойдан қатъи назар, башарти Ўзбекистон Республикаси­нинг бошқа давлатлар билан тузилган шартнома ва битимларида ўзгача қоидалар белгиланмаган бўлса, иш юзасидан суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси юритилаётган пайтда амалда бўлган қонун ҳужжатларига мувофиқ олиб борилади.

1. Жиноят-процессуал қонуни муайян вақтда қабул қилинади ва муайян давр мобайнида амал қилади. Унинг кучга кириш, ижро этилиш, маълум шароитлар сабабли ўзгариш ва ўз вазифаларини адо этгач, ниҳоясига етиш вақти бор.


2. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 83-модда­сига биноан қабул қилинган қонун матбуотда эълон қилиниши унинг қўлланилишининг мажбурий шартидир. Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд эълон қилинмаган қонун ҳужжат­ларига таяниб бирор қарор қабул қилиши, шунингдек, тергов-суд ҳаракатларини бажариши мумкин эмас. Қоидага кўра, ҳар бир қонун ҳужжати Олий Мажлис Ахборотномасида ва "Халқ сўзи" газетасида эълон қилинганидан ўн кундан кейин кучга киради. Аммо, қонуннинг кучга кириш ва тўла ёки қисман амалда бўлиш вақти унинг ўзида, баъзан эса алоҳида қонун ҳужжатида кўрсатилиши мумкин. Чунончи, Ўзбекистон Респуб­ликасининг Жиноят-процессуал кодекси 1994 йил 22 сентябрда тасдиқланган ва шу куни қабул қилинган Ўзбекистон Респуб­ликаси Олий Кенгашининг қарори билан 1995 йил 1 апрелидан тўла амалга киритилган.
3. Кодексга ўтган давр ичида ҳаёт тақозоси билан жуда кўп ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Улардан қатьи назар, жиноят иши юзасидан суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси улар юритилаётган пайтда амалда бўлган қонун ҳужжатларига мувофиқ олиб борилади. Лекин бу умумий қои­дадан баъзи истиснолар эътиборга олиниши лозим. Биринчи­дан, жиноят содир этилган вақт ва жойдан қатъи назар, суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлатлар билан тузган шартнома ва битимларида ўзгача қоидалар белгиланган бўлса, ана шу шартнома ва битимда кўрсатилган қоидаларга мувофиқ олиб борилади. Бу ҳолда Ўзбекистон билан шартнома ёки битим тузган давлатнинг тегишли муассасаси ёхуд идораси билан ҳамкорлик ўрнатилади. Иккинчидан, шахс ўн саккиз ёшга тўлмасдан илгари содир этган қилмиши учун айбланса, у иш юритиш вақтида вояга етган бўлса-да, жиноят процессуал муносабатларда ўн саккиз ёшга тўлмаганга тегишли ҳуқуқ ва имтиёзлардан фойдаланади. Бу афзалликлар амалдаги қонун меъёрларида кўрсатилмаган бўлса ҳам, жиноят содир этилган вақтдаги қонунда назарда тутилган бўлса, орқага қайтиш кучига эга.
4. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қуруқлик, ҳаво ва сув бўйича давлат сарҳадлари доираси, шунингдек, Ўзбекистон Рес­публикаси байроғи остида очиқ денгиз ва ўзга давлат ҳудудий сув ҳавзаларида сузаётган сув кемалари, фазодаги ва ўзга давлат ҳудудидаги ҳаво кемалари ҳамда элчихона майдонлари киради. Ана шу ҳудудда содир этилган жиноятлар тўғрисида ишлар бўйича Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процес­суал кодекси қўлланилади.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling