Жиноят-процессуал кодексига
-модда. Жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
- Bu sahifa navigatsiya:
- 334-модда. Маъмурий, интизомий ва бошқа ҳуқубузарликлар тўғрисида хабарлар бўйича кўриладиган чоралар
333-модда. Жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш
Ушбу Кодекс 83-моддасининг 1 ва 2-бандларида ҳамда 84-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар аниқланган тақдирда жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи ёки прокурор қарор, суд эса ажрим чиқаради. Бу ҳақда жиноят содир этилганлиги тўғрисида хабар берган фуқаро, корхона, муассаса, ташкилот, жамоат бирлашмаси ёки мансабдор шахс хабардор қилинади. Бунда уларга қарор ёки ажрим устидан шикоят қилиш ҳуқуқлари ва тартиби тушунтирилиши лозим. 1. Жиноят ишини қўзғатишни рад этиш тўғрисидаги масалани ҳал этишда қуйидагиларга эътибор бериш керак: 1) қўзғатилганва тергов ёки суд муҳокамаси олиб борилган жиноят ишибўйича ходиса юз бермаганлиги; 2) содир килинган қилмишда жиноят таркиби мавжуд эмаслиги; 3) шахснинг жиноятга дахли йўқлиги, яъни содир бўлган ёки тайёрланаётган қилмишда гумон қилинаётган шахс иштирок этмаганлиги; 4)шахсни жавобгарликка тортиш муддати тугаганлиги; 5) эълон қилинган амнистия акти содир этилган жиноят ёки шахсга дахлдор эканлиги; 6) айбланувчи, судланувчи вафот этганлиги. 2. Жиноят иши бўйича айбланувчи сифатида жалб қилинган шахс вафот этган тақдирда унинг яқин қариндоши талаб қилса, ишни кўриш умумий тартибда олиб борилади. 3. ЖПК 84-моддасининг биринчи қисмида кўзда тутилган бошқа асосларда ҳам жиноят иши қўзғатишни рад қилиш мумкин. 334-модда. Маъмурий, интизомий ва бошқа ҳуқубузарликлар тўғрисида хабарлар бўйича кўриладиган чоралар Келиб тушган хабарда жиноят ҳақида эмас, балки маъмурий, интизомий ёки бошқа ҳуқуқбузарлик ёхуд ахлоқ нормалари бузилганлиги ҳақида маълумот бўлса, суриштирувчи,терговчи, прокурор ёки суд жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш билан бир пайтда хабарни ҳуқуқни бузган шахсга нисбатан маъмурий, интизомий жавобгарлик ёки жамоат таъсир чоралари қўллаш учун ҳуқуқни бузган шахс ишлайдиган ёки ўқийдиган жой маъмуриятига, унинг турар жойидаги жамоага, жамоат бирлашмасига ёки вояга етмаганлар иши билан шуғулланувчи комиссияга, тегишли ваколатларга эга бўлган давлат органи ёки мансабдор шахсга юборади. Келиб тушган хабарда фуқароларнинг сиёсий, меҳнат, уй-жой, оилавий ёки бошқа ҳуқуқлари бузилганлиги, шунингдек, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва жамоат бирлашмаларининг фуқаровий суд ишларини юритиш тартибида қўриқланадиган қонуний манфаатлари бузилганлиги кўзга ташланса, унда ишни қўзғатишни рад қилиш билан бир вақтда манфаатдор шахсларга судга мурожаат қилиш ҳуқуқлари ва тартиби тушунтирилиши лозим. Башарти улар маълум сабабларга кўра, суд орқали ўзларини ҳимоя қилишни сўраш имкониятига эга бўлмасалар, прокурор бундай шахсларни ҳимоя қилиб, судга ариза билан мурожаат этишга ҳақлидир. 1. Ушбу моддада маъмурий, интизомий ва бошқа ҳуқуқбузарликлар юзасидан тушган хабарлар бўйича кўриладиган чоралар ҳақида сўз юритилган. Суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судга бирон-бир ҳуқуқбузарлик ҳақидакелган хабар албатта текширилиши ёки бошқа ваколатли давлат органига текшириш ва чора кўриш учун юборилиши лозим. 2. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар келиб тушган хабарларда жиноят белгиларини аниқламаган тақдирда, жиноят ишини қўзғатишни рад қилишлари керак. Агар келиб тушган хабарда жиноят ҳақида эмас, балки маъмурий, интизомий ва бошқа ҳуқуқбузарлик ёхуд ахлоқ нормалари бузилганлиги ҳақида маълумот бўлса, суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судья ҳуқуқбузарликни содир этган шахсга нисбатан маъмурий, интизомий ёки жамоат таъсир чоралари қўллаш учун тегишли ваколатга эга бўлган давлат органи ёки мансабдор шахсларни ушбу ҳуқуқбузарлик ҳақида хабардор қилишлари лозим. 3. Агар келиб тушган хабарда бирон-бир шахснинг сиёсий, меҳнат, уй-жой, оилавий ёки бошқа ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги ҳақида хабар қилинса, суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судья жиноят иши қўзғатишни рад қилиш билан бир вақтда манфаатдор шахсларга ушбу ҳуқуқ ва қонуний манфаатларни ҳимоя қилиш учун қайси судга ёки бошқа ваколатли давлат органига мурожаат қилишларини ва тартибини тушунтиришлари лозим. 4. Фуқароҳамда корхона, муассаса, ташкилот ва жамоат бирлашмасининг қонуний манфаатлари бузилганлиги ҳақида прокурор хабар топса ва улар бирор сабабга кўра, суд орқали ўзларини ҳимоя қила олмасалар, прокурор бундай шахсларни ҳимоя қилиб судга ариза билан мурожаат этишга ҳақли. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling