Жиноят-процессуал кодексига


-БОБ. ПРОЦЕССУАЛ ЧИҚИМЛАР ВА УЛАРНИ ҚОПЛАШ


Download 0.79 Mb.
bet256/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   252   253   254   255   256   257   258   259   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

40-БОБ. ПРОЦЕССУАЛ ЧИҚИМЛАР ВА УЛАРНИ ҚОПЛАШ


318-модда. Процессуал чиқимлар


Процессуал чиқимлар:
1) жабрланувчиларга ва уларнинг вакилларига, гувоҳларга, экспертларга, мутахассисларга, таржимонларга, холисларга уларнинг процессуал ҳаракатлар ўтказиладиган жойга келиб кетиш, турар жойни ижарага олиш харажатларини қоп­лаш учун, шунингдек, суткалик харажат пули тариқасида бериладиган суммадан;
2) доимий иш ҳақи олмайдиган жабрланувчиларга ва улар­нинг вакилларига, гувоҳларга, холисларга уларни одатдаги машғулотидан чалғитганлик учун тўланадиган суммадан;
3) экспертларга, таржимонларга, мутахассисларга улар суриштирув, дастлабки тергов ёки судда ўз вазифаларини бажарганлиги учун тўланадиган ҳақдан, ана шу вазифалар хизмат топшириғи тартибида бажарилган ҳоллар бундан мустасно;
4) ушбу Кодекснинг 50-моддасига мувофиқ судланувчи тў­ловдан озод қилинган тақдирда юридик ёрдам кўрсатганлик учун ҳимоячига тўланадиган ҳақдан;
5) ашёвий далилларни сақлаш ва жўнатиш билан боғлиқ харажатлар суммасидан;
6) экспертиза муассасаларида экспертиза ўтказиш учун сарфланган суммадан;
7) шахсларни ушлаш, мажбурий келтириш ва қидириш учун қилинган харажатлардан;
8) жиноят ишини юритишда қилинган бошқа харажат­лардан иборат бўлади.
Ушбу модданинг 1, 2, 3 ва 4-бандларида кўрсатилган суммалар суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажримига мувофиқ бюджет маблағлари ҳисобидан тўланади.

1. Процессуал чиқимлар жиноят судлов ишларини юрги­зишда сарф-харажат қилинган пул шаклидаги чиқимлардир. Бу чиқимлар бюджет маблағлари ҳисобидан ёки процесс иштирок­чиларидан ундирилади.


Процессуал чиқимлар жиноят ишларида тўланадиган ёки харажат қилинадиган ҳархил турдаги суммалар йиғиндисидан иборат бўлади. ЖПКнинг ушбу моддасида айнан шундай чиқимлар йиғиндиси баён қилинган. Буларга:
1) жабрланувчиларга ва уларнинг вакилларига, гувоҳларга, экспертларга, мутахассисларга, таржимонларга, холисларга уларнинг процессуал ҳаракатлар ўтказиладиган жойга келиб кетиш, турар жойни ижарага олиш харажатларини қоплаш учун, шунингдек, суткалик харажат пули тариқасида берилади­ган суммадан;
2) доимий иш ҳақи олмайдиган жабрланувчиларга ва уларнинг вакилларига, гувоҳларга, холисларга уларни одатдаги машғулотидан чалғитганлик учун тўланадиган суммадан;
3) экспертларга, таржимонларга, мутахассисларга улар су­риштирув, дастлабки тергов ёки судда ўз вазифаларини бажар­ганлиги учун тўланадиган ҳақдан, ана шу вазифалар хизмат топшириғи тартибида бажарилган ҳоллар бундан мустасно;
4) ушбу Кодекснинг 50-моддасига мувофиқ, судланувчи тўловдан озод қилинган тақдирда юридик ёрдам кўрсатганлик учун ҳимоячига тўланадиган ҳақдан;
5) ашёвий далилларни сақлаш ва жўнатиш билан боғлиқ харажатлар суммасидан;
6) экспертиза муассасаларида экспертиза ўтказиш учун сарфланган суммадан;
7) шахсларни ушлаш, мажбурий келтириш ва қидириш учун қилинган харажатлардан;
8) жиноят ишини юритишда қилинган бошқа харажатлардан иборат бўлади.
Ушбу модданинг 1, 2, 3 ва 4-бандларида кўрсатилган сум­малар суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажримига мувофиқ бюджет маблағлари ҳисобидан тўланади.
Пулли сарф ҳаражатлар тегишли ҳужжатлар квитанция, маъ­лумотнома ёки чипталар билан тасдиқланиши лозим. Бу ҳуж­жатлар жиноят ишига тикилиши лозим. Агар йўл учун чипта тақдим этилмаса, ўртача йўл ҳаражати миқдори белгиланади. (Масалан: пассажир поездининг умумий вагони учун тўланган чипта суммаси).



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   252   253   254   255   256   257   258   259   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling