Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Мурдани эксгумациядан сўнг кўмиш


Download 0.79 Mb.
bet139/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

152-модда. Мурдани эксгумациядан сўнг кўмиш


Эксгумациядан вабошқа процессуал ҳаракатлардан сўнг мурдани кўмиш мурдани эксгумация қилиш тўғрисида қарор ёки ажрим чиқарган шахснинг иштирокида амалга ошири­лади. Мурда кўмилганлиги тўғрисида баённома тузилади.

1. Эксгумацияни ўтказиб бўлгач, суриштирувчи ёки терговчи мурда кўмилишини амалга оширади. Мурдани кўмиш унга нисбатан ҳурмат-эҳтиром қоидаларига амал қилган ҳолда, диний талаблар ва маҳаллий урф-одатларга риоя қилиб ҳамда вафот этган шахснинг яқинлари билдирган истакларни эътибор­га олиб бажарилиши керак.


2.Мурда кўмилганлиги тўғрисида баённома тузилади.Баён­нома иштирокчилар томонидан имзоланиши керак. Эксгумация вақтида видеотасвирдан фойдаланилган бўлса, унда эксгумация вақтида олинганвидеоёзув иштирокчиларга қўйиб кўрсатили­ши ва бу ҳақда баённомада қайд этилиши керак.


19-БОБ. ЭКСПЕРИМЕНТ


153-модда. Эксперимент ўтказиш учун асослар


Суриштирувчи, терговчи ва суд гувоҳлар, жабрланувчи­лар, гумон қилинувчилар, айбланувчилар, судланувчиларнинг кўрсатувларини, бошқа далилларни, шунингдек, иш юзасидан қилинган тусмол, текширилаётган ҳодисага оид муайян ҳаракатлар, шароит ва ҳолатларни тиклаш ҳамда зарурий тажрибалар ўтказиш орқали текширишга ҳақлидир.
Эксперимент бирор ҳодисани идрок қилиш, муайян ҳаракатларни бажариш, бирор ҳодисанинг содир бўлиш имкониятини текшириш, шунингдек, ҳодисанинг юз бериш ва изларнинг қолиш йўсинларини аниқлаш учун ўтказилади.

1. Тергов амалиётида тергов эксперименти содир бўлган ҳо­диса юзасидандалилларни мустаҳкамлаш,ҳақиқатни аниқлаш, олинган кўрсатувларнингишончлилигигазамин яратиш мақсадида ўтказилади.


Ушбу тергов ҳаракатини ўтказиш натижасида гувоҳлар, жабрланувчилар, гумон қилинувчилар, айбланувчилар, судла­нувчиларнинг кўрсатувларини, бошқа далилларни, шунингдек, иш юзасидан қилинган тусмол, текширилаётган ҳодисага оид муайян ҳаракатлар, шароит ва ҳолатларни тиклаш мумкин бўлади. Шунингдек,зарурий тажрибалар ўтказиш орқали текшириш амалга оширилади.
Иш учун аҳамиятли бўлган маълумотларни олиш ва текши­риш мақсадида ҳодиса ҳолати тикланиши ва тажрибавий ҳаракатлар ўтказилиши мумкин.
2. Тергов экспериментини ўтказишда барча процессул талаб­ларга риоя этилиши, процесс иштирокчиларининг хавфсизлиги, уларнинг соғлиги ва ҳаёти учун хавфли бўлиши мумкин бўлган ҳолатларни бартараф этилиши зарур бўлади.
3. Эксперимент кўздан кечиришдан фарқ қилади. Кўздан кечиришнинг асосий мақсади далилни топишга қаратилган бўлса, экспериментнинг мақсади топилган ва аниқланган далилни, шу жумладан, кўздан кечириш мобайнида топилган далилларни текшириш мақсадида амалга оширилади.
4. Эксперимент ва кўздан кечириш мобайнида олинган маълумотларнинг характери ҳам бир-биридан фарқ қилади. Кўздан кечириш мобайнида терговчи ашёвий далилларни ва жиноят изларини топишга эришса, эксперимент ҳодиса содир бўлган вақтдаги ҳолатни қайта тиклашга хизмат қилади, унинг қандай содир бўлганлигини, ҳаракатлар кетма-кетлигини кўрса­тади, зарур бўлган тажрибавий синовлар ўтказиб, ҳодисагамантиқий ва ҳуқуқий баҳо беради.
5. Кўздан кечириш одатда, кечиктириб бўлмайдиган тергов ҳаракатларига киради. Эксперимент эса, тўпланган далиларнинг ишончли эканинитекшириш учун ўтказилиши мумкин. Эксперимент ҳамма вақт ҳам ўтказилиши шарт бўлган тергов ҳаракатлари сирасига кирмайди.
6. Эксперимент жиноят иши юзасидан у ёки бу тергов версияси, тусмоли тўғрилигини текшириш учун ҳам ўтказили­ши мумкин. Бунинг ёрдамида аниқланган далиллар мустаҳам­ланади.
7. Эксперимент бирор ҳодисани идрок қилиш, муайян ҳаракатларни бажариш қобилияти ва содир бўлиш имкониятини текшириш, шунингдек, ҳодисанинг юз бериш ва изларнинг қолиш йўсинларини аниқлаш учун ўтказилади.
8. Эксперимент ҳаракатларни тиклаш, қайта такрорлаш натижасида реконструкция қилиш йўли билан маълум бир ҳодиса ҳолатларини ёки шароитини тиклаш, шунингдек, зарур бўлган тажрибавий ҳаракатларни амалга ошириш тарзида амалга оширилади.
9. Тергов экспериментининг натижаси олиб борилаётган айбловга нисбатан ижобий бўладими, салбий бўладими, далил тариқасида эътироф этилади. Лекин, эксперимент орқали бирор ҳолат юз бериши, уни кўриш, эшитиш, сезиш муайян шароит­ларда мумкин эканлиги аниқланса, шундай ҳолат ҳақиқатда бўлиб ўтганини билдирмайди. Эксперимент натижаси салбий бўлса, бундай ҳолат юз бермаган деб ҳисоблаш учун жиддий далил сифатида баҳоланади.
10. Тергов эксперименти натижаларини ишончлилигини ошириш мақсадида:
а) ўтказиладиган тажрибавий ҳаракат, ҳолат, шароитни максимал даражада содир бўлиб ўтган ҳодиса билан ўхшаш бўлишига эришиш;
б) ҳаракатлар аниқ ва тўлиқ бажарилишини, баъзида эса, кўп марта такрорлаш ва мувофиқ таҳминларнинг барчасини инобатга олган ҳолда, турлидаражада амалга оширилишини таъминлаш лозим.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling