298-модда. Жиноятнинг сабабларини ва унинг содир этилишигаимкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш тўғрисидасуднинг хусусий ажрими
Жиноят ишини кўриш жараёнида жиноятнинг сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар аниқланганидан кейин суд хусусий ажрим чиқариб, унда тегишли давлат органларидан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан, жамоат бирлашмаларидан, жамоалардан ёки мансабдор шахслардан ана шу сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш чораларини кўришни талаб қилади.
1. Ҳукм билан бирга маслаҳатхонада чиқариладиган ажримлардан бири суднинг хусусий ажримидир.
Хусусий ажрим чиқаришдан мақсад:
1) ўз исботини топган жиноят ишини содир бўлишига сабаб бўлган ҳолатларни кўрсатиш;
2) жиноятни содир бўлишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш чораларни баён қилиш;
3) кўрилган чора-тадбирларни ижобий ҳал қилинганлигини назорат қилиш.
2. Хусусий ажримда қўйилган талабларни бажариш учун тегишлича давлат органларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига, жамоат бирлашмаси, жамоа ёки мансабдор шахсларга юборилади. Суднинг хусусий ажримини бажарилиши шарт.
299-модда. Тақдимномани ва хусусий ажримларни
бажариш мажбурияти
Жиноятнинг сабабларини ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш тўғрисидаги тақдимнома ёки хусусий ажрим юборилган давлат органи, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, жамоат бирлашмаси, жамоа ёки мансабдор шахс зарур чораларни кўриши ва кўрилган чораларнинг натижалари тўғрисида кечи билан бир ойлик муддат ичида тегишинча суриштирувчини, терговчини, прокурорни ёки судни хабардор қилиши шарт.
Тақдимнома ёки хусусий ажрим бажарилмаган ёки виждонан бажарилмаган тақдирда корхона, муассаса ёки ташкилотнинг айбдор раҳбари қонунда назарда тутилган жавобгарликка тортилади.
1. Тақдимнома ёки хусусий ажрим ижросини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Ушбу ҳужжатни олган давлат органлари, жамоат бирлашмалари, жамоалар ва мансабдор шахслар камида бир ой ичида жиноятни содир бўлишига сабаб бўлган ҳолатлар ва имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш юзасидан кўрилган чора тадбирлар натижаси тўғрисида тақдимнома чиқарган суриштирувчи, терговчи, прокурор ва хусусий ажрим чиқарган судни хабардор қилиши шарт.
2. Тақдимномани виждонан бажармаслик ҳуқуқий оқибатни келтириб чиқаради, тақдимномада кўрсатилганталабларни бажармаган корхона, ташкилот, муассаса раҳбари қонунда белгиланган тартибда жавобгар қилинади.
Хусусий ажримни қасддан бажармаслик “Одил судловга қарши жиноятлар” туркумига кириб ЖКнинг 232-моддаси биланжиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |