Жиноят-процессуал кодексига


) судья маъмурий ҳуқуқбузарликка доир ишни юритиш чоғида жиноятга оид маълумотларни аниқлаганида


Download 0.79 Mb.
bet263/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   259   260   261   262   263   264   265   266   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

4) судья маъмурий ҳуқуқбузарликка доир ишни юритиш чоғида жиноятга оид маълумотларни аниқлаганида;
5) суд фуқаровий ишни ёки бошқа жиноятга доир ишни юритиш чоғида жиноятга оид маълумотларни аниқла­ганида.

1. Содир этилган ёки содир этишга тайёргарлик кўрилаётган жиноят тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ёки мансабдор шахс томонидан аниқланган фактлар жиноят ишини қўзғатиш учун асос ҳисобланади.


Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва мансабдор шахслар жиноят белгилари борлигини фуқароларнинг аризаси, мансаб­дор шахслар, корхона, муассаса ва ташкилот томонидан берил­ган маълумотларга асосланиб, текшириш ва таҳлил қилиш натижасида аниқлайди.
2. Жиноят ишини қўзғатиш ваколатига эга бўлган органлар ёки мансабдор шахслар жиноий ҳаракатларнинг таркибий элементларини аниқ кўрсатувчи, етарлича далиллар мавжуд бўлгандагина жиноят ишини қўзғатишлари мумкин.
3. Агар жиноят ишини қўзғатиш ваколатига эга бўлган органлар ёки мансабдор шахслар аниқлаган далиллар жиноий ҳаракат ёки ҳаракатсизлик тўғрисида бўлиб, қилмишни ким содир этгани номаълум бўлса ҳам, жиноят иши қўзғатиш учун етарли асос деб тан олинади.
Аниқланган маълумотлар ҳажм жиҳатдан кам ва ишонарли экани шубҳа туғдирса ҳам, аниқланган ҳолатларни жиноий ҳаракат ёки ҳаракатсизлик деб ҳисоблаш важиноят иши қўзғатиш учун асос деб тан олинади.


329-модда. Жиноятга оид аризалар, хабарлар ва бошқа маълумотларни кўриб чиқиш тартиби


Жиноятга оид аризалар, хабарлар ва бошқа маълумотлар рўйхатга олиниши ва дарҳол ёки уч суткадан кечиктир­масдан, жиноят ишини қўзғатиш учун сабаб қонунийлигини ва асослар етарли эканлигини бевосита ёки суриштирув органлари ёрдамида текшириш зарурати бўлган тақдирда, ўн суткадан кечиктирмасдан кўриб чиқилиши лозим. Ушбу муддатлар жиноятга оид хабар олинган пайтдан бошлаб то ишни қўзғатиш ёки қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарор чиқарилгунга қадар бўлган вақтни ўз ичига олади.
Кўрсатилган муддатлар ичида қўшимча ҳужжатлар, изоҳлар талаб қилиб олиш, шунингдек, шахсни ушлаб туриш, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш ва экспертиза ўтказиш мумкин. Иш қўзғатилгунга қадар бошқа тергов ҳаракатларини ўтказиш ман қилинади.

1. Суриштирув органи, терговчи, прокурор ва судья содир бўлган ёки тайёрланаётган жиноятларга оид хабарларни қабул қилиши ва уларни келиб тушган ҳамоно ички ишлар идораси­нинг навбатчилик қисмидагиҳодисаларни ҳисобга олиш кито­бида қайд этишлари керак. Бу ҳақда ички ишлар органи раҳбарига хабар қилинади.


2. Келиб тушган хабар ва аризаларнинг жиноят иши қўзға­тиш учун қонунийлиги ва асослилиги уч суткада аниқланиши, агар бунинг учун текширув ўтказиш лозим бўлса, ўн суткадан кечиктирмасдан ҳал қилиниши лозим.
3. Жиноят ишини қўзғатиш асосларининг қонунийлиги ва етарлилигини текшириш усуллари турлича бўлиши мумкин: а) ташкилотдан ёки фуқародан қўшимча ҳужжатлар талаб қилиб олиш; б) мансабдор шахсдан ёки фуқародан изоҳлар олиш; в) гумон қилинаётган шахсни жиноий фаолиятни давом эттири­шига барҳам бериш, қочиб кетиши, далилларни яшириши ёки йўқ қилиб юборишининг олдини олиш мақсадида ушлаб туриш; г) кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда воқеа жойини кўздан кечириш; д) зарур ҳолларда экспертиза тайинлаш ва уни ўтказиш.
4. Содир қилинган ёки тайёрланаётган жиноят ҳақида келиб тушган маълумотлар ҳар томонлама, холисона, тўлиқ текшири­лиши лозим. Жиноят ишини қўзғатиш ваколатига эга бўлган органлар ёки мансабдор шахслар жиноят ишини қўзғатиш ёки рад қилиш масаласини ҳал қилишда бирламчи материалларни, ҳужжатларнинг асл нусхаларини текшириши, ўрганиши ва ЖПКнинг 112-моддасига биноан баҳолаши керак.
5. Жиноят ишини қўзғатиш учун бунгаваколатли органлар вамансабдор шахслар суриштирув ёки дастлабки тергов жараё­нида аниқланиши лозим бўлган барча ҳолатларни аниқлаши шарт. Жиноят таркибининг барча элементлари ҳақида маълумот тўлиқ бўлмаса ҳам жиноят ишини қўзғатиш мумкин.
6. Жиноят ишини қўзғатишдан олдин жиноят ишини қўзға­тиш ваколатига эга мансабдор шахслар ушлаб туриш, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш ва экспертиза ўтказиш, жамоатчиликни жалб этиш, фуқаролардан тушунтиришлар олиш ва бошқа ҳаракатлар ўтказишлари мумкин. Лекин бошқа процессуал тергов ҳаракатлари ўтказишлари мумкин эмас.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   259   260   261   262   263   264   265   266   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling