Жиноят-процессуал кодексига


МАХСУС ҚИСМ ТЎҚҚИЗИНЧИ БЎЛИМ


Download 0.79 Mb.
bet258/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   254   255   256   257   258   259   260   261   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

МАХСУС ҚИСМ


ТЎҚҚИЗИНЧИ БЎЛИМ
ИШНИ СУДГА ҚАДАР ЮРИТИШ


41-БОБ. ЖИНОЯТ ИШИНИ ҚЎЗҒАТИШ


321- модда. Жиноят ишини қўзғатиш мажбурияти.


Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд жиноят содир этилганлиги тўғрисида сабаб ва етарли асослар мавжуд бўлган барча ҳолларда жиноят ишини қўзғатиши шарт.

1. Ушбу моддада жиноят ишини қўзғатишга ваколатли дав­лат органлари ва мансабдор шахслар кўрсатилган. Жиноят ишини қўзғатиш суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг мажбуриятидир. Бу мажбурият суриштирув органининг бошли­ғига, тергов бўлими раҳбарларига, прокурор ўринбосари ва ёрдамчиларига ҳам тааллуқли ҳисобланади. Давлатнинг бошқа органлари ёхуд мансабдор шахслари жиноят ишини қўзғатишга ҳақли эмас. Агар бошқа давлат идоралари ва мансабдор шахс­лар жиноят аломатларини аниқлаб қолсалар, дарҳол тегишли суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судьяга хабар бериш­лари лозим.


2. Жиноят ишининг қўзғатилиши суриштирув ва дастлабки терговни бошлаш учун ҳуқуқий асос яратади. Суриштирув органи жиноят иши ҳақидаги материал келиб тушган пайтдан эътиборан, дарҳол жиноят ишини қўзғатиш, кечиктириб бўл­майдиган тергов ҳаракатларини олиб бориш, жиноят ишини терговга тегишлилигига қараб юбориш каби процессуал ҳара­катларни бажариши лозим.
3. Прокурор суриштирув ва дастлабки тергов органлари томонидан қонунларнинг аниқ ва бир хилда ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш чоғида жиноят ишини қўзғатиш ҳақида бевосита қарор чиқариб фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилади. Прокурор, шунингдек, жи­ноятга доир маълумотларни аниқлагани ҳамоно, уларни даст­лабки тергов органига ёки прокуратура терговчисига юборади.
4. Суд жиноят ишини ҳайъатда ёки якка тартибда қўзғатиши мумкин. Судья жиноят, фуқаровий, хўжалик ишларини ёки маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиш чоғида, уларда жиноят аломатлари борлиги ҳақидаги хулосага келса, жиноят ишини қўзғатишга ҳақли. Қўзғатилган жиноят иши суриштирув ёки дастлабки тергов органларига юборилади.
5. Номусга тегиш ва жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб, ғайритабиий усулда қондириш бўйича жиноят ишини қўзғатиш учун айбдорни жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисида жабр­ланувчининг аризаси бўлиши шарт. (325-моддасига берилган шарҳга қаранг).



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   254   255   256   257   258   259   260   261   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling