Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Фуқаро ижтимоий бурчини намунали бажарганлигитўғрисида тақдимнома ва хусусий ажрим


Download 0.79 Mb.
bet245/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   241   242   243   244   245   246   247   248   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

300-модда. Фуқаро ижтимоий бурчини намунали бажарганлигитўғрисида тақдимнома ва хусусий ажрим


Суриштирувчи, терговчи ёки прокурор - тақдимнома, суд эса, хусусий ажрим чиқариш йўли билан тегишли корхона, муассаса ва ташкилот раҳбарини ва жамоасини жиноят­нинг олдини олиш ёки уни фош этишда фуқаро юксак онглилик, жасорат кўрсатгани, ижтимоий бурчини наму­нали бажарганлиги тўғрисида хабардор қилиши мумкин.

1. Тақдимнома ва хусусий ажрим чиқариладиган ҳолатлар умумий тартибда жиноятнинг сабабларини ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш юзасидан чиқарилади. Суриштирувчининг ўз вазафасини етарлича адо этмаганлиги, терговчининг процессуал ёки тергов ҳаракатларини қўпол равишда бузганлиги, эксперт хулосалари ишнинг ҳақиқий ҳолатларига мос келмаслиги, юқори судлар­нинг қуйи судлар фаолиятидаги хато ва камчиликларни кўрсатилиши шулар жумласидандир.


2. Фуқароларнинг ижтимоий бурчини намунали бажарган­лиги тўғрисидаги тақдимнома ва хусусий ажрим жиноятни олдини олишда, жиноятни очишда, гумон қилинувчи, айбланув­чини фош этишда муҳим аҳамиятга эга. Бундай тақдимнома ва хусусий ажримфуқароларнинг юксак онглилик ва жасорат кўрсатилганлиги,ижтимоий бурчини намунали бажарганлиги ва унинг ҳаракати эътиборга лойиқлигини кўрсатиб, у яшайди­ган маҳаллага, ишлайдиган корхона, ташкилот, муассаса раҳ­бари ва унинг жамоасига миннатдорчилик билдириб ёзилади.
ЕТТИНЧИ БЎЛИМ.
РЕАБИЛИТАЦИЯ


37-БОБ. РЕАБИЛИТАЦИЯ АСОСЛАРИ ВА ОҚИБАТЛАРИ


301-модда. Реабилитация асослари


Оқлов ҳукми, шунингдек, ушбу Кодекснинг 83-моддасида назарда тутилган ҳолатлар шахсни реабилитация этишга асос бўлади.

1. Қонун ҳужжатларига кўра фақат жиноят содир қилишда айбдор бўлган шахс жиноий жавобгарликка тортилиши керак. Реабилитация эса жиноят ҳодисаси юз бермаган­да, жиноятнинг таркиби бўлмаганда ҳамда жиноятни содир бўлишида шахснинг иштироки исботланмаганида қўлланилади.


2. Реабилитация жамиятнинг маънавий-ҳуқуқий жиҳатдан етуклигини кўрсатади, яъни ҳар бир жиноят содир қилган шахс жиноий жавобгарликка тортилиб, жазоланиши билан бир қаторда ноқонуний ва асоссиз равишда жиноий таъқибга учра­ган шахснингманфаатларини тиклаш ҳамда етказилган мулкий зарар ва маънавий зиёнларни қоплашдан иборат.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   241   242   243   244   245   246   247   248   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling