Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Жабрланувчининг шикоятига асосан жиноят ишини қўзғатиш


Download 0.79 Mb.
bet261/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   257   258   259   260   261   262   263   264   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

325-модда. Жабрланувчининг шикоятига асосан жиноят ишини қўзғатиш


Айбни оғирлаштирмайдиган ҳолатларда номусга теккан­лик ва жинсий эҳтиёжни зўрлик билан ғайритабиий усулда қондирганлик тўғрисидаги жиноят иши (Жиноят кодекси 118-моддасининг биринчи қисми ва 119-моддасининг биринчи қисми) айбдорни жавобгарликка тортишни сўраб жабрла­нувчи берган шикоят аризаси асосидагина қўзғатилади. Жабрланувчи ночор аҳволда бўлганлиги туфайли, айбланув­чига қарам бўлганлиги ёки бошқа сабабларга кўра ҳуқуқини ва қонуний манфаатларини шахсан ўзи ҳимоя қила олмайдиган фавқулодда ҳолларда прокурор жабрланувчининг аризасисиз ҳам жиноят ишини қўзғатиши шарт.

1. Жиноят ишини қўзғатиш учун жабрланувчи томонидан берилган шикоят аризалари ҳам асос бўлади. Қонун айрим жиноят ишларини қўзғатиш учунжабрланувчинингшикоятбиланмурожаат қилишини талаб қилади.


ЖК 118-моддасининг биринчи қисми (номусга тегиш) ва 119-моддасининг биринчи қисми (жинсий эхтиёжни зўрлик билан ғайритабиий усулда кондириш) бўйича жиноят иши айб­дор шахсни жиноий жавобгарликка тортиш учун жабрланувчи берган ёзма ёки оғзаки аризаси бўлсагина қўзғатилади.
2. Жабрланувчи айбланувчига қарам бўлганида, ҳимоясиз ҳолатларда ёки бошқа сабабларга кўра ўзининг ҳуқуқ ва ман­фаатларини ҳимоя қила олмаганида, прокурор унинг шикояти­сиз жиноят ишини қўзғатиши мумкин.
3. Жабрланувчининг шикояти билан қўзғатиладиган жиноят ишлари бўйича корхона, муассаса, ташкилот, жамоат бирлаш­маси ва мансабдор шахсларнинг аризаси, агар жабрланувчи устидан ҳомийлик ёки васийлик ҳуқуқига эга бўлса, жиноят иши қўзғатилиши учун асос бўлади.


326-модда. Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслар берган хабарлар


Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бир­лашмалари ва мансабдор шахслар жиноят тўғрисида берган хабарлар хизмат хати ёки тасдиқланган телефонограмма, телеграмма ёхуд радиограмма шаклида бўлиши лозим. Хабар юборувчи содир этилган жиноятга оид ҳолатларни тасдиқ­ловчи ўз ихтиёридаги ҳужжатларни хабарга илова қилиб юбориши мумкин.

1. Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлаш­малари ва мансабдор шахслар ва жамоалар жиноят процесси­нинг дастлабки босқичидан бошлаб иштирок этишга ҳақли. Улар жиноят ҳодисаси тўғрисида хабар беришлари мумкин. Тиббий муассаса ходимлари пичоқ, ўқ отар қуроллардан яраланган ҳамда тан жароҳатлари олганлиги юзасидан тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган ҳар қандай фуқаро тўғрисида дарҳол ички ишлар органига хабар қилишга мажбур.


2. Биринчи тиббий ёрдам бериш чоғида олинган жароҳат­ланган шахснинг кийимбоши ички ишлар ходимига тақдим этилиши ва жароҳатланганнинг тушунтиришларидан у хабар­дор қилиниши лозим.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   257   258   259   260   261   262   263   264   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling