Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Хатлаш чоғида мол-мулкни баҳолаш


Download 0.79 Mb.
bet241/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   237   238   239   240   241   242   243   244   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

293-модда. Хатлаш чоғида мол-мулкни баҳолаш


Хатланаётган мол-мулк суриштирувчи ёки терговчи томонидан унинг эскириш даражасини эътиборга олиб, баҳолаш пайтидаги бозор нархида баҳоланади. Зарурат бўлганда мол-мулкни баҳолаш мутахассис иштирокида амалга оширилади.
Пуллар, облигациялар, чеклар, акциялар ва бошқа қимматли қоғозлар ўз қиймати бўйича ҳисобга олинади.
Ҳукмнинг фуқаровий даъво қисми ижросини таъминлаш учун мол-мулкни хатлашда баённомага қиймати зиённи қоплаш учун етарли мол-мулк киритилади. Бунда мулкдор ёки мол-мулк эгаси, ўзининг фикрича, қайси мол-мулкни баённомага киритиш зарур деб ҳисобласа, шу мол-мулкни кўрсатишга ҳақлидир.

1. Хатланаётган мол-мулк суриштирувчи ёки терговчи томонидан унинг эскириш даражасини эътиборга олиниб, хатланган пайтидаги бозор нархида баҳоланади.Мол-мулкни баҳолашда мутахассис иштироки таъминланиши мумкин.


Пуллар, облигациялар, чеклар, акциялар ва бошқа қимматли қоғозлар ўз қиймати бўйича ҳисобга олинади.
Мол-мулкни хатлаш ҳақидаги баённомага фуқаровий даъвони таъминлаш, қиймати зиённи қоплаш учун етарли мол-мулк киритилади. Бунда мулкдор ёки мол-мулк эгаси,қайси мол-мулкни баённомага киритиш зарур деб ҳисобласа, шу мол-мулкни кўрсатишга ҳақлидир.
2. Жиноят предмети бўлган мулк қийматини аниқлашда жиноят содир этилган вақтдаги давлат улгуржи нархидан, бозор ёки комиссион нархлардан келиб чиқиш лозим. Мулк қий­матини аниқлаш имконияти бўлмаганда, у тегишли мутахассис­лар жалб қилиниб, эксперт хулосасига кўра белгиланади.
3. Жиноий тажовуз оқибатида етказилган моддий зарар миқдорини аниқлашда, мулкнинг моддий зарарни ундириш ҳақида қарор чиқарилаётган кундаги нархини инобатга олиш зарур (ЎзР Олий суди Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги ”Жиноий ҳаракатлар оқибатида етказилган моддий зарарни қоплаш масаласига доир суд амалиёти тўғрисида”ги 21-қарорининг 8-банди).


294-модда. Хатланган мол-мулкни олиб қўйиш ва сақлаш



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   237   238   239   240   241   242   243   244   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling