Жиноят-процессуал кодексига
-модда. Реабилитация этилган ҳарбий хизматчиларнингмулкий ва бошқа ҳуқуқларини тиклаш
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
- Bu sahifa navigatsiya:
- САККИЗИНЧИ БЎЛИМ. ПРОЦЕССУАЛ МУДДАТЛАР ВА ЧИҚИМЛАР 39-БОБ. ПРОЦЕССУАЛ МУДДАТЛАР 314-модда. Муддатларни ҳисоблаш
- Муддатни ҳисоблашда ишдан холи вақт ҳам эътиборга олинади.
313-модда. Реабилитация этилган ҳарбий хизматчиларнингмулкий ва бошқа ҳуқуқларини тиклаш
Реабилитация этилган ҳарбий хизматчиларнинг хизматга оид, пенсия олиш, уй-жойдан фойдаланиш ва бошқа шахсий ҳамда мулкий ҳуқуқларини тиклаш ва уларга етказилган мулкий зиённи қоплаш, маънавий зиён оқибатларини бартараф этиш ушбу бобда белгиланган қоидаларга мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Мудофаа вазири, Ички ишлар вазири ва Миллий хавфсизлик хизмати раиси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади. Реабилитация этилган ҳарбий хизматчининг хизматга оид барча мулкий ва маънавий зарарларни қопланиши керак. Масалан:пенсияси тикланиши, уй-жойдан ва бошқа шахсий ҳуқуқлардан фойдаланиши, ҳарбий унвонлари қайтарилиши лозим. Шунингдек, Республика Бош прокурори, Мудофаа вазири, Ички ишлар вазири, Миллий хавфсизлиги хизмати раиси томонидан белгиланган тартибда кўрган мулкий, маънавий зарарлари қопланади ва бошқа ҳуқуқлари тикланади. САККИЗИНЧИ БЎЛИМ. ПРОЦЕССУАЛ МУДДАТЛАР ВА ЧИҚИМЛАР 39-БОБ. ПРОЦЕССУАЛ МУДДАТЛАР 314-модда. Муддатларни ҳисоблаш Ушбу Кодексда белгиланган муддатлар, шунингдек, қонунда назарда тутилган ҳолларда суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажрими билан тайинланган муддатлар соатлар, суткалар ва ойлар билан ҳисобланади. Муддатларни ҳисоблашда муддатнинг ўтиши бошланган соат, сутка ҳисобга олинмайди, аммо бу қоида ушлаб туриш, қамоқда сақлаш ва тиббий муассасада бўлиш муддатларини ҳисоблашга тааллуқли эмас. Муддатни ҳисоблашда ишдан холи вақт ҳам эътиборга олинади. Муддатлар суткалар билан ҳисобланганда муддат охирги суткада соат 24-00 да тугайди. Тегишли ҳаракат судда, прокуратурада ёки бошқа давлат муассасасида бажарилиши лозим бўлса, муддат ушбу муассасаларда иш вақти тамом бўлиши билан тугайди. Ойлар билан ҳисобланадиган муддат охирги ойнинг муддат бошланган кунига тўғри келган санасида тугайди, муддатнинг тугаши тегишли санаси бўлмаган ойга тўғри келса, муддат шу ойнинг сўнгги суткасида тамом бўлади. Муддатнинг тугаши ишдан холи кунга (дам олиш, байрам кунига) тўғри келса, муддат шундан кейинги биринчи иш кунида тугайди, ушлаб туриш, қамоқда сақлаш ва тиббий муассасада бўлиш муддатини ҳисоблаш ҳоллари бундан мустасно. 1. Процессуал муддатлар қонун билан белгиланган вақт оралиғи бўлиб, бу муддатда процессуал қарорлар ва тергов ҳаракатлари амалга оширилади ёки уни амалга оширишдан тийиб турилади. Процессуал муддат жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўз вақтида амалга оширишларига ҳамда жиноят судлов ишларини тўла, ҳар томонлама ва холисона юритишларига хизмат қилади. Процессуал муддатлар қонун билан ёки қонун доирасида ваколатли мансабдор шахслар томонидан белгиланади. 2. Ушбу моддада муддатларни ҳисоблаш қоидаси белгиланган. Муддатларни ҳисоблаш далилларни топиш, тўплаш ва текширишда, процесс иштирокчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини муҳофаза қилишда, процессуал ҳаракатлар ва қарорларининг қонунийлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Муддатнинг ўтиши бошланган соат, сутка ҳисобга олинмайди. Лекин бу қоида ушлаб туриш, қамоқда сақлаш ва тиббий муассасага жойлаштиришга татбиқ этилмайди. 3. Муддатларни ҳисоблашсоатлар(ЖПК 161 моддасинингбиринчи қисми), суткалар (ЖПК 170 моддасининг учинчи қисми); ойлар (ЖПК 351 моддасинингбиринчи қисми) ва йиллар (ЖПКнинг 500 моддаси) билан ҳисобланади. Муддатлар суткалар билан ҳисобланганда охирги сутка соат 24 да тугайди. Тегишли ҳаракат судда, прокуратурада ёки бошқа давлат муассасида бажарилиши лозим бўлса, муддат ушбу муассасаларда иш вақти тамом бўлиши билан тугайди. Муддатлар ойлар билан ҳисобланганда ойнинг охирги санасида тугайди. Агар муддат санаси бўлмаган ойга тўғри келса, шу ойнинг сўнгги суткасида тамом бўлади. Агар муддатнинг тугаши дам олиш ёки байрам кунларига тўғри келса, муддат шундан кейинги биринчи иш кунида тугайди. Ушлаб туриш, қамоқда сақлаш, тиббий муассасага жойлаштиришга бу қоидалар татбиқ этилмайди. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling