Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Мол-мулк хатланганлигини бекор қилиш


Download 0.79 Mb.
bet243/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   239   240   241   242   243   244   245   246   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

295-модда. Мол-мулк хатланганлигини бекор қилиш


Оқлов ҳукми қонуний кучга кирганда, жиноят иши тугатилганда, шунингдек, фуқаровий даъвогар ўз даъвосидан воз кечганда ҳамда фуқаровий даъвони қаноатлантириш юзасидан кўрилган чораларга сабаб бўлган асослар бартараф этилган бошқа ҳолларда мол-мулкнинг хатланганлиги бекор қилинади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Қонуни таҳриридаги модда).

1. Ушбу моддада, оқлов ҳукми қонуний кучга кирганда, жиноят иши тугатилганда, фуқаровий даъвогар ўз даъвосидан воз кечганда, фуқаровий даъвони қаноатлантириш юзасидан кўрилган чораларга сабаб бўлган асослар бартараф этилган бошқа ҳолларда мол-мулнинг хатланганлиги бекор қилиниши белгилаб қўйилган.


2. Юқорида қайд этилган ҳолларнинг мавжудлиги аниқ­ланганда,шахсга тегишли мол-мулк хатланганлигини бекор қилиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи, прокурор − қарор,суд эса − ажрим чиқаради.
36-БОБ. ЖИНОЯТЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ЧОРАЛАРИ


296-модда. Жиноятнинг сабабларини ва унинг содир этилишигаимкон берган шарт-шароитларни аниқлаш мажбурияти


Жиноят ишларини юритишда суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд жиноятнинг сабабларини ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни аниқлашлари шарт.

1. Жиноятнинг сабабларини ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларини аниқлаш мажбурияти қонун ҳужжатларинингвазифаларидан бири бўлган жиноятларни олдини олиш чораларини кўришдан иборат.


2. Жиноятни содир бўлишига сабаб бўлган ҳолатларни аниқламасдан шахсни айблаш ёки ҳукм қилиш мумкин эмас. Жиноят иши юзасидан исботланиши лозим бўлган ҳолатлардан бири жиноятни содир бўлишига сабаб бўлган ҳолатлардир. Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд ҳақиқатни очиш, айбланувчини фош этиш учун жиноятни содир бўлишига сабаб бўлган ҳолатларни ва имкон берган шарт-шароитларни аниқлашлари ҳамда уни бартараф этиш чораларини кўришлари лозим.


297-модда. Жиноятнинг сабабларини ва унинг содир этилишигаимкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш тўғрисидасуриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг тақдимномаси


Суриштирувчи, терговчи, прокурор жиноят ишини тергов қилиш чоғида жиноятнинг сабабларини ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни аниқлаб чиқиб, тегишли давлат органига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига, жамоат бирлашмасига, жамоага ёки мансабдор шахсга ана шу сабаб ва шарт-шароитларни бартараф қилиш чораларини кўриш тўғрисида тақдимнома киритади. Тақдимноманинг нусхаси ишга қўшиб қўйилади.
1. Жиноятнинг содир бўлишига сабаб бўлган ҳолатларни аниқлаш ва унинг содир бўлишига имкон берган шарт-ша­роитларни ўрганиб, бартараф қилиш чораларини кўриш суриш­тирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг бевосита мажбурият­лари ҳисобланади.
2. Суриштирувчи, терговчива прокурор жиноятнинг олдини олиш мақсадида қуйидагиларни исбот қилишлари шарт:
а) жиноятни содир бўлишига сабаб бўлган ҳолатларни;
б) жиноятни содир бўлишига имкон берган шарт-шароит­ларни.
Шундан кейингина уларни бартараф қилиш чораларини кўради, яъни асослантирилган тақдимнома чиқаради. Тақдим­нома бевосита жиноятнинг оқибатларини ва уни содир бўлишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш ва жиноятчиликни олдини олиш мақсадида чиқарилади. Унга бир неча талаблар қўйилган: а) жиноят иши билан узвий боғлиқ бўлиши; б) ўз исботини топган далилларга асосланиши; в) саводли ёзилиши; г) жиноятни олдини олиш чоралари юзасидан тегишли йўл-йўриқлар кўрсатилиши.
3. Тақдимнома тегишлича самара бериши учун уни қаерга юбориш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Буларга фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, жамоа­лар, ёки мансабдор шахслар бўлиши мумкин. Тақдимнома нусхаси ишга қўшиб қўйилади.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   239   240   241   242   243   244   245   246   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling