Жиноят-процессуал кодексига
-модда. Мулкий зиённи қоплаш манбаи
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
- Bu sahifa navigatsiya:
- 306-модда. Мулкий зиённи ундириш ҳуқуқи ва унинг миқдори масаласини ҳал қилиш
305-модда. Мулкий зиённи қоплаш манбаи
Ушбу Кодекс 304-моддасининг 1, 3, 4,5ва6-бандларида кўрсатилган зиён молия органлари томонидан, 2-бандида кўрсатилган зиён ижтимоий таъминот органлари томонидан давлат бюджети ҳисобидан қопланади. Реабилитация қилинган шахснинг иш ҳақи ва меҳнатдан топилган даромадлари, пуллари, пул жамғармалари, уларга тўланадиган фоизлар, давлат заёми облигациялари, уларга чиққан ётуқлар, акциялар ва бошқа қимматли қоғозлар, давлат фойдасига ўтказилган ашёлар ёхуд бошқа мол-мулкнинг қиймати, суриштирув, тергов органлари васуд томонидан олинган ва йўқотилган мол-мулк қиймати, ҳукмни ижро қилиш чоғида ундирилган жарималар ва суд чиқимлари, юридик ёрдам учун тўпланган пуллар молия органлари томонидан тўланади. Пенсия ва нафақалар ижтимоий таъминот органлари томонидан давлат бюджети ҳисобидан қопланади. 306-модда. Мулкий зиённи ундириш ҳуқуқи ва унинг миқдори масаласини ҳал қилиш Ушбу Кодекс 83-моддасида назарда тутилган асосларга кўра чиқарилган оқлов ҳукмида ёки ишни тугатиш ҳақидаги ажримда (қарорда) суд, ишни тугатиш тўғрисидаги қарорда эса терговчи, прокурор реабилитация этилган шахснинг ўзига етказилган мулкий зиённи ундириб олиш ҳуқуқини эътироф этишлари лозим. Ҳукм, ажрим ёки қарорнинг нусхаси реабилитация этилган шахсга топширилади ёки почта орқали юборилади. Айни вақтда унга ҳукм, ажрим ёки қарор устидан шикоят қилиш тартиби, шунингдек, мулкий зиённи қоплаш ва бошқа ҳуқуқларини тиклаб олиш тартиби тушунтирилади. Реабилитация этиш тўғрисида қарор чиқарган суд, прокурор ёки терговчи реабилитация этилган шахсдан ариза тушган кундан бошлаб бир ойдан кечиктирмасдан зиён миқдорини аниқлайди, зарурат туғилганда бунинг учун молия органларидан ва ижтимоий таъминот органларидан ҳисоб-китоб талаб қилиб олади. Иш кассация ёки назорат тартибида кўриш чоғида суд томонидан тугатилган бўлса, зиён миқдорини ҳукм чиқарган суд аниқлайди. 1. Мулкий зиённи ундириш ҳуқуқига фақат реабилитация қилинган шахс эга. Агар реабилитация қилинган шахс вафот этган бўлса, унинг меросхўрлари, боқувчисини йўқотганлиги учун нафақа олувчилари мулкий зиённи қоплашни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўладилар. ЖПКнинг 83-моддасига кўра, оқлов ҳукми ёки жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги ажрим( қарор) чиқарган суд ёки жиноят ишини тугатиш тўғрисида қарор чиқарган терговчи, прокурор реабилитация этилган шахсга етказилган мулкий зарарни қоплаш чораларини кўришлари ва у шахснинг шундай ҳуқуққа эга эканлигини эътироф этишлари зарур. Шахсни реабилитация этилганлиги тўғрисида процессуал ҳужжатнинг нусхаси реабилитация этилган шахсга бевосита ёки почта орқали етказилиши шарт. 2. Реабилитация этиш тўғрисидаги ҳужжат устидан шикоят қилиш, мулкий ва маънавий ҳамда бошқа зарарни қоплаш, шунингдек, бошқа ҳуқуқларни тиклаш тартиби тўғрисида реабилитация этилган шахсга ҳукм, ажрим ва қарор чиқарган суд, терговчи, прокурор тушунтириши лозим. Реабилитация этиш тўғрисида ҳукм, ажрим (қарор) чиқарган суд, жиноят иши тугатиш тўғрисида қарор чиқарган терговчи, прокурор реабилитация этилган шахсдан ариза тушган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида зиён миқдорини аниқлаши, молия ва ижтимоий таъминот органларидан ҳисоб-китобни талаб қилиб олиши керак. Агар иш апелляция , кассация ёки назорат инстанция судлари томонидан тугатилган бўлса, зиён миқдориниҳукм чиқарган суд аниқлайди. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling