335-модда. Жиноят тўғрисидаги аризани (хабарни) терговга тегишлилигига қараб юбориш
Аризани (хабарни) терговга тегишлилигига қараб юборишга ушбу туман (шаҳар) ҳудудидан ташқарида содир этилган жиноят ҳақида хабар берилган ва жиноят ишини қўзғатиш масаласини ҳал қилиш учун текшириш ҳаракатларини жиноят содир этилган туманда (шаҳарда) ўтказиш зарур бўлган ҳоллардагина йўл қўйилади.
Шарҳланаётган моддада ҳудудий жиҳатдан терговга тегишлилик қоидаларидан бири назарда тутилган. Жиноят қаерда содир этилган бўлса, жиноят иши ўша туман (шаҳар) терговчисининг терговига тегишли бўлади.
Ушбу қоидага кўра, суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судья жиноят тўғрисида ариза (хабар) билан танишиб чиқиб, унда кўрсатилган жиноят ушбу туман (шаҳар) ҳудудидан ташқарида содир этилганлигини аниқласа, терговга тегишлилик қоидаларига риоя қилади. Агар жиноят содир этилганлиги ҳақида ариза ёки хабар бўйича суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судья терговга тегишлилик қоидаларидан қатъи назар, бирор-бир тергов ёки процессул ҳаракатларни амалга оширган бўлса ва жиноят ишини қўзғатиш масаласини ҳал қилиш учун текшириш ҳаракатларини жиноят содир этилган туманда (шаҳарда) ўтказиш зарур бўлмаса ёхуд юқори турувчи прокурор ёки юқори тергов бўлинмаси бошлиғининг фармойишига асосан текширув ва дастлабки терговниўзи давом эттириши мумкин. Акс ҳолда ариза ва хабар жиноят содир этилган туман (шаҳар)га юборилади.
336-модда. Жиноят ишини иш қўзғатилгандан кейин юбориш
Жиноят ишини қўзғатиш тўғрисида қарор ёки ажрим чиқарилганидан кейин ишни:
1) суд - ишни дастлабки тергов юритиш учун прокурорга юборади;
2) прокурор - иш бўйича ушбу Кодекснинг 345-моддасига мувофиқ дастлабки тергов олиб бориш учун терговчига ёки суриштирув олиб бориш учун суриштирув органи бошлиғига юборади ёхуд ўзи дастлабки терговни юритишга киришади;
Do'stlaringiz bilan baham: |