Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Эксперимент баённомаси


Download 0.79 Mb.
bet142/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

156-модда. Эксперимент баённомаси


Эксперимент ўтказилганлиги ҳақида ушбу Кодекснинг 90-92-моддаларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ суриштирувчи, терговчи баённома тузади, суд эса экспериментнинг бориши ва натижаларини суд мажлиси баённомасида акс эттиради. Бундан ташқари, баённомада: эксперимент қандай мақсадда, қачон, қаерда ва қандай шароитда ўтказилганлиги; ҳодисанинг шароитини ва ҳолатини тиклаш айнан нималарда ўз аксини топганлиги; қандай тажриба ҳаракатлари қай тартибда, қим томо­нидан ва неча марта ўтказилганлиги; қандай натижалар олинганлиги кўрсатилган бўлиши лозим.

1. Тергов экспериментини ўтказиш жараёни ва натижаси баённомада қайд этилади. Эксперимент ўтказилганлиги ҳақида ушбу Кодекснинг 90-92-моддаларида назарда тутилган қоида­ларга мувофиқ суриштирувчи, терговчи баённома тузади, суд эса экспериментнинг бориши ва натижаларини суд мажлиси баённомасида акс эттиради.


Баённома бевосита тергов ҳаракати мобайнида ёки тергов эксперименти ўтказилиб, тамомланганидан кейин тузилади.
2. Тергов эксперименти баённомасида: эксперимент қандай мақсадда, қачон, қаерда ва қандай шароитда ўтказилганлиги; ҳодисанинг шароитини ва ҳолатини тиклаш айнан нималарда ўз аксини топганлиги; қандай тажриба ҳаракатлари қай тартибда, қим томонидан ва неча марта ўтказилганлиги; қандай натижа­лар олинганлиги кўрсатилган бўлиши лозим.
3. Тергов эксперименти баённомасида тергов ҳаракати мобайнида иштирок этган процесс иштирокчилари, уларнинг ҳаракатлари нималардан иборат бўлганлиги билан тугаганлиги қайд этилиши керак.
4. Аудио ва видеоёзув, кинотасвирга, фотосуратга олинган­лиги, режалар, схемалартузилганлиги ва бошқалар албатта баённомада қайд этилиши керак.
5. Тергов ҳаракати мобайнида қилинган аризалар, савол –жавоблар, эътирозлар баённомада ўз аксини топган бўлиши керак.
6. Агарда, тергов ҳаракати иштирокчилари тергов ҳаракат­ларига оид сирларни ошкор этмаслик учун огоҳлантирилган бўлсалар, ушбу ҳолат ҳам баённомада ўз аксини топиши зарур.
7. Баённома иштирокчилар томонидан қонун талабларига биноан имзоланиши шарт.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling