332-модда. Жиноят ишларини бирлаштириш ва ажратиш
Битта тергов ёки суд иш юритувига фақат бир неча шахснинг бир ёки бир неча жиноятни биргалашиб содир этганликда айбланишига доир ишлар ёхуд бир шахснинг бир неча жиноятни содир этганликда айбланишига доир ишлар бирлаштирилиши мумкин.
Бир ёки бир неча жиноятни биргалашиб содир этишда айбланаётган шахсларга нисбатан ишни ажратишга, башарти бу иш ҳолатлари бўйича зарур бўлиб қолса ҳамда бундай ажратиш суриштирувнинг, дастлабки терговнинг ва суд томонидан ишни кўриб чиқишнинг тўлиқ ва холисона бўлишига таъсир қилмаса, йўл қўйилади.
Ишни бирлаштириш ва ажратиш суриштирувчининг, терговчининг қарори ёки суднинг ажрими билан амалга оширилади.
1. Жиноят ишини ажратиш ва бирлаштириш тўғрисидаги қоида бир бири билан боғлиқ бўлган жиноятларни тез ва тўлиқ очиш ҳамда уларни содир этишда айбдор бўлган шахсларни жавобгар қилиш имкониятини беради.
2. Бир иш юритувига бир қанча шахслар томонидансодир этилган бир ёки бир қанча жиноятлар, шунингдек, бир шахс томонидан содир этилган бир қанча жиноятлар ҳақида материаллар бирлаштирилиши мумкин.
3. Иштирокчилик ёки бир шахс томонидан бир неча жиноятларни содир этиш фактини аниқлаш ва жиноят ишлари бўйича иш юритувини бирлаштириш масаласини ҳал этишда ишни ҳар тарафлама, тўлиқ ва объектив текшириш талабларидан келиб чиқиш керак.
4. Мақсадлари узвий боғлиқ бўлган шахсларнинг жиноий қилмишлари қоида тариқасида, суд томонидан битта ишда кўриб чиқилиши керак. Чунки, иш юритувини бирлаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги, айбланувчилардан бирининг айбдорлик масаласини ҳал этишда иккинчи айбланувчининг айбдорлик даражасига боғлиқ бўлади.
5. Айбланувчиларнинг ҳаракатлари бир-бири билан алоқадор бўлмаган жиноятлар тўғрисида ишлар бир иш юритувига бирлаштирилиши мумкин эмас. Турли ишларда бир шахс жабрланувчиэканининг аҳамияти йўқ.
6. Жиноят ишларини ажратиш учун терговдан ёки суддан яширинган айбдорнинг қаерда экани номаълумлиги ёки вояга етмаган шахснинг жиноят содир этишда вояга етган шахслар билан бирга иштирок этганлиги ҳам асос ҳисобланади.
7. Прокурор ўзи тергов ўтказаётган иш бўйича ҳам, назорат олиб бораётганишлар бўйича ҳам уларнибирлаштириш ёки ажратиш тўғрисидаги қарор чиқариши мумкин.
8. Жиноят ишини алоҳида иш юритувга ажратилишига фақат айбланувчининг ҳуқуқларини бузмаса ва унинг ҳимоя ҳуқуқига путур етказмаса йўл қўйилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |