Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Реабилитация этилган шахсга етказилган маънавийзиён оқибатларини бартараф қилиш


Download 0.79 Mb.
bet251/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   247   248   249   250   251   252   253   254   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

309-модда. Реабилитация этилган шахсга етказилган маънавийзиён оқибатларини бартараф қилиш


Шахс ушлаб турилганлиги, қамалганлиги, лавозимидан четлаштирилганлиги, тиббий муассасага жойлаштирил­ганлиги ёки ҳукм қилинганлиги тўғрисидаги маълумотлар матбуотда эълон қилинган, радио, телевидение ёки бошқа оммавий ахборот воситалари орқали тарқатилган бўлса, реабилитация этилган шахснинг, у вафот этган бўлса, қариндошларининг, суд, прокурор, терговчининг талабига кўра тегишли оммавий ахборот воситалари унинг реаби­литация этилганлиги тўғрисида бир ой ичида хабар беришлари шарт.

1. Шахсга маънавий зарар моддий бўлмаган жисмоний ва руҳий азоблаш орқали етказилади. Шахсни хўрлаш, обрўсини тўкиш, инсоний қадр-қимматини поймол этиш, шахсий ва оилавий сирларини фош этиш, ҳаётига ёки соғлиғига жиддий зарар етказиш, номулкий ҳуқуқларидан, масалан муаллифлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш, маънавий зарарга киради.


2. Терговчи ёки прокурор реабилитация қилиш асосларига кўра жиноят ишини тугатганида албатта маънавий зарар кўрган шахсга етказилган маънавий зарар ва унинг оқибатларини бартараф қилиш тартиби тўғрисида тушунтириш бериши керак.
3. Маънавий зарар мулкий зарар билан бирга ёки алоҳида қопланиши мумкин. Маънавий зарар билан давлат органлари ёки мансабдор шахсларнинг ноқонуний ҳаракати (ҳаракатсиз­лиги) ўртасида сабабий боғланиш бўлмаса, маънавий зарар қопланмайди. Маънавий зарарнинг миқдорини суд белгилайди. Ушлаб турилган, қамоққа олинган, лавозимидан четлаштирил­ган, тиббий муассасага жойлаштирилган ёки ҳукм қилинган шахс ҳақида суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суднинг талаби билан радио, телевиденияда, матбуотда ёки бошқа оммавий ахборот воситаларида маълумот берилган бўлса, унинг реабилитация қилинганлиги ҳам шу тартибда тегишли оммавий ахборот воситаларида бир ой муддат давомида хабар қилиниши керак.


310-модда. Реабилитация этилганшахснинг бошқа ҳуқуқларини тиклаш


Қонунга хилоф равишда ҳукм қилингани, қонунга хилоф равишда тиббий муассасага жойлаштирилгани, эҳтиёт чораси тариқасида қонунга хилоф равишда қамоққа олин­гани, қонунга хилоф равишда ушлаб турилгани туфайли ишдан (лавозимидан) озод қилинган ёки ишда айбланувчи, судланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниши муносабати билан лавозимидан қонунга хилоф равишда четлаштирилган шахс олдин ишлаган ишига (лавозимига) тикланиши лозим, корхона, муассаса, ташкилот тугатил­ган ёки қонунда назарда тутилган бошқа асослар уни олдин­ги ишлаб турган ишига (лавозимига) тиклаш имкониятини бермаган тақдирда унга аввалгисига тенг бошқа иш (лавозим) берилиши лозим.
Реабилитация этилган шахснинг қонунга хилоф равишда эҳтиёт чораси тариқасида қамоқда сақланган вақти, жазо ўтаган вақти, лавозимидан четлаштирилганлиги туфайли ишламай юрган вақти, тиббий муассасада сақланган вақти умумий меҳнат стажига ва ихтисослик бўйича иш стажига қўшилади.
Қонунга хилоф равишда ҳукм этилгани, эҳтиёт чораси тариқасида қамоқда сақлангани, ушлаб турилгани ёки тиб­бий муассасага жойлаштирилгани туфайли ўқув юртидан ҳайдалган шахс илтимосига кўра ўқишга тикланиши шарт.
Қонунга хилоф равишда ҳукм этилгани ёки тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилгани туфайли уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум бўлган шахсга илгари у эгаллаб турган уй-жой қайтарилади, башарти уни қай­тариб беришнинг имкони бўлмаса, ўша аҳоли пунктининг ўзида аввалгисига тенг қулайликларга эга бўлган уй-жой берилади.

1. Ноқонуний ушлаб турилган, қамоққа олинган, ишдан бўшатилган, эгаллаб турган вазифасидан озод қилинган, тиббий муассасага жойлаштирилган, ўқишдан ҳайдалган, уй-жойидан маҳрум қилинган шахс реабилитация қилинганда, у ёки унинг қариндошлари талабига кўра,суриштирувчи, терговчи, проку­рор ёки суд уларнинг барча бузилган ҳуқуқларини тиклашга мажбурдирлар. Жумладан: 1) бўшатилган ишга ёки эгаллаган лавозимига қайтадан тикланиши лозим. У ишлаган корхона, ташкилот ёки муассаса тугатилган бўлса, ишига ёки лавозимига тенг бошқа иш ёки лавозимига тиклаш имконияти бўлмаса, аввалги ишига ёки лавозимига тенг бошқа иш ёки лавозим таклиф этилиши керак.


2. Ноқонуний ушлаб турилгани, қамоққа олингани, тиббий муассасага жойлаштирилгани туфайли ишламай юрган вақти умумий меҳнат стажига, иҳтисослиги бўйича иш стажига киритилади.
3. Илгариги ўқишига, маълум бир фаолиятини амалга ошириш учун олган лицензияси ёки аккредитацияси, шунинг­дек, ҳайдовчилик гувоҳномалари қайтарилади.
4. Илгари эгалик қилган уй-жойлари қайтарилиши керак. Агар яшаган уй-жойини қайтариш имконияти бўлмаса, уй-жойи жойлашган мавзедан тенг қулайликка эга бўлган бошқа уй-жой таклиф қилиниши лозим. Агар реабилитация қилинган шахс бошқа мавзедаги уй-жойни мақбул деб топса, таклиф қабул қилинган деб ҳисобланади, акс ҳолда унинг талаби бажарилиши керак.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   247   248   249   250   251   252   253   254   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling